Салиб юришлари


Download 352.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana28.02.2023
Hajmi352.64 Kb.
#1236854
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
993-maqola

Татикийнинг қочиши. Февралда кутилмаганда императорнинг салиб қўшинидаги
вакили Татикий лагерни тарк этди. Татикийнинг лагердан кетиши унчалик аниқ эмас,
лекин унинг қочиши бундан кейин истило қилинажак ерлар салибчиларга ўтишини
билдирарди.
Мазкур воқеадан сўнг Оронт дарёси бўйида ўз қўшнисига ёрдам беришни хоҳлаган
Ҳалаб амири Ризвон қўшини пайдо бўлди. 9 февраль куни Боумэнд ва Ризвон
ўртасидаги жангда салибчиларнинг қўли баланд келди.
Англия ёрдами. 1098 йил мартда Константинополдан Симеон бандаргоҳига Англия
қироли Эдгард Этлинг флоти етиб келди. Инглизлар салибчиларга зарур бўлган қамал
қуролларини келтиришганди. Қуролларни Антиохияга келтираётиб Раймунд ва Боумэнд
йўлда Ёгий Сионнинг ҳужумига учради. Бу тўқнашувда турклар беш юзга яқин салибчини
ҳалок этишди. Лекин Готфрид ёрдамга келиб ҳужумни қайтарди.
Апрелда салибчилар қароргоҳига фотимийлардан элчилар келди Улар салжуқийларга
қарши иттифоқ тузишга умид қилишарди. Элчилар билан музокара олиб боришга Пётрни
жўнатишди. Фотимийлар салибчиларга Сурияни бериш эвазига фотимийлар
7 / 16


Салиб юришлари
Фаластинига ҳужум қилмасликларини такпиф этишди. Бундай таклифларнинг
салибчиларга кераги йўқ эди, чунки уларнинг асосий мақсади Қуддусни эгаллаш эди.
Музокаралар натижасиз тугасада, салибчилар мартда салжуқийлардан тортиб олинган
қимматбаҳо нарсалар билан элчиларни сийлади.
Антиохиянинг қулаши. Баҳор тугаб борар, қамалдан бирор наф чиқмаётганди. 1098 йил
май ойида Мосул амири Кербоги қўшини Антиохияга келаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Бу сафар Кербоги қўшинига Ҳалаб ва Дамашқ амирлари ҳам бирлашишганди. Шунингдек,
Форсдан отлиқлар, Месопотамиядан ортуқийлар қўшилганди Кербоги Антиохияга
юришдан олдин Эдессани Болдуин Булонскийдан тортиб олиш учун уч ҳафта вақт
сарфлади. Эдессани олишнинг иложи бўлмади. Салибчилар Кербоги келишидан олдин
Антиохияни эгаллаш лозимлигини англаб етишди. Боумэнд қуролсоз арман билан алоқа
ўрнатиб, уни шаҳар дарвозаларидан бирини очишга кўндирди. Қамал тугаши
яқинлашишига қарамай, салибчилар қўшинини Франциядан келганлар, жумладан,
Стефан Блуасский тарк этди.
2 июнь куни кечаси шарт бўйича қуролсоз арман келишилган вақтда Боумэнд қўшинини
девордан чиқарди. 3 июнь эрталаб салибчилар жангга чорловчи барабанларини
чалишди. Буни кутмаган қамалдагилар саросимага тушиб қолди. Саккиз ой давомида
Антиохияни олиш иштиёқида юрган салибчилар шаҳарга киришлари биланоқ қирғинни
бошлаб юборишди. Тонгдаги барабанлар товуши Сионни уйғотиб юборди. Унга қалъа
забт этилганга ўхшайди дейишди. Сион 30 нафар жангчиси билан шаҳарни ташлаб
кетди, лекин Антиохиядан ҳеч қанча узоқлашмай мусулмонларни, оиласини ва
болаларини ташлаб кетганидан афсуслана бошлади. Ҳамроҳлари уни тарк этди, ўша
куни Антиохия ҳукмдори маҳаллий арманлар томонидан ўлдирилди.

Download 352.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling