14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


Download 224.87 Kb.
bet6/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

2. Рим сиёсий ҳаёти. Милодий14-йилида Август о„лимидан со„нг унинг меросхо„рлари Тиберий Клавдий Нерон (14–37-йиллар), Гай Сезар Калигула (37–41-йиллар) ва Клавдий Нерон Германик (41–54-йиллар)лар императорлик тахтини эгалладилар.
Лекин бу ҳукмдорларнинг ҳукмронлигини со„нгги йилларида сиёсий рақиблар билан қонли кураши принсепсларнинг о„лдирилиши билан тугалланди. Калигула фитна қурбони бо„лди. Нерон о„зини-о„зи о„лдирди. Сенат билан принсепснинг қарама-қаршилиги эски Рим нобилитетини мунисипал ва провинсия зодагонлари томонидан сиқиб чиқариш жараёнини о„зида акс эттирди. Тиберий (14–37-йиллар) комисиялари йиг„ини тугади. Магистратлар сайлови сенат ихтиёрига о„тди. Бошқа Тиберий сенат билан келишиб ҳукмронлик қилди.
Унинг ҳукмронлиги йилларида чегарани қо„риқлайдиган бир неча легионлар о„зларининг ог„ир ҳаётларидан норози бо„либ, қо„зг„олон ко„тардилар. Тиберий провинсияларни қо„ллаб-қувватлади, уларнинг солиқ то„ловларини оширмади. Ҳаммага шубҳа билан қарайдиган Тиберий преториан гвардиясининг префекти Лутсей элий Сеянни о„зига яқинлаштирди. Шуҳратпараст Сеян о„з г„аразли мақсадларини ко„злаб Тиберийнинг о„г„ли Друзни заҳарлаб о„лдирди. Қатор сенаторлар та‟қиб қилинди. Тиберий 27-йилдан умрининг охиригача (37-йил) Капри оролида яшади ва империяни шу ердан бошқарди. О„зининг яқин кишиси Сеяннинг фитнаси очилиб қолди, унинг ҳамтовоқлари шафқатсиз жазоланди.
Сенатор-суворийлар ан‟анавий элитасининг сиёсий тушкунлиги билан преториан гвардияси бошлиқларининг мавқейи кучайди. Агар Тиберийни сенат ҳокимият тепасига келтирган бо„лса, 33-йилдан со„нг унинг жияни Клавдий Неронни преториан гвардияси император деб э‟лон қилди. Бунинг эвазига янги император ҳар бир преториан гвардиячисига 15 минг сестерсий миқдорида мукофот берди. Сенат ҳукмдорнинг шахсий қо„риқчилари (преториан гвардияси) қабул қилган қарорларни тасдиқлайдиган оддий ташкилотга айланди. Тез орада қо„шин ҳам о„зининг сиёсий ҳуқуқини талаб қилиб чиқди. Милодий 68-йиллари қонли фуқаролар уруши натижасида Тит Флавий Веспасиан император деб э‟лон қилинди.
Веспасиан (69–79-йиллар) фуқаролар урушида қо„шиннинг қо„ллаб-қувватлаши билан г„олиб чиқиб, Флавийлар сулоласи (69–96-йиллар)га асос солди. Флавий ва унинг биринчи меросхо„рлари даврида Рим давлати ма‟лум даражада мустаҳкамланди. Давлат хазинаси то„лдирилди. Флавийлар провинсия зодагонларидан сенат таркибини то„лдирдилар ва сенат билан муроса қилган ҳолда ички ва ташқи сиёсатни олиб бордилар. Веспасианнинг кичик о„г„ли Домитсиан (81–96-йиллар) даврида сиёсий террорнинг янги то„лқини бошланди. Домитсиан чекланмаган ҳокимиятга интилиб, сенатни о„зини худо ва ҳукмдор деб э‟лон қилишга мажбур қилди ва о„зи рақиб деб ҳисоблаган сенатор ва бошқа бой фуқароларни қатаг„он қилди. Шу сабабли, у милодий 96-йили фитначилар томонидан о„лдирилди.
Домитсиан о„лдирилганидан со„нг императорлар 100 йил давомида сенат билан келишган ҳолда давлатни бошқардилар. Императорлар провинсиялар равнақи учун қатор
тадбирларни амалга оширдилар, г„олибона ташқи урушлар олиб бордилар. Империя чегараларини ташқи душманлардан ҳимоя қилдилар. Шунингдек, улар Римнинг қадимги урф-одатлари ва ан‟аналарига ҳурмат билан қарадилар. Фан ва сан‟атга ҳомийлик қилдилар. Айниқса, Италиядан ташқарида туг„илган биринчи Рим аскар-императори Марк Улпий Траян (98–117-йиллар) ва император-файласуф Марк Аврелий (161–180-йиллар) давлат ҳокимияти ва жамиятнинг барқарор ривожланиши учун о„зларининг намунали ички ва ташқи сиёсатлари билан шуҳрат қозондилар.
Милодий И–ИИ асрларда Рим империясининг ташқи сиёсати мудофаа характерига эга бо„лди. Кейинчалик, империя ҳудудлари бир қадар кенгайди. Британия ороли Рим империяси провинсиясига айланди. Африка ва Болқон ярим оролида янги провинсиялар пайдо бо„лди. Аммо бепоён ҳудудларда барқарорликни сақлаб туриш, провинсияларда тез-тез ко„тарилган қо„зг„олонлар фаол истилочилик сиёсатини олиб боришга халақит берди. Галлия ва Яҳудиядаги кучли қо„зг„олонлар, Қуйи Дунайдаги даклар, шимолдаги герман қабилалари билан урушлар, шарқда эса Парфиянинг кучайиши Рим давлатининг чегаралари мудофаасини мустаҳкамлашни талаб қилди.
Императорлар Траян (мил.98–117-йиллар), Адриан (117–138-йиллар) ва Марк Аврелий (161–180-йиллар) даврида яхлит мудофаа линиялари шаклланди. Адриан даврида Рим фуқаролигига эга бо„лмаган провинсия аҳолиси ҳам легионларга ҳарбий хизматга қабул қилина бошланди. Милодий И–ИИ асрларда принсепслар ҳокимиятининг моддий асослари кучайди. Провинсияларнинг ко„пчилигини даромадлари император хазинаси (фиск)га тушди.

Download 224.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling