Салиб юришлари


Салибчилар барпо қилган давлатлар


Download 352.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/17
Sana28.02.2023
Hajmi352.64 Kb.
#1236854
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
993-maqola

Салибчилар барпо қилган давлатлар 
Салибчилар истило қилган ўлкаларида тўртта давлат тузишди. Улар ҳақида қуйида
қисқача маълумот берилади. Бу кейинги салиб юришлари ҳамда XII ва XIII асрларда
Ғарбий Осиёдаги вазиятни тасаввур қилишга ёрдам беради. 
Эдесса графлиги - салибчилар томонидан тузилган биринчи давлат, 1098- 1146
йилларда фаолият кўрсатган.
Салибчилар Антиохияга юриш бошлашганда, Болдуин Бульонский улардан ажраган, 60
нафар отлиқ аскари ҳамроҳлигида Эдессага 1098 йил 6 февраль куни етиб бориб,
маҳаллий ҳукмдорнинг ишончига кирганди. У ўлдирилгандан сўнг, Болдуин Эдесса
ҳукмдори бўлди ва янги Эдесса графлиги ташкил этилганини маълум қилди. 1 1100 йили
акаси Готфрид Бульонскийнинг вафотидан сўнг Болдуин Қуддус қироллиги тахтини
эгаллади. Эдесса графлиги эса бошқа К укаси Болдуин де Буркега ўтди ва у Болдуин II
11 / 16


Салиб юришлари
номи билан графликни бошқарди. Унга Жослен де Куртен назоратидаги Фуротдаги
Турбессель қалъаси ҳам қўшиб берилди.
Аҳолиси ва географияси. Графликка қарашли ерлар денгизга туташмаганди. Аҳоли
Эдессанинг ўзида 10 минг кишидан ошмасди, бошқа қалъаларда эса, асосан, қалъа
гарнизони бор эди. Графлик энг кучли даврида ғарбда Антиохия ва Киликия, шарқда
Фурот дарёсигача чўзилган. Жанубда эса Ҳалаб ва Мосул мусулмон давлатлари билан
чегарадош эди. Графлик аҳолиси, асосан, сурияликлар, яъқубийлар ва
христиан-григорианлардан иборат бўлиб, оз миқдорда мусулмонлар, православ греклар
яшарди.
Эдесса графлиги 1104 йили Мосулдан келган салжуқийлар қўшини томонидан мағлуб
этилди. Жослен ва Болдуин асирга тушди. Улар озод қилингунча, Эдессани Боумэнднинг
акаси Танкред Тарентский бошқарди. Болдуин асирликдан озод бўлиб Эдессага қайтгач
Танкредни куч ишлатиш йўли билангина четлата олди.
Харран жанги. 1110 йили Фуротдан шаркдаги барча ҳудудлар Мосул отабеги Мавдуд
томонидан забт этилди. Эдесса ва бошқа мустаҳкам шаҳарлар салибчилар қўлида
бўлсада, қалъалар ҳужумга учраб турарди. 1118 йил Болдуин I вафот этгач, Болдуин II
Қуддус қироли бўлиб олди. 1119 йили Эдесса графлиги Жослен де Куртеньега ўтди.
1122 йили Жослен мусулмонларга яна асир тушди. Эдесса хавфсизлигини таъминлаш
учун шимолга юрди, лекин графлик ҳудудидан чиқмай туриб асирга олинди. Орадан кўп
ўтмай, 1123 йили, Жослен, кейинроқ Болдуин озод этилди.

Download 352.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling