Салиб юришлари
Мусулмонларнинг Антиохияни қамал қилиши (1098 йил 7 июнь - 28 июнь)
Download 352.64 Kb. Pdf ko'rish
|
993-maqola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Антиохия учун жанг.
- Салиб юришлари
Мусулмонларнинг Антиохияни қамал қилиши (1098 йил 7 июнь - 28 июнь)
3 июнь кечга бориб салибчилар Антиохиянинг катта қисмида назорат ўрнатишди. Фақат Шамсиддин эгаллаб турган шаҳарнинг жанубий қисми мусулмонлар қўлида қолди. Икки кундан сўнг шаҳарга Кербоги қўшини етиб келди. 7 июнда Кербоги шаҳарни ҳужум билан олишга уриниб кўрди, бироқ бундан наф чиқмади, 9 июнь куни шаҳарни қамал қилди. Салибчилар қийин аҳволга тушиб Антиохиядан кета бошлашди ва Тарсусда турган Стефан Блуасский қўшинига бориб қўшилишди. Стефан Кербогининг ҳужумидан ва мусулмон қўшинининг кучлилигидан хабардор бўлди. У Константинополга бораётиб салибчиларга ёрдам бериш учун келаётган Византия империяси қўшини қаршисидан чиқди. Император Стефаннинг Антиохия бой берилгани тўгрисидаги маълумотига ишониб ортига қайтди. Салибчилар қамалда қолиб кетди. 27 июнда Боумэнд Пётрни музокара олиб бориш учун Кербоги қароргоҳига юборди. Лекин музокарага киришишнинг иложи бўлмади ва жанг юз бериши ойдинлашиб қолди. Боумэнд қўшинини қисмга тақсимлаб, улардан бирини ўзи бошқарди. Қолган гуруҳларни Готфрид Бульонский, Гуго Вермандуа билан Роберт Фландрийский, Роберт Нормандский, Адемар Монтейльский ва Танкред Тарентский билан Гастон Беарнский бошқарадиган бўлди. Антиохиядаги в салжуқийларнинг ҳудудини назорат қилиб туриш учун 200 киши билан Раймунд Тулузский қолдирилди. Антиохия учун жанг. 28 июнь душанба куни эрталаб жангга 1 тайёр бўлган салибчилар шаҳардан чиқишди. Кербоги осонлик билан ғалаба қозонишни мўлжаллаб саркардаларининг маслаҳатига қулоқ солмади ва ҳар бир бўлинмага алоҳида эмас, балки 8 / 16 Салиб юришлари бутун қўшинга ялпи ҳужум қилишни режалаштирди. У ҳийла ишлатиб қўшинига чекинишни буюрди, бу билан жанг қилиш учун салибчи-ларни қулай вазитга олиб чиқмоқчи эди. Турклар камондан ўқ отиб ён-атрофдаги тепаликларга чекина бошлади. Салибчилар катта талафот кўришларига қарамай ҳужумга ўтишди. Кутилмаганда Кербоги қўшини мағлуб бўлди. Антиохия қулагандан сўнг. Салибчилар шаҳарга қайтишгач мусулмонлар қўриқлаётган ҳудудга бориб музокара бошлашди. Бу вақтда ҳудудни Шамсиддин эмас, Кербоги тайинлаган Аҳмад ибн Марвон бошқарарди. Бошқа чора йўқлиги сабаб, Аҳмад ибн Марвон Боумэндга таслим бўлди. Июлда Антиохияда эпидемия (тиф бўлиш эҳтимоли кўпроқ) бошланиб, 1 августда епископ Адемарни ҳаётдан олиб кетди. 11 сентябрь куни салибчилар Урбан II га мактуб йўллаб Антиохия бошига ўтишни сўрашди, лекин папа унамади. Салибчилар етарли таъминот захираларига эга бўлмасалар ҳам, 1098 йил кузига бориб Антиохияни тўлиқ назоратларига олишди. Салибчилар қўшинида Қуддусни олиш чўзилиб кетаётганидан норозилик ортиб борди. Ноябрда Раймунд Боумэнд талабини қондириб Антиохияни унга топширди. 1099 йил бошида Боумэнд Антиохия князи деб эълон қилингач, салибчилар қўшини Қуддус томон ҳаракатланди. Салибчилар 1097 йил 26 июнда Никеядан Антиохияга қараб йўлга чиқишди. Никеянинг қулаши уларни руҳлантириб юборганди. Қўшиннинг илғор қисмида Боумэнд Тарентский, Танкред, Роберт Нормандский ва Роберт Фландрийский борарди. Ортидан Готфрид Бульонский, Раймунд Тулузский, Болдуин Бульонский, Стефан Блуасский ва Гуго Вермандуа ҳаракатланди. Бундан ташқари, Византия императори Алексей Комнин ўз вакили Татикийни Византияга қарашли шаҳарларни қайтариш ҳақидаги битимни назорат қилиш учун юришга қўшиб жўнатди. Download 352.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling