Режа: Квинт Курций Руф, Гай Плиний, Плутарх ва шу каби тарихчиларнинг Александр Македонский хақида келтириб ўтилган манбалари
Download 22.92 Kb.
|
MUSTAQIL ISH
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режа: Квинт Курций Руф, Гай Плиний, Плутарх ва шу каби тарихчиларнинг Александр Македонский хақида келтириб ўтилган манбалари
Мавзу: Қадимги Юнон ва Қадимги Рим муаллифлари асарлари Ўрта Осиёнинг қадимги давр тарихига оид муҳим манба (Квинт Курций Руф, Гай Плиний, Плутарх) асарлари ва уларнинг ўрганилиши. Режа: Квинт Курций Руф, Гай Плиний, Плутарх ва шу каби тарихчиларнинг Александр Македонский хақида келтириб ўтилган манбалари 2.Квинт Курций Руф, Гай Плиний, Плутарх хақида қизқача 3. Асарларни ўрганилиши 4. Хулоса Кириш Узоқ ўтмишда Марказий Осиёда яшаган халқларнинг ёзувлари — хоразм ёзуви, парфия ёзуви, суғд ёзуви, грек бақтрия ёзуви, қадимги туркий ёзув бўлса-да, бизгача уларнинг йирик намуналари сақланиб қолмаган. Ҳатто зардуштийликнинг муқаддас китоби "Авесто"нинг фақат учдан бир қисмигина бизгача етиб келган. Ватанимизнинг узоқ ўтмиши ҳақидаги асосий маълумотларни археология топилмалари, Яқин Шарқ мамлакатларида қадимда яшаган халқлардан қолган ёзма ёдгорликлар, қадимий Греция ва Рим муаллифларининг асарларидан топамиз. Бу ўринда Ҳеродот, Ктесий, Страбон, Арриан, Диодор ва б. асарлари беқиёс қимматлидир. Афсуски, ҳалигача халқларимизнинг узоқ ўтмишини, уларнинг умум инсоний маданият ривожига қандай ҳисса қўшганини ёритувчи асарлар яратилмади. Ўрта асрлар деган ибора Уйғониш даврида келиб чиққан бўлиб, икки буюк маданият, ёрқин ҳаёт антик даври ва Уйғониш даврининг оралиғи мудҳиш қолоқлик, диний жаҳолат ҳукмрон бўлган давр деб ҳисобланган. Урта асрлар ҳам ўз навбатида илк ва етук даврларга бўлинган, биринчиси Рим империяси қулаган даврдан то ХИ-ХШ асргача, иккинчиси ХШ-Х1У асрлардан то XVII асргача, яъни Оврупо қитъасидаги биринчи буржуа инқилобигача бўлган даврни ўз ичига олади. Оврупо мамлакатлари тарихини бундай даврлаштириш сўнгти вақтларда, 70-80 йилларда рўй берди. Авваллари Уйғониш давригача бўлган даврлар ўрта асрлар деб ҳисобланган Юнонистон ва Яқин Осиё халқлари Марказий Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатлари билан қадимдан савдо алоқалари ўрнатганлар. Эрадан аввалги У1-У асрларда аҳмонийлар даврида грек карвонлари Буюк Ипак йўли, Эрон ва Марказий Осиё орқали Ҳиндистон, Хитой, Олтой, Жанубий Сибиргача бориб етганлар. Марказий Осиё қадимги Яқин Шарқ билан алоқада бўлгани ҳақиқат эканлигини сўнгги давр археологик топилмалар тасдиқламоқда: эрадан аввал IX асрда Ашшурнасирпал (895-885) даврида Марказий Осиё ва Хуросонда яшаган қабилалар ҳақиқатан Ассирия билан алоқада бўлганлари Нимруд саройи деворларига ишланган барельефлардаги тасвирлар ва археологик топилмалар билан исботланмоқда. Барельефда тасвирланишича, қилич ва камон билан қуролланган уч суворийни аравадаги ассирияликлар қувмоқда. Суворийлар орқага ўгирилиб найза отмоқдалар. Суворийларнинг кийим-кечаги, қиёфаси археологйк қазилмаларда кўплаб топилган скиф-сакларнинг айнан ўзи . Шартли равишда "ҳайвон услуби" деб аталувчи ва Месопотамиядан то Тувагача бўлган ҳудудда топилаётган скифлар санъатининг эрадан аввалги 1Х-УШ асрларда ишланган намуналари Яқин Шарқ, айниқса, Ғарбий Эронда кўплаб борлиги аниқланди. Иккинчи томондан Яқин Шарқда, Юнонистонда ишланган буюмлар Тоғли Олтой , Қозоғистон, Жанубий Сибирь ҳатто Мўғилистонда ҳам топилмоқда. Плутарх каби адибларнинг фикрича, Александр инсонларга қонли фожиалар, бахтсизликлар, йўқотишлар эмас, балки дўстлик, тинчлик, иттифоқлик келтирувчи бўлган. Амалда эса Александр босиб олган жойларда давлат идоралари тузумини ўзгартирмай, Ахмонийларда қандай бўлса, шундайлигича қолдирган, фақат ўзи барпо этган шаҳарларни грек полисларига ўхшатиб қурган, холос. Лекин шуниси қизиқки, Александрнинг ўзи фаолияти, уруш, қон тўкишлари билан халқларга озодлик, фаровонлик келтираётирман, миллий чекланишлардан қутқараётирман, деб тасаввур қилган. Ўз яқинлари, лашкарбошиларга ҳам шу фикрни сингдирган. Александр фаолияти ҳақидаги ана шу тасаввур у ҳақида яратилган асарларда ҳам ўз аксини топган. Амалда эса Александр шахсияти, характерида қарама-қарши хусусиятлар кўп бўлган. Бир томондан, меҳрибон, лашкарларини оталардек севувчи лашкарбоши, иккинчи томондан, ҳеч қандай эътирозга чидамовчи, энг яқин, унга умр бўйи хизмат қилган (Парменион, Филото, Клит, Каллисфен каби) кишиларни ўлимга маҳкум этувчи золим шоҳ. Одамлар, халқларга яхшилик қилиш империянинг фойдаси билан ўлчанган, халқлар иттифоқи, дўстлиги шоҳга мутлақ бўйсуниши сифатида тушунилган. Албатта, ҳақиқий Александр кўпчилик адиблар томонидан мадҳ этилган идеал қаҳрамон эмас, ўта қарама-қарши табиатга эга; бир томондан, катта истеъдод эгаси, лашкарбоши; довюрак жангчи, меҳрибон раҳбар, иккинчи томондан, фақат ўз амри билан иш юритувчи, яхшиликни, қадрламовчи, инжиқ, ўта манман, кучли шахс бўлган. Александр ҳақида дастлабки асарларни юришлар иштирокчилари, расмий тарихчи Каллисфен, сарой маросимларини бошқарувчи митиленлик Харес шоҳнинг тенгқур дўстлари Птолемей Лаг, Клитарх, Аристобуллар ёзганлар. Лекин буларнинг биронтаси ҳам кейинги даврлар учун сақланиб қолмаган. Саройда олиб борилган кундалик, Александрнинг хатлари ҳам бизгача етиб келмаган. Тўғри, Александр ҳақида ёзган антик муаллифлари Арриан, Диодор, Курций, Плутарх, Страбон, Клавдий, Птолемей кабилар ўз асарларида юқорида зикр этилган Александр юришлари иштирокчиларининг асарларидан фойдаланганлар. Александр ҳақида бадиий асар ёзган адиблар ҳам тарихий манбалардан фойдаланганлар. Бадиий асарларда тарихийлик эмас, балки ахлоқий муаммолар устунлик қилади. Адиблар ўзларининг миллий, сиёсий, фалсафий ва ахлоқий қарашларидан келиб чиққан ҳолда жаҳонгирнинг у ёки бу ҳаракати, қилмишига баҳо берадилар. Антик муаллифлари шоҳга қарши кураш олиб борувчиларни ўта қўрқоқ, уларга жиддий қарашга арзимайдиган (Бесс ва унинг атрофидагилар) ёки Спитамен ва Порларни "буюк шоҳга тенг келувчи буюк душман" тарзида тасвирлайдилар. Антик адибларининг бундай муносабатларини Уйғониш даври француз ёзувчиси Франсуа Рабле заҳарханда билан масхаралаб, "Гаргантюа ва Пантагрюэл" романида Гаргантюани ҳинд шоҳи Порнинг авлоди сифатида таърифлайди. Александр ҳақидаги бизгача етиб келган асарларнинг қадимийси сицилиялик Диодор (эр. ав. 90—21 йиллар)нинг 40 китобдан иборат "Тарихий кутубхона"си. "Кутубхона" антик даврда яратилган дастлабки "жаҳон тарихи" бўлиб, унда Шарқ мамлакатлари, Греция ва Рим тарихи берилади. "Кутубхона"нинг I — 5 ва II — 20 китоблари тўлиқ, қолганларидан эса парчалар сақланиб қолган. Асарда узоқ ўтмиш, афсонавий даврдан бошлаб то Галлиянинг Цезарь томонидан босиб олинишигача, яъни адиб яшаган давргача бўлган воқеалар қамраб олинган. "Кутубхона"нинг ўн олтинчи китоби Филиппга, ўн еттинчиси Александрга ва ўн саккизинчиси Диадохларга бағишланган. Ундан ташқари Римлик адиб Квинт Курций Руф (э. ав. I аср ва I аср ўртасида) ҳам ўн китобдан иборат "Македониялик Александр" асарини ёзган. Асар лотин тилида ёзилган бўлиб, биринчи, иккинчи қисмлари ва қолган китобларнинг ҳам баъзи боблари йўқолган. Курций асари, муаллифнинг айтишига кўра, Птолемей Лаг ва Клитарх асарлари асосида яратилган бўлишига қарамай, унда фантастика элементи жуда кўп, тарихий воқеалар бадиийлаштириб ёритилган, персонажларнинг психологик ҳолатини очишга ҳаракат қилинган ва узундан-узоқ панд-насиҳат характеридаги парчалар киритилган. Қаҳрамонлар бир-бирлари билан баҳслар олиб борадилар, узун нутқлар сўзлайдилар. Асарни ўқиганда Курций асосий диққатни Александр воқеасини ёритишга эмас, балки ўз билимини намойиш қилишга қаратгандек туюлади. Курций асарида Александр зиддиятли шахс этиб тасвирланган. У ўта шуҳратпараст, кўп ўринда ўзини тута билмайди, бузуқ аёллар билан айш-ишратда ҳаёт кечиради, жуда золим, ўз яқинлари, унга хизмат кўрсатган, ҳатто ҳаётини сақлаб қолган одамларни ҳам ўлдиртиради. Курций Александрнинг ёвузликларини элчиларнинг шоҳга қарата айтган нутқларида беради. Элчилар нутқларини "агар сен умуминсониятни бўйсундира олсанг, кейин ўрмонлар, қорлар, дарёлар ва ёввойи ҳайвонларга қарши урушасан. Бойликнинг сенга нима кераги бор? У яна ортиқроқ очлик туғдиради. Сенда қанча кўп бойлик бўлса, уни яна орттиришга уринасан, баттарроқ очкўзлик қиласан" (VIII, 65), деган сўзлар билан тугатадилар. Иккинчи томондан, Курцийнинг фикрича, Александр яхши ниятлар билан Шарқ золимларидан, халқларни озод этиш мақсадида иш бошлаган, уларнинг эркин, фаровон яшашини таъминламоқчи бўлган. Ўспиринлар суиқасди фош этилгач, Александр ўз золимликларини оқлаш учун нутқ сўзлаб, асли ниятлари хайрли эканини айтади. Бутун асар давомида лашкарбоши ўта жасур этиб тасвирланади, ҳатто баъзида унинг хатти-ҳаракатлари ақл доирасига ҳам сиғмайди. Курций бактрияликлар тилидан турли мақоллар ҳам келтиради: "Қўрқоқ ит кўп ҳурийди", "Энг чуқур дарёлар сокин оқади", "Яхши отга бир қамчи" ва ҳоказо. Квинт Курций Руфнинг асари тарих, этика, фалсафа, нотиқликларнинг йиғиндиси бўлиб, яхлит бир тарихий ёки бадиий асар даражасига кўтарила олмаган, шунинг учун ҳам кейинги даврларда яратилган Александр ҳақидаги асарларга асос бўла олмаган. Лекин Курцийнинг бадиийлаштирилган, замонавий фалсафий қарашлар билан бойитилган асари антик давр китобхонлари талабига жавоб берар эди. Шунинг учун ҳам бу асар кенг тарқалган ва келажакда шаклланган антик тарихий роман табиатини аниқлаб берган. Александр ҳақида антик даврда яратилган асарлар орасида Плутархнинг шоҳ ҳаёт йўлини ёритувчи "Александр ва Цезарь" асари бизга етиб келган асарлар орасида греклар томонидан яратилган асарларнинг дастлабкиси ҳисобланади. Адибни урушлар тарихи эмас, балки Александрнинг шахси қизиқтирган. Шунинг учун адиб асар бошидаёқ "биз тарих эмас, балки таржимаи ҳол ёзмоқдамиз", дейди. Таржимаи ҳоллар ёзишдан мақсад бошқаларга ибрат бўлсин учун у ёки бу арбобнинг эҳсон ва нуқсонларини кўрсатиш эди. Тарих ва шахсларга ёндошиш шу нуқтаи назардан бўлган. Плутарх Нектанеб ҳақидаги афсонага дин арбоблари Александрни Мисрнинг бош худоси Амоннинг ўғли деб эълон қилишларига, шоҳ шахсини илоҳийлаштириш ғоясига ишонмаган ва киноявий муносабатда бўлган. Ёзувчи Александрнинг "ҳаёт йўлини" берар экан, афсона ва ҳикоялардан фақат лашкарбоши феьл-атворини очиб беришда ёрдамчи материал сифатидагина фойдаланган. Адиб Македония шоҳини аямай, унинг табиатига хос салбий томонларни ҳам кўрсатган ("Александрнинг мижози иссиқ бўлгани учун ичкиликка берилган ва жаҳли тез эди"). Адиб шоҳни ўта шуҳратпараст сифатида тасвирлаган. Шоҳ доимий урушларда бўлгани учун яхши хусусиятларини анча йўқотган, қўполлашган, айш-ишрат, ичкиликбозликни, лаганбардорлик ва мақтанишни яхши кўрган. Адиб Александрнинг салбий томонларини бериш билан бирга, ижобий томонларини ҳам бўрттириб кўрсатади. Плутарх яратган Александр идеаллаштирилган шоҳ. У, биринчи навбатда, Аристотелнинг шогирди — файласуф ботир, жасур қаҳрамон, жангга лашкарлардан аввал ўзи отилади, яқинлари ва лашкарларига нисбатан меҳрибон ота, хуштабиат, ниҳоятда олижаноб инсон. У катта истеъдод эгаси, раҳмдил инсон, қон тўкиш,.уруш қилишларининг сабаби халқларни золим шаҳаншоҳдан озод этиш, қолоқликдан чиқаришдир. Шунинг учун ҳам у жангсиз таслим бўлганларни ўз ўрнида қолдиради, ҳатто уларга ёрдам қўлини чўзади. Плутарх тасвиридаги Александр салбий томонлардан кўра яхши хусусиятлари кўп бўлган ҳақиқий инсон сифатида гавдаланади. Плутарх Александр тилидан ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган "Фароғотда дабдабали ҳаёт кечириш қуллар орзуси, меҳнат қилиш шоҳона иш" сўзларини айтади. Адиб Александр ўз яқинлари, унга хизмат қилган одамлар Парменион, Филото, Клит, Каллисфен, Александр Линкестид кабиларнинг бегуноҳ ҳалок этилишини оқловчи сабабларни ҳам топиб, айб уларнинг ўзида, дейди. Плутархнинг лашкарбоши ҳақидаги мазкур асари антик даврда яратилган асарлар орасида алоҳида ўрин эгаллайди, унда тарихийлик тарбиявий мақсадга бўйсундирилган. Грек адиби асарининг худди ана шу хусусияти Шарқнинг буюк адиблари Низомий, Хусрав Деҳлавий, Жомий ва Навоийлар томонидан давом эттирилган. II асрда яшаб ижод этган грек сатирик ёзувчиси Лукиан ҳам ўзининг "Ўликлар дунёсидаги суҳбатлар" асарида Александр ҳақида ёзади. "Диоген ва Александр" суҳбатида Александрга замондош бўлган файласуф Диоген тилидан, "Филипп ва Александр" да ҳам Македония шоҳи Амоннинг ўғли экани, Нектанеб ҳақидаги афсона, айниқса Александрни илоҳийлаштириш ғояси кескин фош этилади. Айниқса, эроншоҳлар урф-одатлари, ҳашаматли ҳаёти ва кийимлари, кўп хотинлилик ва ҳарам, шоҳ учун жон фидо қилган Клит ва Каллисфеннинг ҳалок қилингани ҳақидаги парчаларда сатира заҳарханда тусини олади, Филипп ҳам ўғлининг фаолиятини оқламайди. Лукиан асарида Александр ота-онасини ҳурмат қилмовчи, уларнинг шаънига доғ туширувчи, айёр, ёвуз, қонхўр, шуҳратпараст инсон сифатида гавдаланади. Download 22.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling