14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)
Download 224.87 Kb.
|
14-mavzu matni KIRIL
14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)Режа: Ер.авв. II-асрда Римда аграр ва демократик ҳаракатлар. Ер.авв. II-асрда Римдаги ижтимоий аҳвол. Амалга оширилмоқчи бо‟лган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари. Рим республикаси ва унинг қулаши. Илк Рим империяси даврининг о‟зига хос жиҳатлари. Октавиан ҳукмронлиги ва унинг юритган сиёсати. Ижтимиой-иқтисодий муносабатлардаги муҳим масалалар. Илк Рим империяси даврида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар. 5.Ерамизнинг III-IV асрларида Со‟нгги Рим империяси. Доминат даври. Рим республикасининг пароканда бўлиши. Рим республикаси тузумининг пароканда бо„лиши сиёсий ҳаётнинг о„згаришида яққол ко„ринди. Алоҳида шахслар, бутун-бутун гуруҳларнинг сиёсий фаолиятининг асосий мақсади ҳокимият ёки бойликка эришиш эди. Претор ёки консул мансабини эгаллаш учун шаҳар камбаг„алларининг овози асосий рол о„йнар эди. Шу сабабли, лавозимга номзодлар уларни о„з томонларига аг„дариб олиш учун нон, вино ёки мой тарқатиш билан ко„п харажат талаб қиладиган о„йинлар, байрамлар уюштирар эдилар. Ҳатто сайловларда бевосита сайловчиларнинг овози сотиб олинар эди. Номзодлар ва сайловчилар о„ртасида воситачилар бо„либ, улар номзод маблаг„идан сайловчиларга пул ва нон, май тарқатиб, уларнинг ко„нглини олганлар. Сайловларга номзодлар олдиндан тайёргарлик ко„риб, о„з таниш-билишлари, обро„-е‟тиборли кишиларнинг қо„ллаб-қувватлашига эришишга ҳаракат қилганлар. Номзодлар сайловлар компанияси даврида о„зларига иттифоқчилар излаб, турли хил келишувлар ва муросаларга келар эдилар. Сиёсий кураш нутқлар со„злаш, варақалар тарқатиш ва суд да‟волари билан амалга оширилар эди. Сиёсий рақибларга қарши турли хил суд жараёнлари қо„зг„атилар ва сиёсий рақиб турли ё„ллар билан обро„сизлантирилар эди. Рим республикасининг со„нгги даврида порахо„рликнинг авж олиши, коррупсия, ма‟навий-ахлоқий бузуқлик республика ижтимоий ҳаётининг айнишидан далолат берар эди. Нобиллар ва суворийларга шаҳарнинг қуйи табақалари о„з овозларини сайловларда сотиш- лари одатий ҳол бо„либ қолди. Ҳатто Римнинг ташқи душманлари ҳам Рим лашкарбоши ва сиёсатчиларини сотиб олишга муваффақ бо„лдилар. Югурта о„зига қарши урушга юборилган рим лашкарбошиларига пора бериб, уларни узоқ вақт кескин уруш ҳаракатлари олиб боришдан тийиб турган эди. Нумидия подшоси (ҳозирги Мавритания ҳудуди) Югурта Римдаги порахо„рлик то„г„рисида машҳур со„зини айтган эди: «Рим сотқин шаҳар, кимки уни сотиб олишни истаса, унга албатта эришади». Рим республикасида олий даражадаги амалдорлар учун пора олиш одатдаги ҳол бо„либ қолди. Миср подшоси Птолемей Авлет тахтга о„з ҳуқуқи тан олиниши учун Сезар ва Помпейга 6000 талант миқдорида пора берган эди. Суриядаги ноиб Авл Габилий Птолемейни тахтга чиқариш учун 10000 талант то„лаган. Коррупсия Рим судини ҳам четлаб о„тмади. Римликлар Римда мил.авв. 74-йилдаги шов-шувга айланган суд ишини узоқ вақт эслаб юрдилар. Судяларнинг бири судда бошқа судяларга тақсимлаб бериш учун айбловчи ва айбланувчидан ҳам пора олган эди. Рим республикаси ҳукмронлигининг со„нгги ярим асрида судхо„рлик капитали, молиячилар ва банкирларнинг сони ко„пайди. Судхо„рлик билан нафақат суворийлар, балки қонун бо„йича расмий тақиқланган бо„лса-да, сенаторлар ҳам бошқалар воситачилигида шуг„улландилар. Римга қарам бо„лган жамоалар, шаҳарлар, ҳатто подшоликлар ма‟мурияти амалда молиячилар ва судхо„рлар билан биргаликда маҳаллий аҳолини талар эдилар. Римда провинсиялар ноиблари ва бошқа мансабдор шахсларнинг порахо„рликларига оид суд ишлари одатдаги ҳол бо„либ қолди. Провинсияларни талаб, бойиб қайтган ноиблар то„г„рисида «Римдан бой провинсияга қашшоқ бо„либ кетди, қашшоқ провинсиядан бой бо„либ қайтди» деган ибора тез-тез ишлатиладиган бо„лди. Провинсияларнинг таланиши, фойдали молия оператсиялари натижасида Римда бу иш билан шуг„улланадиган кишилар қо„лида жуда катта бойлик то„планди. Римликларнинг олдинги аждодлари бундай бойликни тушларида ҳам ко„рмаган эдилар. Бу ҳали чегара эмас эди. Машҳур патритсий Лукуллнинг бойлиги 100 млн сестертсий, Красснинг бойлиги 200 млн сестретсийга баҳоланган. Машҳур нотиқ ва сиёсий арбоб Ситсероннинг бойлиги 100 минг сестертсийга яқин эди. Римда 100 минг сестертсий даромад қилмаган кишини бой деб ҳисобламас эдилар. Жуда катта бойликка эга бо„лиш билан бирга, Римда жуда ко„п зодагонлар қарзга ботган эди. Қарз мажбуриятларининг о„сиши нарх-навонинг тез ко„тарилиб кетишига, сиёсий вазиятнинг беқарор бо„лишига олиб келди. Рим зодагонлари, сиёсий арбоблар жамоа олдида обро„сизланмаслик учун жуда катта сарф-харажат қилишга мажбур эдилар. Оила ҳам патриархал аҳамиятини ё„қотди. Аёллар энди эрга бо„йсуниш- дан бош торта бошладилар. Никоҳ ко„п ҳолатларда сиёсий мақсадларни ко„злаб тузила бошланди. Рим аёлларининг о„з эрларига нисбатан хиёнати, бузуқлиги одатдаги ҳол бо„либ қолди. Қулчилик муносабатларида ҳам бир қанча о„згаришлар ро„й берди. Мил.авв. И асрнинг И ярмидан ба‟зи қуллар озод қилина бошланди. Қул меҳнати фойдасиз эканлиги яққол ко„ринди. Озод қо„йилган қуллар тадбиркорлик билан шуг„улланиб, уларнинг айрим- лари жуда катта бойлик, ко„чмас мулк то„пладилар. Рим аслзода патритсийлар республикаси эди. Сенат а‟золари, консуллар, олий амалдорлар, одатда, энг бой Рим оилаларидан сайланар эди. Консул ҳокимияти римликларнинг о„злари айтганларидек, энг бой патритсий оилалар о„ртасида «қо„лдан қо„лга» узатилар эди. Патритсий оилаларнинг қаршилиги туфайли оддий номзод консул сайловларида жуда кам 20-30 йилда бир марта г„олиб бо„лар эди. Аслзодалар бундай г„олибни менсимасдан «янги одам» деб айтар эдилар. Италиядаги ко„п шаҳарлар, ҳудудлар Рим давлати таркибида бо„лсалар ҳам улар иттифоқчилар ҳисобланиб, Рим фуқароси ҳисобланмас эдилар. Мил.авв. 90- йилларда Италия аҳолиси фуқаролик ҳуқуқини талаб қилиб, қо„зг„олон ко„тарди (мил.авв. 90– 88-йиллар). Бу уруш натижасида Италия аҳолиси фуқаролик ҳуқуқини олди. Италияда иттифоқчилар уруши тугамасдан Римда биринчи фуқаролар уруши бошланди. Икки лашкарбоши зодагон Лутсий Корнелий Сулла ва оқсуяк зодагонлар учун бегона бо„лган «янги одам» Гай Марий о„ртасидаги низо урушнинг бошланишига баҳона бо„лди. Гай Марий лотин шаҳарчаси Арпин яқинидаги суворий оиласидан бо„либ, қаттиққо„л, адолатли одам эди. У ҳарбий хизматни сидқидилдан о„таб, консуллик лавозимига етти марта сайланди. Марий биринчи консуллиги даврида ҳарбий ислоҳот о„тказди. Илгари 17 ёшдан 45 ёшгача барча Рим фуқаролари уруш вақтидагина ҳарбий хизматга чақирилар ва о„з ҳисобларидан қурол-ярог„ олар эдилар. Гай Марий қо„шинга камбаг„алларни ҳам қабул қилишга рухсат берди. Эндиликда аскарлар давлат ҳисобидан қурол-ярог„, давлат хазинасидан маош оладиган бо„лдилар. Ҳарбий хизмат муддати 16 йил деб белгиланди. Шу тарзда Рим ко„нгиллилар қо„шини мунтазам қо„шинга айланди. Легионер энди о„зини фуқародан ко„ра аскар деб ҳисоблади. Аскарларнинг моддий аҳволи давлатга ва лашкарбошининг сахийлиги, омади чопишига бог„лиқ бо„либ қолди. Аста-секин лашкарбошиларнинг буйруг„и, давлат ҳокимияти обро„сидан ко„ра муҳим бо„ла бошлади. Қо„шиннинг Рим сиёсий ҳаётидаги мавқейи кучайди. Гай Марийнинг рақиби Лутсий Корнелий Сулла патритсий оиласидан келиб чиққан эди. Download 224.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling