14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)
Помпейнинг Шарқ юришлари. И триумвират ва ИИ триумвират. Республиканинг қулаши
Download 224.87 Kb.
|
14-mavzu matni KIRIL
Помпейнинг Шарқ юришлари. И триумвират ва ИИ триумвират. Республиканинг қулаши.Помпейнинг Шарқ юришлари. И триумвират. Спартак бошчилигидаги қуллар қо„зг„олони билан бир вақтда Митридат ВИ билан (мил.авв. 74–64-йиллар) янги уруш бошланди. Митридат ВИ ҳақиқий шарқ подшоси бо„либ, о„з онаси, укаси, о„зи билан никоҳда бо„лган сингиллари, 3 о„г„ли ва 3 қизининг о„лимига айбдор эди. У 300 минг кишилик қо„шин, 400 кемадан иборат кучли флотга эга эди. Дастлаб Рим қо„шинларига тажрибали саркарда Лукулл бошчилик қилиб, бир қанча ютуқларга эришди. Лекин Митридат ВИ ни енга олмади. Бундан ташқари, у қаттиққо„ллиги билан легионерларнинг норозилигини туг„дирди. Шунда сенатнинг иродасига қарши халқ йиг„ини шарқда қо„мондонликни Гней Помпейга топширди. Гней Помпей Сулла даврида танилиб, фуқаролар уруши даврида Суллани қо„ллаган эди. Кейин эса сенат уни Спартакка қарши Красс қо„шинига ёрдамга юборди. Мил.авв. 70- йил Помпей ва Красс консул этиб сайланди. Красс оватсия (пиёда триумф)га, Помпей триумфга сазовор бо„лди (Қадимдан Римда катта жангларда г„алабага эришган лашкарбоши шарафига Рим шаҳрида зафар (триумв) маросими уюштирилар эди. Рим учун аҳамияти катта г„алабага эришган лашкарбоши жанг аравасида, кичикроқ аҳамиятли г„алабага эришган лашкарбоши пиёда юриб, капитолий тепалигига ко„тарилиб, қурбонлик келтирган. Рим фуқаролари уларни қарсаклар билан олқишлар (оватсия) эдилар. Помпей қо„шинлари раг„батлантирилди. Помпей О„ртаер денгизи қирг„оқларини талаган денгиз қароқчиларини тугатиб, Римда катта обро„га эга бо„лди. Г„айратли саркарда Понт подшосини тор-мор қилиб, Арманистонни вассал давлатга айлантирди. Помпей Босфор подшолигида Митридат ВИ га қарши қо„зг„олон уюштириб, унинг о„зини о„лдиришга мажбур қилди ҳамда Сурия ва Яҳудияни истило қилди. Кичик Осиёда Рим ҳокимиятини қайта тиклади. Урушдан со„нг Римда унинг шарафига зафар (триум) уюштирилди ва Помпей шарқда 22 подшо устидан г„алаба қилди, 12 млн кишини бо„йсундирди, 1538 шаҳар ва қал‟алар истило қилди деб э‟лон қилинди. Помпейнинг Шарққа юриши эллин шарқи мамлакатларининг Мисрдан ташқари Римга бо„йсундиришни тугаллади. Помпей Римга г„алаба билан қайтди. Бу вақтда Римда қарзга ботган патритсий Лутсий Сергий Катилина бошчилик қилган ҳаракатнинг фитнаси бостирилди. Бу ҳаракат қарзларни бекор қилиш ва давлат то„нтаришини мақсад қилган эди. Этрурияда Катилина ва унинг уч минг кишилик тарафдорлари шафқатсиз жангда о„лдирилди. Нобиллар ва суворийлар Катилина фитнаси даврида бирлашдилар. Сенат оқсуяк-патрисийлар республикаси ва ан‟анавий Рим эркинлигининг ҳимоячиси сифатида чиқди. О„зининг шарқдаги г„алабалари билан обро„-е‟тибори ошиб кетган Помпейни Римда ҳокимиятни қо„лга олишидан қо„рққан сенат унга душманлик назари билан қаради. Сенат Помпейни консулликка о„з номзодини қо„йишга рухсат бермади. Сенатда кучли та‟сирга эга бо„лган яна бир таниқли патрисий Лукулл ҳам Помпейга қарши чиқди. Помпейнинг ветеранларига ер берилмади. Испанияда ноиб бо„лган, лузитанларнинг қо„зг„олонини бостирган. Сенат Гай Юлий Сезарни ҳам мил.авв. 60-йилда сиртдан консулликка о„з номзодини қо„йишига рухсат бермади. Испанияда катта бойлик то„плаган Сезар шахсан о„зи Римга келди. У консуллик сайловида о„з номзодини қо„йди ва мил.авв. 59-йил косулликка сайланди. Сезар Римдаги сиёсий вазиятдан о„з манфаати ё„лида фойдаланди. У сенат қо„ллаб-қувватламаган ва бир-бирови билан душман бо„лган Помпей ва Крассни муросага келтирди. Бу муроса жуда муҳим сиёсий оқибатга олиб келди: Римдаги уч қудратли киши Помпей, Сезар ва Красс норасмий иттифоқ тузиб, бир- бирларига ёрдам бериш мажбуриятини олдилар. Бу келишув И триумвират (уч қудратли киши иттифоқи, мил.авв. 59-йил) деб аталди. Ҳар учаласининг ҳам нобиллардан до„стлари, плебс орасида ко„плаб клиентлари, Италия ва провинсияларда тарафдорлари бор эди. Келишув Помпейнинг Сезарни қизига уйланиши, Сезарни о„зининг таниқли бир тарафдорининг қизи Калпурияга уйланиши билан мустаҳкамланди. Римда сиёсий ҳокимият уч таниқли сиёсий арбоб Помпей, Красс ва Сезар қо„лига о„тди. Гай Юлий Сезар (мил.авв. 100–44-йиллар) бу вақтда Красс ва Помпей каби обро„га эга эмас эди. Лекин у шуҳратпараст, шижоатли бо„лгани учун тез орада И триумвиратнинг амалдаги раҳбари бо„лди. Бундан ташқари, у мил.авв. 59-йилдаги келишувга биноан консул қилиб сайланди. Битимга ко„ра, Сезар аграр қонун лойиҳасини амалга оширди. Натижада Помпейнинг собиқ жангчи-ветеранлари ер улушларига эга бо„лдилар. Республика ан‟аналарига содиқ бо„лган республиканинг ҳимоячиларини мафкуравий илҳомчиси бо„лган сиёсатчи, таниқли сиёсий арбоб, нотиқ Марк Туллий Ситсерон (мил.авв. 106–43) махсус қарор билан Римдан ҳайдалиб, мол-мулки мусодара қилинди. Республиканинг бошқа тарафдорлари ҳам босим остида қолди. Сезар ҳокимият учун курашда шаҳар ва қишлоқ плебей унинг мустаҳкам таянчи бо„либ хизмат қила олмаслигини тушунар эди. Бунинг учун яхши қуролланган садоқатли қо„шин керак эди. Бу қо„шинни ташкил қилиш учун катта миқдорда маблаг„ топиш мақсадида Сезар Галлия провинсиясига 5 йил ноиблик лавозимини олишга эришди. Мил.авв. И асрнинг 50-йилларида римликлар Галлиянинг бир қисмини ишг„ол қилган эдилар. Лекин унинг катта қисми (ҳозирги Франсия, Белгия, Голландиянинг бир қисми, Шветсариянинг катта қисми) ҳали эркин эди. Бу ҳудудда яшаган о„нлаб қабилалар доимо о„заро урушлар гирдобида эдилар. Сенат Галлиянинг қолган ана шу қисмини бо„йсундириш учун Сезарга қо„шин то„плашга рухсат берди. Галлияни истило қилиш етти йил давом этди. Бошда Сезар гелвет (ҳозирги Шветсария ҳудудида яшовчи) қабиласига қарши, кейин эса герман қабилаларидан бо„лган Ариовис бошчилигидаги свевларга қарши уруш ҳаракатларини олиб борди. Ниҳоят белг қабилалари билан кескин курашдан кейин Галлия бо„йсундирилди ва у мил.авв. 57-йил Рим провинсияси деб э‟лон қилинди. Мил.авв. 56-йил баҳор ойида Сезарнинг Галлиядаги ваколати яна 5 йилга узайтирилди. Сезар мил.авв. 55-йилда герман қабилаларига қарши Рейн ортига, мил.авв. 54-йилда эса Британияга юриш қилди. Лекин мил.авв. 54-йилда Римга қарши Буюк гал қо„зг„олони юз берди. Бу қо„зг„олон арверн қабилалари ташаббуси билан бошланиб, қо„зг„олонга қобилиятли ё„лбошчи Версингеторик бошчилик қилди. Римликлар жуда қийин аҳволга тушиб қолдилар. Сезарда 60 минг қо„шин, қо„зг„олончиларда 300 минг киши бор эди. Фақат Сезарнинг ҳарбий-ташкилотчилик қобилияти, унинг дипломатик сан‟ати қо„зг„олончилар орасида о„заро келишмовчиликлар келиб чиқишига олиб келди. Натижада римликлар бу қо„зг„олонни бостирдилар. Қо„зг„олоннинг со„нгги о„чоқлари мил.авв. 51- йилда тугатилди. Галлия истилоси натижалари улкан эди. Сезар 300 қабилани бо„йсундирди. 800 шаҳар қамал қилиб олинди. 1 млн. киши асир олинди. Римликлар қо„лига улкан миқдорда о„лжа тушди: Римда олтин қадоқлаб сотилди ва унинг баҳоси жуда пастга тушиб кетди. Буларнинг ҳаммаси Римда Сезарнинг обро„-е‟тиборини ошириб юборди. Галлияда уруш ҳаракатлари тугамасдан И триумвират амалда тугади. Красс мил.авв. 55-йил Парфияга юриш вақтида енгилиб ҳалок бо„лди. Сезарнинг ютуқлари ва обро„-е‟тиборининг ошиб кетиши у билан Помпей орасидаги муносабатларда совуқлик ва душманликка сабаб бо„лди. Галлияда Сезарнинг ваколати тугади. У о„з қо„шинини тарқатиши лозим эди. Лекин у қо„шинни тарқатмади. Сезарнинг кучли қо„шинидан қо„рқиб қолган сенат уни Римнинг душмани деб э‟лон қилди. Сенат унинг рақиби Помпейга Италияда қо„шин то„плаб, Сезарга қарши чиқишга топшириқ берди. Нозик дипломат ва узоқни ко„ра оладиган сиёсатчи бо„лган Сезар Римдаги вазиятни кузатиб, Галлия ноиблиги давридан бошлаб катта миқдорда пора бериш билан о„з тарафдорларига эга бо„лган эди. Сезар Помпей қо„шинларини кутиб турмади. У мил.авв. 49-йил январида Шимолий Италиянинг чегараси бо„лган кичик Рубикон дарёсидан о„тди. Қонунга ко„ра, бу дарёдан о„тган ҳар қандай қуролланган қо„шин Римнинг душмани деб ҳисобланар эди. Айтишларича, дарёдан о„тиш олдидан Сезар узоқ о„йланиб туриб, «қур‟а ташланди» деб хитоб қилади ва қо„шинга дарёдан о„тишга буйруқ беради. Шимолий Италиянинг шаҳарлари Сезар қо„шинларига деярли қаршилик ко„рсатмайди. Помпей қо„л остида жанговар қо„шин бо„лмаганлиги учун мил.авв. 49- йил 17-январида жанубга қо„шин йиг„ишга жо„наб кетди. Унинг орқасидан ваҳимага тушган консуллар ва сенатнинг ко„пгина сенаторлари қочиб кетди. Сезар 3 бора Помпей билан музокаралар олиб боришга уринди. Лекин Помпей 17- мартда о„зига содиқ қо„шин ва тарафдорлари то„планаётган Юнонистонга жо„наб кетди. Нозик дипломат Сезар икки ой давомида ҳеч қандай қон то„кмасдан бутун Италияни егаллади. У Римга кириб, 5000 фунт тилла ва кумушдан иборат давлат хазинасини босиб олди. Сезар Римда ко„п турмай, Помпейга содиқ етти легион турган Испанияга юриш қилди. Испанияда г„алаба қилиб, Сезар Болқон ярим оролига о„тмоқчи эди. Испа- ниядаги Илерда шаҳарчаси ёнида Сезар душман қо„шинларини 2-августда тор-мор қилди. Шундан со„нг икки испан провинсияси Сезар томонига о„тди. Ҳал қилувчи жанг мил.авв. 48-йилда Юнонистондаги Фарсал шаҳри ёнида бо„либ о„тди. Помпей қо„шинлари енгилди. Помпей бошда Лесбос оролига қочди, у ердан Мисрга ё„л олди. У бир вақтлар о„смир Птолемейга ҳомийлик қилган бо„либ, энди ёш подшо Птолемейдан ёрдам олмоқчи бо„лди. Лекин у қирг„оққа тушиши билан Птолемейнинг буйруг„и билан о„лдирилди. Сезар Помпей о„лимидан уч кун кейин Мисрга юриш қилиб, бу ерда Птолемейлар сулоласининг тахт учун курашига аралашиб, малика Клеопатрани ҳокимият учун укасига қарши курашида ёрдам берди. Оқибатда Александрияда Сезарга қарши қо„зг„олон ко„тарилди. Бу қо„зг„олонни Сезар зо„рг„а бостирди. Шундан со„нг у шарққа Митридатнинг о„г„ли Фарнакка қарши юриш қилишга мажбур бо„лди. Сезар бу юришни жуда қисқа муддатда – атиги 5 кунда амалга оширди ва бу то„г„рисида сенатга о„зининг «Келдим, ко„рдим, енгдим» деган машҳур мактубини юборди. Помпейнинг асосий тарафдорлари эндиликда Африкада то„пландилар. Мил.авв. 46-йилда Африка провинсиясининг шарқий қирг„ог„идаги Таис шаҳри ёнида катта жанг бо„либ, Помпей тарафдорлари то„ла тор-мор этилди. Шундан со„нг Сезар Нумидияни бо„йсундирди. Мил.авв. 46-йилда у Римга қайтди ва бу ерда Галлия, Миср, Понт ва Нумидия устидан г„алабалари шарафига то„рт зафар триумфини байрам қилди. Лекин помпейчилар билан кураш ҳали тугамаган эди. Помпейнинг о„г„иллари Испанияда куч то„пладилар. Мунт ёнида мил.авв. 45-йилда Сезар о„зининг рақиблари устидан со„нгги г„алабасига эришди. Жанг жуда қонли ва кескин бо„лди. Сезарнинг со„зи бо„йича у биринчи бор г„алаба учун эмас, о„з ҳаёти учун жанг қилди. Фуқаролар уруши ниҳоят тугади. Сезар иккинчи бор Римда сенат томонидан диктатор деб э‟лон қилинди (сенат Сезарни Испанияда бо„лган вақтида биринчи марта диктатор деб э‟лон қилган эди). Унга 5 йиллик консуллик, умрбод трибун ҳокимияти, сай- лов комисияларида о„з номзодини тавсия қилиш ҳуқуқи ҳамда бошқа унвонлар ва ваколатлар берилди. Сезар о„зининг о„ринбосари (отлиқ қисм бошлиг„и) этиб, диктатор Римда бо„лмаган пайтда Рим ва Италияни бошқарган Антонийни тайинлади. Сезар мил.авв. 44- йилда бешинчи марта консул лавозимини эгаллади. Умрбод диктатор деб э‟лон қилинди. У мутлақ ҳокимиятга эга бо„лди. Сезар подшо кийимини кийиш ҳуқуқига эга бо„лди. Унинг номи билан қасамёд қилдилар. Унга худо каби сиг„индилар. Унинг тасвири тангаларда зарб қилинди. Сезарнинг ижтимоий таянчи ё„қ эди. Чунки унинг тарафдорларининг манфаатлари бир-бирига то„г„ри келмас эди. Бундай вазиятда Сезар о„з ҳокимиятини мустаҳкамлашда қо„шиндан фойдаланди. У о„з рақибларини та‟қиб қилмади. Фақат Помпейнинг ва унинг ашаддий тарафдорлари мулкини мусодара қилди. Сезарнинг эски душманлари афв этилди. Помпейнинг тарафдорлари бо„лган таниқли сенаторларни Сезар мо„л-ко„л совг„алар билан тақдирлади. Улар провинсияларда олий давлат лавозимларига сайландилар, ер-мулкларини ҳадяга олдилар. Сезар турли ижтимоий гуруҳлардан таянч топишга уриниб, ижтимоий соҳада турли ислоҳотларни о„тказди. Сезар давридан олтин танга мунтазам зарб қилина бошланди. Денарий бутун давлат учун ягона тангага айланди. Сезар консуллиги вақтида (мил.авв. 59-йил) провинсияларда порахо„рликка қарши қонун қабул қилди. Давлатдан текин нон ва бошқа маҳсулотлар оладиган плебсни 320 мингдан 150 мингга камайтирди. Шаҳарларга маҳаллий муаммоларни ечиш учун автономия ҳуқуқини берди. Солиқ тизими тартибга солинди, солиқ йиг„увчи –публиканлар фаолияти устидан назорат о„рнатилди. Деҳқончиликни ривожлантириш учун ботқоқликларни ё„қ қилиб, ё„лларни қуриш лойиҳаларини Сезарнинг о„зи ишлаб чиқди ва қисман амалга оширди. Сезар календар ислоҳотини о„тказди. Мисрлик математик ва астроном Созиген ёрдами билан мил.авв. 45- йил 1-январдан вақт ҳисоби киритилди. Сезар номи билан квинтилий (июл) ойи белгиланди. Сезар Парфияга қарши юришга тайёрлана бошлади. Римда Парфияни фақат подшо енгиши мумкин деган гап тарқалди. Рим нобиллари орасида Сезарнинг душманлари ко„п эди. Улар республика тартиб-қоидаларининг бузилиши, давлат лавозимларидан о„зларининг четлаштирилганлигидан норози эдилар. Фақат барча ҳақорат ва таҳқирлар учун Сезардан о„ч олишга баҳона излар эдилар. Сезарга қарши фитна уюштириб, бу фитнада 60 дан ко„п сенатор иштирок этди. Фитна бошида Гай Кассий Лонгин, Марк Юний Брут ва Детсим Юний Брут турди. Сезар мил.авв. 44-йил 15-мартида сенат мажлисида Брут ва Кассий бошчилигидаги фитначилар томонидан о„лдирилди. У 23 жойидан яраланган бо„либ, жароҳатнинг фақат биттаси унинг о„лимига сабаб бо„лди. Download 224.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling