14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)
Download 224.87 Kb.
|
14-mavzu matni KIRIL
Ижтимоий-иқтисодий ҳаёт. Милодий ИИ аср Рим империясининг олтин даври ҳисобланади. Бу вақтда империя энг катта ҳудудга эга эди. Унинг чегаралари шимолда Шотландиядан жанубда Нил остоналаригача, г„арбдан Атлантика қирг„оқларидан шарқда Форс қо„лтиг„игача чо„зилган эди. Қулдорлик тизими о„з тараққиётининг юқори чо„ққисига чиқди. Ко„п қулдорлик хо„жаликлари бозор учун маҳсулот ишлаб чиқаришга о„тди. Қулларга нисбатан шафқатсиз зулм кучайиб кетди.
Бу даврда провинсияларнинг иқтисодиёти ва бу ердаги шаҳар ҳаёти о„з тараққиётида юқори босқичга ко„тарилди. Милодий И–ИИ асрларда О„ртаер денгизи ҳудудидаги барча халқлар тарихда биринчи бор ягона улкан давлат Рим империяси таркибига кирдилар. Рим провинсиясига айлантирилган алоҳида давлатлар о„ртасидаги чегаралар тугатилди. Пул тизимлари ма‟лум даражада унификатсия қилинди. Урушлар ва денгиз қароқчилиги тугатилди. Рим империясидаги халқлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг турли даражаларида яшар эдилар. Миср, Сурия, Кичик Осиё, Болқон ва Македония иқтисодий ва маданий тараққиётнинг юқори даражасига эришди. Пиреней ярим оролидаги ва Галлиядаги иберлар, кел‟тлар, Шимолий Африкадаги нумидияликлар, ливияликлар, Дунай бо„йидаги паннонлар, иллирияликлар ва мезлар ҳали архаик даврнинг со„нгги босқичида эдилар. Рим истилоларига қадар г„арбий провинсияларда қишлоқ хо„жалиги қолоқ бо„либ, асосан г„алла экилган. Ерга ишлов бериш ибтидоий ҳолатда эди. Апеннин ярим ороли аҳолиси қишлоқ хо„жалигининг ривожланган шаклини г„арбий провинсияларга олиб кирдилар. Галл винолари, испан зайтун мойи Италия ва юнон навлари билан рақобат қила бошлади. Империя ҳудудида қулдорлик хо„жалиги тез ривожланди. О„рта ва йирик қулдор хо„жаликлари (вилла) етакчи о„ринга чиқди. Қулдорлик хо„жаликларида қул меҳнатидан кенг фойдаланилди. Барча провинсияларда император ер эгалиги кенг тарқалди. Милодий ИИ асрда император ерлари ва хусусий катта латуфундиялар етакчи ер эгалиги шакли эди. Г„арбий провинсияларда о„рта қулдор поместелари, майда ер эгалиги кенг тарқалди. Айниқса, кичик ер эгалиги Паннония, Далматсия, Мезия, Фракия ва Фокеяда авж олди. Африка провинсияларида қулдорлик хо„жаликларида асосий ишчи кучи сифатида қуллар меҳнати кенг тарқалди. Миср империянинг г„алла омбори эди. Қулдорлик латифундиялари Галлия ва Испанияда кенг тарқалган бир пайтда Испания ва Африканинг шарқий провинсияларида колонлар меҳнатига асосланган латифундиялар ко„пайди. Қулларга иш қуроллари ва чек ерлар ажратиб берила бошланди. Лекин қул хо„жайиннинг мулки бо„либ қолаверди. Қулни мулк (пекулий) билан та‟минлаш мил.авв. ИИИ асрдаёқ ма‟лум эди. Эндиликда бу одатдаги ҳол бо„либ қолди. Қул пекулийдан фойдаланган ҳолда о„зига о„ринбосар сотиб олиши мумкин эди. О„ринбосар қул унинг хо„жайинига ишлаб бериши керак эди. Империя даврида қулларни озодликка чиқариш кучайди. Озод бо„лган қуллар о„з патронлари билан алоқани узмас, у ҳомий-патрон бо„либ қолаверди. Озод қуллар рим фуқаролиги ёки лотин фуқаролиги ҳуқуқини олганлар. Лекин уларнинг болалари ҳеч қандай чекловсиз эркин фуқаролар бо„лганлар. Император саройидаги озод бо„лган қуллар махсус топшириқларни бажарганлар, ҳатто юқори мартаба бо„лган прокуратор этиб тайин- ланганлар. Озод қуллар ко„п ҳолларда тадбиркорлик билан шуг„улланиб, бойиб кетар эдилар. Улар о„з хо„жайинларига зарурат туг„илганда турли хил хизматларни ко„рсатганлар. Мисол учун, диктатор Сулланинг озод бо„лган қули Хиросогон Рим давлатидаги энг қудратли кишилардан бири бо„либ, ҳатто унинг олдида сенаторлар ҳам титраб-қалтирар эдилар. Аммо ко„пчилик озод бо„лган қуллар о„рта даражадаги мулкка эга бо„либ, ҳунармандчилик ва савдо билан шуг„улланар ҳамда ошхоналарнинг эгалари эдилар. Қулдор латифундистлар о„з ерларини чек ерларга бо„либ, колонларга ижарага берганлар. Милодий ИИ асрда колонлар о„злари етиштирган буг„дой, тариқ, зайтун мойининг 1/3 қисмини қулдорга бериши керак эди. Бундан ташқари, колон қулдорнинг ерида бир неча кун ишлаб бериши керак эди. Ерга ишлов бериш такомиллашди. Г„алла ва бошқа экинларнинг, о„г„итнинг янги навлари жорий қилина бошланди. Қишлоқ хо„жалиги такомиллашди. Г„алла латифунияларида г„аллани йиг„адиган механизм, г„илдиракли плуг, сув тегирмони кашф этилди. Провинсияларда шаҳарлар ва шаҳар аҳолисининг о„сиши, қишлоқ хо„жалик маҳсулотларининг Италия ва империянинг бошқа вилоятларига чиқариш имкониятининг пайдо бо„лиши провинсия қишлоқ хо„жалигида ердан унумли фойдаланиш ва товар хо„жалигининг кириб келиши учун шарт-шароит яратди. Қулдор хо„жалиги эндиликда бозор билан янада яқин бог„ланди. Қишлоқ хо„жалигида товар муносабатларининг ривожланиши латифундияларда ҳунармандчиликни вужудга келтирди. Латифундия эгалари кулолчилик, то„қувчилик, дурадгорлик, ошпазлик каби ҳунармандчилик устахоналарини очдилар. Ба‟зи галл латифундияларида конлардан темир рудаси қазиб олиниб, металл ишлаб чиқариш ё„лга қо„йилди. Милодий И асрларда қишлоқ хо„жалиги билан бирга, ҳунармандчилик ва савдо кенг ривожланди. Рим ҳунармандчилиги учун Испаниядаги қо„рг„ошин ва мис конлари, Галлиянинг темир ва қалай конлари, Норика, Далматсия, Киликия ва Каппадокиянинг бой темир конлари хомашёни етказиб бериб турар эди. Айниқса, темир рудасини қазиб чиқариш кенг ё„лга қо„йилди. Темир рудаси Норика ва Далматсия, Галлия ва Испания, Каппадокия ва шарқда қазиб чиқарилди. Барча конлар императорнинг мулклари бо„либ, ко„пинча ижарага берилар эди. Ҳунармандчиликнинг ривожланиши қул меҳнатидан кенг фойдаланиш имкониятини берди. Агар о„тган асрларда ҳунармандчилик устахоналарида ишлаган қуллар сони 10 тагача бо„лса, милодий ИИ асрда уларнинг сони 50 тага етди. Ҳунармандчилик устахонасининг кенгайиши, меҳнат тақсимотининг о„сиши унинг иқтисослашувининг о„сишига олиб келди. Аммо ҳунармандчиликда эркин меҳнат етакчи рол о„йнар эди. Тог„-кон ишларида, қурилиш, тош конлари, мармар конларида қул меҳнатидан кенг фойдаланилар эди. Устахоналарда энг ог„ир меҳнат қуллар зиммасида эди. Ҳунармандчилик тараққиёти ошпазлик, г„ишт куйдириш каби янги соҳаларнинг пайдо бо„лишига олиб келди. Қурилишда бетондан фойдаланиш кенг тарқалди. Милодий ИИ асрда провинсияларда ҳунармандчилик, айниқса, юксалди. Бир қанча провинсиялар о„з маҳсулотларини бошқа провинсияларга, шунингдек, Италияга экспорт қила бошладилар. Айниқса, галл шаҳарлари ниҳоятда ривожланди. Галл ҳунармандларининг каноп газламалари, жун ёпинг„ичлар ва кулолчилик маҳсулотлари г„áрбий провинсиялар ва Италияда кенг тарқалди. Сурия шаҳарлари эса зарбоф газламалар, заргарлик буюмлари, рангли шиша ва газламаларни ишлаб чиқарадиган асосий марказларга айланди. Милодий ИИ асрда ҳунармандчилик марказлари ярим оролдан Шимолий Италияга ко„çҳди. Путеола, Капуя, Арретсия каби ан‟áнавий ҳунармандчилик марказлари тушкунликка учради. Уларнинг о„рнига галл провинсиялари, Норика ва Далматсиянинг темир конларига яқин Милан, Аквилея ва бошқа ҳунармандчилик марказлари вужудга келди. Айниқса, Аквилея шаҳри металл буюмлар ва қурол-ярог„, шиша, заргарлик буюмлари, черепитса ишлаб чиқарадиган йирик ҳунармандчилик марказига айланди. Милодий И–ИИ асрларда барча провинсияларда савдо алоқалари кенг ривожланди. Италия савдогарлари Испания, Сурия, Дакия, Миср, Мавритания ва Британияга кириб бордилар. Галл кема эгалари, савдогарлари Италия, Рейн вилоятлари ва испан провинси- ялари билан фаол савдо қилдилар. Палмира савдогарлари Дакия ва Мисрга кириб бордилар. Шаҳарларда ко„плаб савдо до„конлари ва омборхоналар қурила бошланди. Милодий ИИ асрда Римда улкан беш қаватли Траян бозори қурилди. Савдо-сотиқнинг ривожланиши провинсиянинг маҳсулот ишлаб чиқаришининг ихтисослашувига олиб келди. Испания зайтун мойи ва вино; Галлия вино, шиша идишлари, жун маҳсулотлари; Миср г„алла, папирус, гранит, шиша буюмлари; Сурия вино, зарбоф газламалар ва зеб-зийнат буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. Савдогар ва ҳунармандлар коллегияларга бирлашди. Савдо тараққиёти саррофлик ва судхо„рликнинг ривожланишига туртки бо„лди. Ташқи савдо римликлар учун фойдали эди. Рим империяси Қора денгиз ҳудудлари, Шарқий Европа, эрон, О„рта Осиё ва Ҳиндистон билан мунтазам савдо алоқаларини о„рнатди. Милодий ИИ асрда Шарқдан 3 савдо ё„ли О„ртаер денгизи қирг„оқларига борар эди: 1.Петра – Трансиордания – Дамашқ – О„ртаер денгизи. 2.Фрот – Палмира – Дамашқ – О„ртаер денгизи. 3.Ҳиндистон – Арабистон – Александрия. Африка провинсияларидан Рим савдогарлари эфиопия, Мавритания ва ҳатто Марказий Африкагача кириб бордилар. Империя даврида янги танга – «ауреус» зарб қилина бошланди. О„нг томонида ҳукмдор-император тасвири туширилган эди. Рим тилла тангаси юқори баҳоланар эди. Ко„п тарқалган Рим тангаларидан бири кумуш денарий еди. Милодий И асрда денарий соф кумушдан, милодий ИИ асрнинг охиридан эса мис қо„шиб, таркибида 50 % кумуш билан зарб қилина бошланди. Мис танга асосан маҳаллий муомалада фойдаланилар эди. Майда савдода асосан мис танга сестерсий (4 асс) ва дупандий (2 асс) ишлатилар эди. Милодий И-ИИ асрларда Рим жамияти қулдорлик жамияти эди. Унинг асосий қатламлари қуллар ва қулдорлар бо„либ, улардан ташқари майда ишлаб чиқарувчилар, кичик чек ерларнинг эгалари ёки ижарачилар, кичик ҳунармандчилик устахоналари эгалари, майда савдогарлардан иборат эди. Табақалар о„ртасида кучли ижтимоий зиддиятлар мавжуд эди. Жамиятда асосий ишлаб чиқарувчи кучлар қуллар эди. Милодий И–ИИ асрларгача қулдорлик хо„жаликларида қулларга бо„лган эҳтиёж урушлар натижасида қондирилган эди. Милодий ИИ асрда истилочилик урушларининг ниҳоясига етиши қуллар оқимининг Римга келишини кескин камайтирди. Лекин қулдорлик хо„жаликларида қул меҳнатига эҳтиёж жуда кучли эди. Бу ҳол қуллар нархининг кескин о„сишига олиб келди. Қул меҳнатининг унумдорлигидан манфаатдор қулдорлар қулларнинг маиший турмуш шароитини о„згартиришга мажбур бо„лдилар. Қишлоқ поместелари ва шаҳарларда қул чо„рилар сони о„сиб борди. Қулларга оила қуришга рухсат берилди ва улар раг„батлантирилди. Қулликда туг„илган болалар (улар вернлар деб аталган) бирор-бир ҳунарга о„ргатилган. Бундай қулнинг нархи қул бозорларида юқори эди. Қулларнинг оила қуришини раг„батлантирган қулдорлар қул оиласи учун чек ер, меҳнат қуроллари, кулба, кичикроқ до„кон ва бир неча қорамол ажратар эдилар. Қулдор томонидан ажратилган бундай мулк «пекулий» деб аталган. Милодий И-ИИ асрларда пекулий кенг тарқалди. Қулдор совг„а қилган ерини исталган пайтида тортиб олиши мумкин эди. Қулларнинг ҳуқуқий ҳолати ҳам о„згарди. Император Адриан қулларни сабабсиз о„лдиришни тақиқлади. Милодий ИИ асрда ерни ижарага бериш ва колонат кенг тарқалди. Мил.авв. И–ИИ асрларда қуллар озодликка чиқарила бошланди. Озод бо„лган қуллар о„зларининг собиқ хо„жайинлари билан алоқани узмадилар, у патрон бо„либ қолаверди. Озод бо„лган қуллар рим фуқаролиги ҳуқуқи ёки лотин фуқаролиги ҳуқуқини олганлар. Уларнинг фарзандлари ҳеч қандай чекловсиз озод фуқаро бо„лганлар. Колон ҳуқуқий жиҳатдан эркин киши бо„либ, ер эгасидан шартнома муддати тугагандан со„нг кетиши мумкин эди. Шартнома, одатда, 5 йил муддатга тузилган. Колон 5 йил давомида қарз ва бошқа турли мажбуриятлар остида қолиб, ҳуқуқий жиҳатдан о„з еридан кетиши мумкин эмас эди. У ноилож бу ерда узоқ муддат ишлаган. Эркин, о„з ерини ё„қотган деҳқон, батрак ва озод бо„лган қул, ерга ишлашга қайтган шаҳар плебейи колонга айланиши мумкин эди. Ерга бириктирилган қуллар ҳам колонга айланар эдилар. Колонатнинг яна бир манбаси чегара провинсияларда асир олинган, ерга жойлаштирилган варварлар эди Download 224.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling