14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


Download 224.87 Kb.
bet14/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

Ғарбий Рим империясининг қулаши.


Рим империясининг то„ла иккига бо„линиши асосида О„ртаер денгизининг икки ҳудудини романлашган Г„арб ва шарқнинг тарихий тараққиётининг о„зига хос хусусиятлари билан белгиланар эди. Г„арбий провинсияларда шаҳарлар, товар ишлаб чиқариш, савдо-ҳунармандчилик тушкунликга юз тутди. Аҳолининг хонавайрон бо„лиши, умумий иқтисодий тург„унлик кузатилди. Марказий ҳокимият заифлашиб, магнатлар кучайди. Аҳолининг варварлашуви, ҳарбий қо„шинлар тарқаб кетиши юз берди. Аксинча, шарқда кучли император ҳокимияти мавжуд бо„либ, провинсиялар камроқ таланди. Шаҳарлар, савдо-ҳунармандчилик ривожланди.


Қо„зг„олон ко„тарган вестгот федератлари Аларих бошчилигида 395–396-йиллар Македония ва Юнонистонни талади. Келиб чиқиши варвар бо„лган римлик саркарда Флавий Стилихон (360–408-йиллар) Юнонистоннинг жанубида Аларих қо„шинларини тор-мор қилди. Шарқий империя Аларих билан шартнома тузди. Аларих 401-йилда Италияга юриш қилди. Стилихон вестготларни 2 марта тор-мор қилди ва Италиядан ҳайдаб чиқарди. Римда вестготлар устидан г„алаба шарафига со„нгги марта триумф о„тказилди. Римликлар барибир вестготларни Иллирияда яшашларига рухсат беришга мажбур бо„лдилар. Италия 405-йил конунг Радагайс бошчилигидаги германлар босқинига учради. Флоренсия яқинида Стилихон Радагайс ҳужумини қайтарди. Шу билан бирга, ҳимоясиз қолган г„арбий
провинсиялар герман қабилалари томонидан босиб олинди. Стилихон кучли саркарда ва дипломат эди. У империяни ҳимоя қилишга уринди. Лекин бу мақсадни герман қабилаларини ҳарбий хизматга тортиш ва уларнинг ё„лбошчилари билан шартномалар асосида амалга оширишга ҳаракат қилди.
Стилихон Аларих билан тинчлик битими тузди. Аларих битимга ко„ра, Константинопол билан урушда Римга ёрдам бериш мажбуриятини олди. 406-йил варвар қабилалари Рейндан о„тиб Галлияни таладилар. Аларих 408-йил Паннония (Венгрия) ва Норикани эгаллади ва кейин Италияга қо„шин тортди. Стилихоннинг о„з қо„шини учун пул маблаг„ини талаб қилши қондирилди. Стилихон Византияга қарши урушда иттифоқчи сифатида фойдаланиш учун Аларих билан келишмоқчи эди. Стилихон империяни мустаҳкамлашга уринди, 395-йил охирида империянинг шарқий ва г„арбий қисмларини бирлаштириб, бошқарувни о„з қо„лида то„плади. Шу мақсадда герман қабилаларини империя хизматига олди. Стилихоннинг бу сиёсатига қарши бо„лган сенаторлар гуруҳи қарши турди. Аммо император Гонорий саройида Стилихонга қарши гуруҳ г„олиб чиқиб, Стилихон ҳокимиятдан маҳрум қилинди ва о„лдирилди. Стилихон о„лимини эшитган Аларих Римга юриш қилиб, уни қамал қилди. Аларих 5 минг фунт олтин, 30 минг фунт кумуш миқдорида товон олиб қайтиб кетди. Шундан со„нг Аларих Римни яна бир неча бор қамал қилди. 410-йил август ойида қуллар шаҳар дарвозасини Аларихга очиб бердилар ва варварлар шаҳарни 3 кун талон-тарож қилди. Со„нг Аларих бошчилигидаги қо„шин жанубга юриш қилди. Ё„лда касалланган Аларих 40 ёшида вафот этди. Вестготлар бир неча йилдан кейин (419-йил) Аквитанияда о„з қиролликларини о„рнатдилар.
Стилихоннинг о„лимидан со„нг Римни ҳимоя қиладиган бирорта саркарда қолмади. 407-йил римликлар Британиядан чиқиб кетишга мажбур бо„лдилар. Вандал, свев ва аланлар 409-йил Испанияга ҳужум қилиб, унинг алоҳида вилоятларини эгаллаб олдилар. 420- йил вандал ва аланлар Пиреней ярим оролининг жанубида о„рнашиб, 429-йил Африкага о„тиб, Нумидия ва унга қо„шни ҳудудларнинг катта қисмини эгалладилар ҳамда о„з давлатларини туздилар. Вандал қироли Гейзерих 445-йил Италияга бостириб кириб, Рим шаҳрини талон-тарож қилди. 449-йил Британияда анго-сакслар босқини бошланди.
Хуннларнинг Европа томон силжиши тасодифий эмас эди. Хитойда Хан сулоласи (мил.авв. 206-йил – мил.авв. 221-йиллар) хуннлар давлатига кескин зарба бердилар ва хуннларнинг Хитойга ҳужумига чек қо„йдилар. Хуннларнинг бир гуруҳи О„рта Осиё ва шимолий Ҳиндистон томон силжидилар. Иккинчи гуруҳи эса жанубий Сибир, Урал орқали шарқий Европага ёпирилди. Волганинг қуйи оқимида яшаган сарматларнинг бир қисми бо„лган аланлар тор-мор қилинди. Уларнинг бир қисми хуннларга қо„шилди, қолганлари Кавказда бошпана топди (уларнинг қолдиқлари ҳозирги осетинлар), хуннлар Дон дарёсини кечиб о„тиб, Карпат ва Қуйи Дунайгача бо„лган ҳудудларни эгаллаган, шарқий герман қабиласи – готларни бо„йсундирди. Готлардан бир қисми остготлар (шарқий) хуннларга эргашди, визиготлар (г„арбий) яна г„арбга томон чекиндилар. Готларнинг кекса ё„лбошчиси эрманарих о„зини о„лдирди.
Хуннлар Қора денгиз чо„лларидан г„арбга юриб, Дунай бо„йларига чиқдилар. Улар ҳозирги Руминия, Молдавия, Венгрия ва Австрия ҳудудларини бирлаштириб, давлат барпо қилдилар (Ҳозирги Венгрия-Австрия ҳудудида). Бу давлат тахтига 440-йилда г„айратли ё„лбошчи Атилла о„тирди. У шарқий Рим империяси ерларига бостириб кирди. Император хуннларга 6000 минг фунт тилла о„лпон то„лаб, ҳар йили то„лов мажбуриятини олди. Атилла остготлар билан Дунай бо„йлаб г„арбга юриб, Рейн дарёсини кечиб о„тди. Иоаннинг вафотидан со„нг янги империя Валентиниан ИИИ (425–455-йиллар) уни талабларини бажармаганликда айблаб, Атилла Галлияга бостириб кирди. Г„арбий Рим империяси лашкарбошиси Аесий жадал суратда визигот ва франклар билан иттифоқ бо„либ, хуннларга қарши ҳал қилувчи жангга тайёрланди. Хуннларга қарши римлик саркарда Флавий Аетсий франк. алан, бургунд, вестгот ва бошқа қабилалар иттифоқини тузди. Ҳал қилувчи жанг Испания ва Франсия чегарасидаги Каталун даласида 451-йил июнида бо„либ о„тди.
Ҳар икки томон о„ртасидаги қонли жангда жуда катта қурбонлик берилди. Визиготлар сардори Теодорих ҳалок бо„лди (Гот тарихчиси Иорданнинг ма‟лумотига ко„ра, бу жангда ҳар иккала томондан 300 минг киши ҳалок бо„лган). Визиготлар жангни то„хтатдилар. Атилла Дунай бо„йларига қайтди. Атилла 453-йил яна Римга юриш бошлади. Заифлашган Га‟рбий империя Атиллага катта совг„а-салом то„лаб, Римни талончиликдан сақлаб
қолди. Папа Лев И хуннлар олдига элчилар бошлиг„и бо„либ келди. Катта совг„а-саломлар билан Атилла Дунай бо„йидаги пойтахтига қайтди.
Атилла қароргоҳида о„зи бо„йсундирган қарам халқлардан бирини ё„лбошчисининг қизига уйланиб, катта то„й маросимини о„тказди. Никоҳ то„йи кечаси келин Атилланинг заҳарлаб о„лдирди. Улар Дунай дарёсини улкан то„г„он билан то„сиб қо„йдилар. Атилланинг жасадини тилла тобутга, тилла тобутни кумуш тобут ичига, уни яна темир тобут ичига жойлаштирдилар. Хуннлар Атиллани катта иззат-икром билан дафн қилдилар. Дунайнинг очилиб қолган о„занини қазиб, тобутни унинг қа‟рига қо„йиб, дарё то„г„онини бузиб ташладилар. Дарё яна эски о„занидан оқа бошлади.
Атилланинг о„лимидан со„нг буюк хуннлар давлатини бирлаштириб тура олишга лойиқ ё„лбошчи топилмади. Хуннлар давлати парчаланиб кетди. Бу Рим империясини қутқариб қолмади. Кексайиб қолган империя о„лим талвасасида эди. Қудратли Феодосий сулоласининг со„нгги вакили заиф император Валентиниан обро„-е‟тиборли Аесийни ко„ра олмай о„з қо„ли билан уни о„лдирди. Валентинианнинг о„зи ҳам Аесийнинг ҳарбий яқинлари томонидан о„лдирилди. Эндиликда Рим ҳимоясини уюштирадиган бирор-бир кучли саркарда қолмади.
Вандаллар 455-йил Гейзерих бошчилигида Римни талон-тарож қилдилар. Император хазинаси, сарой-ибодатхоналардаги барча қимматбаҳо буюмлар олиб кетилди. Рим ёнг„ин ичида қолди. Шундан со„нг 20 йил ичида бир неча императорлар алмашди. Улар герман қабилаларининг саркардалари қо„лида о„йинчоқ бо„либ қолдилар. Провинсиялар билан алоқалар узилди, маошсиз қолган рим гарнизонлари тарқалиб кетди; илгари хавфсиз бо„лган рим ё„ллари маҳсулот ташиш ва юриш учун о„та хавфли бо„либ қолди; ё„лларда герман қабилалари ва бошқа қароқчилар изг„иб юрар эдилар.
Варвар қабилалари ва қиролликлари империя билан ҳисоблашмай қо„йдилар. Бирор-бир император давлатнинг емирилишини то„хтата олмади. Императорлар Равенна шаҳрини доимий қароргоҳга айлантирдилар. Рим христиан черкови бошлиг„и папа қароргоҳи бо„либ қолди. Африкада о„рнашиб қолган вандаллар Равенна императорларининг заифлигидан фойдаланиб, Ситсилия, Сардиния ва Корсикага юриш қилдилар. Улар 455-йил Италияга
юриш қилиб, Рим шаҳрини 14 кун давомида талон-тарож қилдилар. Олиб кета олмаган буюмларни вандаллар ё„қ қилдилар. Нодир сан‟ат асарлари, ҳайкаллар, саройлар о„т ичида қолиб, Галлия ва Испаниянинг маҳаллий зодагонлари узоқдаги Равенна императорлари билан алоқа қилгандан ко„ра, босиб олинган вилоятларнинг амалдаги ҳокимлари варвар қироллари билан ҳамкорлик қилишни афзал деб ҳисобладилар.
475-йилда Атилланинг собиқ котиби, патритсий аёлга уйланган Орест о„зининг 14 ёшли о„г„ли Ромул Августулни император тахтига о„тказиб, о„зи ҳокимиятни бошқарди. Со„нгги император – Рим шаҳри ва империясини барпо қилган Ромул афсонавий Августул исмларини олиб, балог„атга етмагани учун Август эмас, Августул деб аталди. О„смир императорни римликлар мазах қилиб, Августча дейишар эди. Амалда Г„арбий Рим империяси тугади. Герман қабилалари ё„лбошчилари Италияда то„ла ҳукмронликни қо„лга олдилар.
476-йил германларнинг скир қабиласидан бо„лган император гвардияси қо„мондони Одоакр Римда ҳокимиятни босиб олди. Орест о„лдирилди. Ромул Августул 476-йил 23- августда тахтдан туширилиб, Неапол яқинидаги Лукулл вилласига сургун қилинди ва шу йили вафот этди. Одоакр Г„арбий Рим империяси императори унвони тугатилгани то„г„рисида сенатнинг расмий қарорини олишга эришди. Императорлик рамзлари Константинополга юборилди. Бу расман Шарқдаги император ҳокимияти остида Рим империясининг яхлитлиги тикланганлигини билдирар эди. Одоакр о„зини Италиянинг ҳокими деб э‟лон қилди. Одоакр давлатини 493-йилда остготлар босиб олдилар, унинг о„зи о„лдирилди.
Антик дунё тарихининг охирги саҳифалари Шарқий Рим императори Юстиниан (527– 565-йиллар) номи билан бог„лиқ. У ВИ аср о„рталарида Рим ҳуқуқини кодификатсия қилди. Юстиниан кодекси қадимги Римда ҳуқуқнинг узоқ йиллардаги тараққиётини тугалланган ҳолда о„зида акс эттирди. Шу билан бир вақтда Юстиниан томонидан антик тафаккур маркази бо„лган Афинадаги Платон академиясининг тантанали ёпилиши янги даврнинг антик давр билан рамзий хайрлашуви бо„лди.

  1. Download 224.87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling