Салиб юришлари


Салибчиларнинг Норвегияга қайтиши


Download 352.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/17
Sana28.02.2023
Hajmi352.64 Kb.
#1236854
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
993-maqola

Салибчиларнинг Норвегияга қайтиши (1110 - 1113). Сигурд ўзининг барча кемаларини
ва қўлга киритган нарсаларини Византия императорига топширди, бунинг эвазига жуда
кўп отларни олиб юртига қуруқликдан кетишга тайёргарлик кўрди. Салибчиларнинг бир
қисми Византия империясида хизмат қилиш учун қолди. Сигурд Европа бўйлаб 3 йилга
яқин саёҳат қилди. Болгария ва Венгриядан ўтиб, Паннония, Швабия ва Баварияга
келди. Баварияда Муқаддас Рим империяси ҳукмдори Лотар билан учрашди. Кейин
Данияга келди ва қирол Ниле билан кўришди. Сигурд Ниле жиҳозлаган кемада
Норвегияга етиб олди.
Сармада жанги - 1119 йил 28 июнь куни Ҳалаб амири ва Антиохия князлиги ўртасида
бўлиб ўтган жанг.
1117 йил майда ортуқийлар сулоласидан бўлган отабек Ғозий Ҳалаб ҳукмдори бўлди.
Салибчилар 1118 йили Ҳалабдан шимолдаги Азазни истило этишди. 1119 йили
салжуқийлар Антиохияга ҳужум қилди.
Рожернинг қўшини Артах қалъасидан йўлга чиқиб 20 июнь куни Сармада тоғли йўли
яқинида ўрнашди. Патриархнинг Қуддус ва Триполидан ёрдам олиш ҳақидаги
маслаҳатини қабул қилмади.
Отабек Ғозий Дамашқ амирининг мададини кутмай 27 июнь куни салибчилар лагерини
қуршаб олди. 28 июнь куни эрталаб салибчилар қуршовда қолганини тушунишди. Бор
кучлари билан урушишларига қарамай, қақшатқич мағлубиятга учрашди, салибчилар
раҳбари Рожер Саленский юзига урилган қилич зарбидан ҳалок бўлди. Бу жангда
кўплаб салибчилар ўлгани учун, у «Қонли майдондаги жанг» деб ҳам номланади.
Жангда мусулмонлар ғалабага эришишига қарамай, Антиохияни эгаллай олишмади. 14
август куни Ғозий қўшини Антиохия яқинида салибчилар томонидан чекинишга мажбур
15 / 16


Салиб юришлари
қилинди.
Азаз жанги - 1125 йил 11 июнь куни салибчилар ва салжуқийлар ўртасида бўлиб ўтган
жанг.
1223 йил 18 апрелда Қуддус қироли Болдуин II Эдесса йўлида I асирга олинганди. 1124
йил 19 октябрь куни 80000 динор эвазига қўйиб юборилди. Орадан кўп ўтмай Болдуин
Ҳалабни қамал қилди. Мосул отабеги Бурзукий Ҳалабга ёрдам бериш учун шошилди.
Унинг ҳужумидан сўнг салибчилар қамални тўхтатишга мажбур бўлишди.
Кейин Бурзукий Эдесса графлигига қарашли Зерданни қамал қилди. Болдуин II, Жослен
I ва Триполи графи Понс қўшини Бурзукий қўшини билан тўқнашди.
Болдуин қўшинини чекинтириб салжуқийларни ўзи учун қулай ерга олиб чиқишга эришди,
кейин қонли жанг бошланди, салжуқийлар мағлуб бўлишди. Салибчилар катта ўлжани
қўлга киритган. Кейинчалик мазкур пуллар кўплаб асирларни озод қилишга сарфланди,
жумладан, Эдесса графи Жослен II ни ҳам.
Азаздаги ғалаба туфайли салибчилар Сармада жангидан сўнг бой берилган
мавқеларини тиклашди. 1128 йили Ҳалаб ва Дамашқ саркарда Зангий қўл остида
бирлашгач, салибчилар Суриянинг шимолидаги ҳудудпар устидан назоратни йўқотиб
боришди.
1127 йили Мосул амири бўлган Имодуддин салибчиларга катта хавф сола бошлади. У
қўл остида салибчиларга қўшни бир қанча ҳудудпарни эгаллаб Суриянинг катта қисми ва
деярли бутун Месопотамияни ўз ичига олган кучли давлат тузди. 1144 йили эса
Эдессани қўлга киритди.
Эдессанинг бой берилиши ҳақидаги хабар Ғарбга ҳам етиб бориб, у ерда иккинчи салиб
юриши ўтказишга ҳаракат бошланди. Бернард Клервосскийнинг тарғиботи қирол
Людовик VII бошчилигидаги француз рицарларини ҳаяжонга солиб, ҳаракатга келтирди.
Кейин Бернард немис императори Конрад III ни ҳам юришга жалб қилди. Конрад билан
бирга унинг жияни Фридрих Швабский ва кўплаб немис князлари иштирок этди.
“Шарқнинг машҳур сулолалари” китобидан
Шодмон Воҳидов
Алишўер Қодиров
16 / 16

Download 352.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling