14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


Рим империясининг иккига бўлиниши


Download 224.87 Kb.
bet13/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

Рим империясининг иккига бўлиниши. Диоклетиан ва Максимиан 305-йил 1- майда ҳокимиятдан воз кечдилар. Тахтдан воз кечган Диоклетиан Адриатика денгизи

бо„йидаги Салникага ко„чиб бориб, у ерда гул ва сабзавот етиштириш билан шуг„улланди. У 313-йил 68 ёшида вафот этди. Констансий И Хлор ва Галерий император деб э‟лон қилинди. Ворислар о„ртасида тахт учун кураш бошланиб, бу курашда Диоклетианнинг ёрдамчиларидан бирининг о„г„ли Константин (306–337-йиллар) г„олиб чиқди. У рақиблари билан бир неча йил кураш олиб бориб, Рим империясининг ягона ҳукмдорига айланди. Константин империянинг то„ртга бо„линишини сақлаб қолди, лекин бошқарувни биров билан баҳам ко„риш тизимини ё„қ қилди. Эндиликда империя қисмларини унга бо„йсунадиган префектлар бошқарди.
Константин узоқни ко„ра оладиган ақлли сиёсатчи эди. У 200 йилдан бери та‟қиб этилаётган насроний динининг куч-қудратини давлат ҳокимиятини мустаҳкамлашдаги муҳим о„рнини англаб етди. Шу сабабли, у 313-йил о„зининг Милан эдикти (қонуни) билан насронийлик динини бошқа динларга тенглаштирди. Шу лаҳзадан бошлаб насроний черкови император ҳокимиятининг иттифоқчиси ва ҳимоячисига айланди.
Ески юнон колонияси бо„лган Византий шаҳри қайта қурилиб кенгайтирилди. Император Константин 330-йил 11-май куни пойтахтни Босфор қирг„ог„ининг шарқий қисмига тантанали ко„чирди. Янги пойтахтнинг қурилиши ва безатилиши учун катта миқдорда маблаг„ сарфланди. Саройлар, стадион, ипподром (от пойгалари о„тказиладиган жой), термалар ва кутубхоналар қурилди. Римдан улкан миқдорда ҳайкаллар олиб келинди. Шаҳар император шарафига янги ном Константинопол деб аталди. Пойтахтнинг шарққа ко„чирилиши тасодиф эмас эди. Шарқий провинсиялар г„арбдагиларга қарганда, маданий ва бойроқ эди. Император Константиннинг о„лимидан со„нг тахт учун яна кураш бошланди. Ниҳоят давлатнинг турли қисмларида бир неча императорлар бир вақтнинг о„зида ҳокимиятга да‟во қилдилар. Ҳокимиятни Константиннинг о„г„ли Констансий эгаллади (337–361-йиллар). Император Флавий Клавдий Юлиан (361–363-йиллар) эски Рим динини қайта тиклашга уриниб, 313-йилда Медиолан эдикти берган христиан черковининг имтиёзларини бекор қилди. Шу сабабли христиан дини пешволари Юлианни апостата (диндан қайтган) деб э‟лон қилди. Юлиан 363-йилда форслар билан жангда ҳалок бо„лди. Унинг вориси Ювиан (363–364) христиан э‟тиқодини империяда ҳукмрон динга айлантирди. Императорлар Валентиниан И (364–375) ва Валент (364–378) бир вақтнинг
о„зида империянинг г„арбий ва шарқий қисмларини бошқардилар. Уларнинг даврида германларнинг ҳужуми кучайди. 378-йил Фракиядаги Адрианопол шаҳри ёнида весготлар Рим қо„шинларига кучли зарба берди. Шундан со„нг Рим империяси ҳеч қачон қайта тиклана олмади. Император Валент жанг майдонида ҳалок бо„лди. Энг яхши зобитлар қурбон бо„лди. Эндиликда Рим империяси чегараларини ҳимоя қилиш учун етарлича қо„шин то„плаш имконоятидан маҳрум бо„лди. Энди чегараларни қо„риқлаш германлардан олинадиган ишончсиз қисмларга топширила бошланди. Германлар ко„плаб миқдорда Рим қо„шинига олина бошланди. Улар олий ҳарбий мансабларни эгаллай бошладилар.
Император Феодосий И (379–395) вестготларга Иллирия вилоятини бо„шатиб бериб, шу билан Константинополни босиб олинишидан сақлаб қолди. Феодосий 394-йил тарихда со„нгги марта империянинг ҳар иккала қисмини ҳам бир қо„лга то„плади. У о„лими олдидан империяни г„арбий ва шарқий қисмга бо„лди, лекин у самода қуёш ягона бо„лганидек, ерда ҳам битта император бо„лиши керак деб уқтирди. О„зи қадимги Римда мавжуд бо„лган «рекс» унвонини қабул қилди ва империянинг бошқа ҳудудларига да‟во қилишдан воз кечиб, Италияни бошқара бошлади. Империянинг г„арбий қисмини унинг 11 ёшли о„г„ли Гонорий (395–423), шарқий қисмини 28 ёшли укаси Аркадий бошқара бошлади. Гонорий даври империянинг г„арбий қисмини то„ла емирилиш даври бо„лди. Император саройидаги фитналар, рим қо„шинида хизмат қилаётган герман қабилаларидан чиққан ҳарбийларнинг хоинлиги, қул ва колонларнинг норозилик ҳаракатлари давлатнинг парокандалигини янада чуқурлаштирди. Диоклетиан ва Константиннинг ислоҳотлари империянинг емирилиши жараёнини секинлаштирди, лекин уни то„хтата олмади. ИВ асрда жонланган ички савдо то„хтади. Ко„п шаҳарлар хонавайрон бо„ла бошлади. Бутун империя бо„йлаб натурал хо„жаликка қайтиш бошланди. Шарқий Рим империясининг ҳукмдорлари германларнинг ҳужумларини бартараф қилиб, о„збошимча қо„мондонларни ё„қ қилдилар. Шарқий Рим империяси 453-йилгача яшаб, тарихга Византия империяси номи билан кирди.
Г„арбда пул тизими ишдан чиқди. Солиқларни то„лаш қийинлашди. Шаҳарлардан аҳоли ко„чиб кета бошлади. Константин шаҳар аҳолисининг ко„чиши ва колонларнинг о„з
ерларини ташлаб кетишларини расман тақиқлади. Император йирик ер эгалари – латифундистларга барча солиқларни натурал тарзда то„лаш мажбуриятини қо„йди. Катта ер эгаларининг ҳокимияти кучайди. Шахсий эркин колонларнинг аҳволи қулларнинг аҳволидан кам фарқ қилди. Со„нгги империя даврида йирик ер эгалари о„зларига қарам бо„лган маҳаллий аҳоли устидан о„з амалий ҳокимиятларини амалга оширдилар. Улар о„з қо„шин ва қамоқхоналарини ташкил қилдилар. Ижтимоий алоқаларнинг бундай янги ко„ринишининг шаклланиши со„нгги Рим жамиятининг аста-секин феодаллашувини билдирар эди.

  1. Download 224.87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling