14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


Download 224.87 Kb.
bet4/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

триумвират. Республиканинг қулаши. Сезарни о„лдириб, фитначилар о„зларини ё„қотиб қо„йдилар. Улар тиранияга қарши кураш ва бошқаришнинг республика тузумини қайта тиклаш шиори остида ҳаракат қилдилар. Лекин сенаторлар озодликнинг тикланишини олқишлаш о„рнига ваҳимага тушиб қочиб кетдилар. Ҳеч қандай режага эга бо„маган фитнанинг фаол иштирокчилари Брут ва Кассий шаҳардан қочишга мажбур бо„лди. Сезарнинг энг яқин до„стларидан бири, мил.авв. 44-йилдаги консул Марк Антоний Римнинг амалдаги хо„жайинига айланди. Антоний Сезарнинг меросхо„ри сифатида марҳумнинг уйидан унинг архиви, 100 млн сестерсий миқдоридаги пул маблаг„ини о„злаштириб олди. Сезарнинг дафн қилиш маросими дабдабали қилиб о„тказилди.

Дафн маросими арафасида Сезар васиятида о„зининг бош меросхо„ри қилиб, асранди о„г„ли, синглисининг 18 ёшли фарзанди Гай Октавиан Фуринни белгилагани ма‟лум бо„лди. Антоний аҳолининг турли гуруҳлари о„ртасида о„з мавқейини мустаҳкамлаш учун фаол ҳаракат қилди. Сенатга ён берди. Сезарнинг ветеранларига суянишни ко„злаб, уларга қонун билан ер улуши берди. О„з ҳокимиятини кучайтириш учун бой Галлия провинсиясини о„з ихтиёрига о„тказди. Сенат Ситсерон бошчилигида унга қарши мухолифатга о„тди. Бошда Антоний Гай Юлий Сезар Октавианга менсимасдан қаради. Октавиан сенат билан вақтинчалик иттифоқ тузди. Республика тарафдори бо„лган машҳур нотиқ ва консул Ситсерон янги тиран Марк Антонийга қарши Октавианни қо„ллаб- қувватлади. Шу вақтда республика тарафдорлари бо„лган Брут ва Кассий Болқон ярим оролида катта ҳарбий куч то„пладилар. Мил.авв. 42-йил кузида Македониядаги Филипп шаҳри яқинида триумвирлар қо„шинлари билан сенат республикаси тарафдорлари қо„шинлари о„ртасида икки жангда республикачилар енгилди.
Фуқаролар урушининг охирги босқичи бошланди. Сенатнинг топшириг„и билан Октавиан Марк Антонийга қарши уруш бошлади. Мил.авв. 43-йил апрелида Мутина ёнидаги жангда Антоний енгилди. Легионерлар Октавианга император унвонини берди-
лар. Антоний эса республика душмани деб э‟лон қилинди. Антоний енгилгач, сенат г„алабани байрам қилди. Ситсерон бошчилигидаги сенат олигархияси Октавианнинг о„з мутлақ ҳокимиятини о„рнатишига ё„л бермасликка уриндилар. Октавианнинг консул бо„лишига қарши чиқдилар ва унга қо„шин қо„мондонлигини топширишга буйруқ бердилар. Октавиан эса қо„мондонликни топширмади. Антонийни та‟қиб қилмади. Аксинча, Марк Антоний ва Сезар тарафдорларидан бо„лган Лепид билан о„заро шартнома тузди. Уларнинг иттифоқи ИИ триумвират (Бонони шаҳри яқинида мил.авв. 43- йил) номи билан ма‟лум. Бу иттифоқ И триумвиратдан фарқ қилган ҳолда халқ йиг„инида расмий тасдиқланди. Триумвирлар келишувига биноан Октавиан мил.авв. 41-йил 19- августида консул этиб сайланди. Италияда улар о„зларига қарши бо„лган республика тарафдорларини та‟қиб остига олдилар. Г„олиблар проскрипсия ро„йхатига нафақат о„зларининг душманлари бо„лган сенаторларни, балки бой бо„лган рим фуқароларини ҳам киритдилар. Улар Сулла давридаги проскрипсиядан ҳажми ва шафқатсизлиги билан ошиб тушди. Э‟лон қилинган проскрипсия натижасида минглаб одамлар, биринчи навбатда, таниқли республикачи Ситсерон ҳалок бо„лди.
Республикачилар тор-мор этилгач, Брундизийда Октавиан ва Антоний триумвирлар о„ртасида провинсиялар янгидан тақсимланди: Октавианга Г„арбий провинсиялар Иллирия билан бирга берилди, Антоний шарқдаги провинсияларга эга бо„лди, Лепедга Африка қолдирилди. Шартнома сулолавий никоҳ билан мустаҳкамланди. Антоний Октавианнинг яқинда бева қолган синглиси Октавияга уйланди. Помпейнинг о„г„ли Секст Помпей денгизда қароқчилик қилиб, Римга озиқ-овқат келтиришни қийинлаштирди. Октавиан унга қарши кескин уруш ҳаракатлари олиб бориб, бир неча жангда С.Помпейнинг флотини янчиб ташлади. Италияда Октавианнинг обро„си ошиб кетди. Мил.авв. 36-йилда Антоний Парфияга юриш бошлади, лекин бу юриш натижасиз тугади. Антоний мил.авв. 34-йилда Арманистонга юриш қилиб, арман подшосини хоинликда айблаб қатл қилди. Шундан со„нг Клеопатра подшолар подшоси деб э‟лон қилинди. Унинг о„г„иллари мустақил ҳисобланган ёки рим провинсиялари таркибига кирган подшоликларни Антонийдан совг„ага олдилар. Антоний ва Клеопатра ма‟лум бир сиёсий мақсадларни ко„злаган эдилар. Антоний Миср подшолигининг катта бойликлари парфияликларга қарши ҳарбий юриш уюштириш имкониятини беради деб ҳисоблади. Клеопатра Птолемейлар
подшолигини мил.авв. ИИИ аср бошларидаги чегараларда тиклашни орзу қилган эди. Рим ҳукмрон табақалар Антонийнинг фаолиятини Римнинг манфаатларига зид ҳисоблади. Октавиан римликларнинг Антонийга нисбатан душманлик кайфиятини янада кучайтиришга ҳаракат қилди. Октавиан Римга қайтиб, Антонийга қарши зимдан куч то„плай бошлади. Тез орада триумвирлардан бири Лепид Ситсилияда ҳокимиятни қо„лга олишга уринди, лекин унинг қо„шинлари Октавиан томонига о„тиб кетди. Натижада Лепиднинг сиёсий фаолияти тугалланди. Лепид олий понтифик лавозимига эга бо„лгани учун Октавиан унинг ҳаётини сақлаб қолди. Шундан со„нг Лепид Римда ҳеч қандай сиёсатга аралашмай, мил.авв. 12-йилгача яшаб, 77 ёшида вафот этди. Италия ва унинг атрофидаги ҳудудларда о„з ҳокимиятини мустаҳкамлаган Октавиан рақиби Антонийга қарши урушга жиддий тайёрлана бошлади.
Марк Антоний Мисрга жо„наб кетди ва у ерда малика Клеопатрага уйланди. У мутлақ ҳукмдор сифатида шарқдаги Римнинг ер-мулкларига эгалик қилди. Мил.авв. 32- йилда римликлар Мисрга қарши уруш э‟лон қилдилар. Антоний тарафдорларидан тозаланган сенат уни «республика душмани» деб э‟лон қилди. Октавиан 250 жанговар кема, 80 минг легионерлардан иборат қуруқликдаги қо„шинга, Антоний эса 100 минг пиёда аскар, 12 минг отлиқ ва 500 кемага эга эди. Мил.авв. 31-йил 2-сентабрда эпир қирг„ог„идаги Аксий бурни ёнида денгиз жанги бо„либ, бу жангда Антоний флоти енгилди. Мил.авв. 30-йилда Октавиан Сурия ва Мисрга юриш қилди ва ҳеч қандай қаршиликсиз Александрия шаҳрини эгаллади.
Жангда енгилиб, ҳокимиятдан ажралган, умудсизликка тушган Антоний о„зини қиличга ташлаб о„лдирди. Клеопатра эса о„лим то„шагида ётган эрига о„зини о„лдириб, унинг орқасидан боришни ва‟да қилди. Аммо бунинг о„рнига у Октавиан томонига о„тмоқчи бо„лди. Фақат г„олиб Октавиан уни кишанлаб, Римга олиб бориш нияти борлигини билиб қолиб, о„зини о„лдирди. Айтишларича, малика о„зини заҳарли илонларга чақтириб о„лдиради. Октавианнинг буйруг„и билан Сезар ва Клеопатранинг о„г„ли Сезарион ҳамда Антонийнинг Фулвиядан бо„лган катта о„г„ли Антуллни о„лимга ҳукм қилдилар. Антонийнинг қолган 9 боласини унинг собиқ хотини Октавия (Октавианнинг синглиси) о„з тарбиясига олди. Птолемейлар сулоласи 300 йилга яқин ҳукмронлик қилган Миср Рим
провинсиясига айлантирилди. Шу билан Римда фуқаролар урушининг фожиали даври тугади. Сезарнинг асранди о„г„ли Октавианнинг Рим О„ртаер денгизи давлатига узоқ ҳукмронлик йиллари бошланди (мил.авв. 30-йилдан–милодий 14-йилигача).

  1. Download 224.87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling