Салиб юришлари


Биринчи салиб юриши (1096 - 1099)


Download 352.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/17
Sana28.02.2023
Hajmi352.64 Kb.
#1236854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
993-maqola

Биринчи салиб юриши (1096 - 1099)
4 / 16


Салиб юришлари
Юриш учун қўшин тўплаш. Биринчи салиб юришида қироллар иштирок этмади.
Графлар, герцоглар ва князлар қатнашди. 1096 йилги оломон уюштирган салиб юриши
давом этаётган пайтда, Европанинг турли ерларидан йиғилган рицарлардан тузилган
мунтазам қўшин юришга тайёрлана бошлади. Граф Раймунд Тулузский папа легати
Адемар Монтейльский ва епископ Ле-Пюи билан биргаликда Прованс рицарларига,
князь Боумэнд Тарентский ва унинг қариндоши Танкред Жанубий Италия норманларига,
ака-ука Готфрид, Эсташ ва Болдуин Булонский лотарингияликларга, Роберт
Фландрийский, Роберт Нормандский, граф Стефан Блуаский ва Гуго Вермандау
(Франция қироли Филипп I нинг кичик укаси) Шимолий Франция рицарларига
қўмондонлик қилди.
Константинополдан йўлга чиққан ҳарбийларнинг умумий сони 300 мингга етарди.
Қўшинга хизмат қиладиган яна 300 мингга яқин қора ишчилар, аёллар ва болалар ҳам
бўлгани ҳисобга олинса, ҳар ҳолда, салибчиларнинг умумий сони ярим миллиондан
ортган.
Турли хил қўшинлар тўртта йўналиш бўйлаб Константинополда тўпланди. Готфрид ва
Болдуин ўз қўшинлари ва бошқа немис бўлинмалари билан Дунай водийси бўйлаб
Венгрия, Сербия ва Болгариядан ўтишди. Йўлда маҳаллий қўшин билан тўқнашувлар юз
берди. Бу гуруҳ биринчи бўлиб Константинополга етиб келди ва қиш бўйи шаҳар
ташқарисида турди. Епископ Адемар, граф Раймунд ва бошқалар Жанубий Франциядан
йўлга чиқиб Шимолий Италия орқали Константинополга келишди. Гуга, иккала Роберт ва
Этьен ўз қўшини билан Англия ва Шимолий Франциядан йўлга тушиб Алп орқали ўтишди
ва Италия бўйлаб жанубга юришди. Ҳамроҳларини Жанубий Италияда қишлаш учун
қолдириб Константинополь томон юрган Гуго кемаси ҳалокатга учради, уни
византияликлар қутқариб қолишди ва пойтахтга жўнатишди. Гуго императорнинг қўлида
гаров бўлиб қолди. Баҳорда иккала Роберт ва Этьен Адриатикадан ўтиб Дураццода
тўхташди ва Константинополга йўл олишди. Худди шу йўл орқали Сицилиядан Боумэнд
ва Танреднинг норманлардан иборат қўшини ҳам юрди.
Турли йўллар орқали Константинополда тўпланган салибчилар сони 300 мингга етди.
Салибчилар Алексейга истило қилинажак ҳудудлар Византия империясига ўтишини
айтиб қасамёд этишди. Ўз бўлинмасини бошқараётган феодал бошқасига бўйсунишни
хоҳламасди ва ўзича мустақил ҳаракат қиларди.
1097 йил апрелда салибчилар Босфордан ўтди. Кичик Осиёни кесиб ўтаётган
салибчилар иссиқдан ва сувсизликдан қаттиқ азият чекишди. Баъзилар
қийинчиликларга дош беролмай ҳалок бўлди, кўплаб отлар қирилди. Салибчилар
маҳаллий христианлар ва ўз юртларидан юборилган маблағ эвазига кун кечиришди.
Лекин улар кўпинча йўлларида учраган манзилгоҳларни талаб эҳтиёжларини
қондиришди. Қўшиннинг умумий бошлиғи ҳақида кескин тортишувлар борарди.
Болдуин Булонский салибчилар сафини тарк этиб, Киликия орқали 1098 йил бошида
Эдессага келди ва маҳаллий ҳукмдор Тортосанинг ишончига кириб унинг вориси этиб
тайинланди. Ўша йили Тортосани эдессаликлар ўлдиришди, Болдуин эса салибчиларнинг
биринчи тузган давлати ҳукмдори бўлиб қолди.

Download 352.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling