14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)
Римдаги фуқаролар уруши. Сулла диктатураси, қуллар қўзғолони
Download 224.87 Kb.
|
14-mavzu matni KIRIL
Римдаги фуқаролар уруши. Сулла диктатураси, қуллар қўзғолониСулла диктатурасининг ўрнатилиши. Спартак бошчилигидаги қуллар қўзғолони. Рим республикаси мил.авв. 80-йил бошларида Италияда иттифоқчилик урушлари тугаганидан кейин молиявий тушкунлик, савдо-ҳунармандчилик деградатсияси ва ички сиёсий беқарорлик ҳолатида эди. Шу билан бир вақтда Понт подшоси Митридат ВИ нинг Кичик Осиё ва Болқон яриморолини босиб олиши Римни шарқда уруш бош- лашига чақириқ бо„лди. Митридат машҳур шахс бо„либ, баланд бо„йли, жуда катта жисмоний кучга эга бо„лган. У 22 тилни билган, ҳар томонлама ма‟лумотли киши эди. Митридат ВИ Босфор, Колхида, Кичик Арманистонни босиб олиб, римликларнинг Кичик Осиё мулкларига бостириб кирди. Маҳаллий аҳоли уни халоскор сифатида кутиб олди. Кичик Осиёнинг барча шаҳарларида унинг топшириг„и билан бир кунда 30 минг римлик о„лдирилди. Митридатга қарши урушда қо„шинга қо„мондонлик қилиш учун бирданига икки саркарда да‟вогар бо„лди. Улардан бири оптиматлар етакчиси, мил.авв. 88-йилда консул бо„лган 50 ёшли Лутсий Корнелий Сулла эди. Иккинчи да‟вогар популярларнинг о„тмишдаги иттифоқчиси, 6 марта консул бо„лган шуҳратпараст, 68 ёшли кекса Гай Марий эди. Рим қо„шинига қо„мондонлик қилиш сенат томонидан Лутсей Корнелий Суллага (мил.авв. 138–78-йиллар) топширилди. Римда халқ йиг„ини эса Суллани четлатиб, Шарққа юришга Гай Марийни қо„мондон этиб тайинлади. Шу вақтда Жанубий Италияда турган г„айратли саркарда Сулла о„з қо„шинларига жуда катта ва‟далар бериб, Римга юриш қилди. Рим о„зининг ко„п асрлик тарихи давомида биринчи бор римлик қо„шинлар томонидан жанг билан эгалланди. Гай Марий Африкага яширинишга мажбур бо„лди. Сулла о„з қо„шини билан Юнонистонга юриш қилиб, Митридат ВИ қо„шинларини тор-мор қилди. Шу вақтда Римда то„нтариш содир бо„либ, ҳокимиятни еттинчи марта консул қилиб сайланган Гай Марий ва 4 марта консул бо„лган Синна эгалладилар Тез орада Марий безгак касаллигидан вафот этди. Сулла мил.авв. 83-йилда о„з қо„шини билан Жанубий Италияга келиб тушди. Фуқаролар урушининг янги даври бошланди. Бу уруш Сулланинг г„алабаси билан тугади. Сулла ҳокимиятни босиб олгач, о„з мавқейини ҳуқуқий расмийлаштирди. У сенатга мурожаат қилиб, давлатда тартиб о„рнатиш учун бир кишини фавқулодда ваколатлар билан та‟минлаш зарурлигини айтди. Комисиялар (мил.авв. 82-йил)да олий ҳокимият то„г„рисида қонун қабул қилиниб, Суллага нома‟лум вақтгача диктаторлик ваколатини берди. Қонунга ко„ра, Сулла қонунлар чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш учун чекланмаган ваколатларга эга бо„лди. Диктатор барча соҳаларда фуқаролар ҳаёти ва мулкига о„зи хоҳлаганча эгалик қилади; у алоҳида кишиларга олий ҳокимиятни бериши мумкин, колониялар барпо қилиши мумкин, ташқи сиёсатни олиб бориши мумкин, ҳар қандай муаммо бо„йича қонунлар чиқариши мумкин. Илгари диктатура муддати қат‟ий (6 ойгача) чеклаб қо„йилар эди. Сулла эса нома‟лум вақтгача диктатор этиб тайинланди. Сулла о„зининг рақибларини бартараф қилиш учун проскрипсия деб номланган тадбирни амалга оширди. Сулла томонидан тузилган, мол-мулки тортиб олиниши керак бо„лган ва о„зи хоин деб ҳисоблаган кишиларнинг алоҳида ро„йхати (проскрипсия) шундай деб аталар эди. Ким бу ро„йхатга тушган бо„лса, у қонундан ташқари деб э‟лон қилиниб, ҳар қандай киши уни о„лдириши, ҳатто бу учун мукофот олиши мумкин эди. Шу ё„л билан 100 сенатор ва 2500 суворий о„лдирилди ва уларнинг мулки мусодара қилинди. О„лдирилганларнинг боши форумга қо„йилди. Ҳукм қилинганларнинг мулки ауксионда сотилди. Сулланинг яқинлари, унинг озод қуллари ва ветеранлари катта мол- мулкка эга бо„лдилар. Г„аразли мақсадлар, шахсий душманлик билан ко„пгина бегуноҳ кишилар о„лдирилди. Сулла бепул нон тарқатишни бекор қилди, қарз фоизларини чеклади ҳамда мил.авв. 241-йилда бекор қилинган сентурий комисияларини қайта тиклади. Сенат таркибига Сулла о„з тарафдорларидан бо„лган 300 янги а‟зони киритди. Диктатор плебей трибунлари ва комисияларнинг қонунчилик ҳокимиятини бекор қилиб, бу ваколатни сенатга берди. Сулланинг мақсади эски бо„либ, патритсий–плебей аслзодаларининг ҳокимиятини қайта тиклаш эди. Унинг даврида сенатда аслзодалар ҳукмронлик қила бошладилар. Суд ҳокимияти суворийлардан қайтариб олиниб, сенатга берилди. Сулла о„рнатган тартиб-қоидаларнинг таянчи унинг ветеранлари эди. Сулла о„зининг легионер ветеранларига (ҳарбий хизмати тугаган аскарлар) Италия шаҳарлари ва қишлоқларидан проскрипсия ро„йхати бо„йича қатл этилган «янги фуқароларнинг» ерларини тақсимлаб берди. Ветеранлар ҳар қандай норозиликни бостиришга тайёр турар эдилар. Лекин тез орада мил.авв. 79-йилда ко„плар учун кутилмаган ҳолда Сулла диктаторлик ваколатини о„зидан соқит қилиб, ҳокимиятдан четлашди. Диктатор тузалмас қичима касаллигига ё„лиққан бо„либ, баданига йирингли яра тошиб кетган ва фақат сувда чо„милиб, бир оз ором топар эди. Собиқ диктатор балиқчилик билан шуг„улланиб, мемуарлар ёзди. Сулла мил.авв. 78-йил 60 ёшида миясига қон қуйилиши оқибатида вафот этди. Сулла конститутсияси яна 8 йил яшади. Моҳир саркарда Сулла аскарлари орасида катта обро„га эга эди. У худбин, совуққон бо„либ, пулга жуда о„ч эди. У ма‟лумотли одам бо„либ, юнон адабиёти ва фалсафасини яхши билган. Бир қобилятсиз шоир Суллага баг„ишланган мақтов ше‟рини келтирганда Сулла унга бошқа ше‟р ёзмаслик шарти билан катта миқдорда пул беришга буйруқ беради. Сулла конститутсиясига биринчи бо„либ 78-йилда консул бо„лган Марк эмилий Лепид қарши чиқди. Консулликни топшириб, Лепид қо„шин то„плаб Римга юриш қилди. Лекин Марс майдонидаги жангда енгилди. У Сардинияга қочиб кетди ва шу ерда вафот қилди. Иккинчи бо„либ Суллага қарши мил.авв. 81-йил Испанияда ноибликни топширган Серторий чиқди. Квинт Серторий иберлар билан яхши муносабатда бо„лди. Ибирлар унинг легионлари сафини то„лдирдилар. Сулла тартиб-қоидаларига содиқ бо„лган сенат унга қарши Гней Помпей бошчилигида катта қо„шин юборди. Мил.авв. 72-йил Испанияда Серторий қо„зг„олони бостирилди ва қатл этилди. Шу вақтда Италияни Спартак раҳбарлигидаги мисли ко„рилмаган қуллар қо„зг„олони қалқитиб юборди (мил.авв. 74 –71-йиллар). Спартак келиб чиқиши Фракиядан бо„либ, Рим қо„шинида ёлланма аскар бо„либ хизмат қилади ва хизматдан қочади. Кейин эса асир олиниб, гладиаторликка берилган. Спартак о„зининг жисмоний кучи, довюраклиги учун озодликка чиқади. Капуя шаҳридаги Лентул Батиатнинг гладиаторлик мактабига қиличбозлик о„қитувчиси бо„либ ишга киради. Бошда Спартак қо„зг„олонига аҳамият берилмади. Саркардалик қобилиятига эга бо„лган шижоатли Спартак тез орада о„з қо„л остида қуллардан тузилган 120 минг кишилик қо„шин то„плади. Бир неча бор римликлар устидан г„алаба қилди. Айниқса, Шимолий Италиядаги Мутина шаҳри ёнида Спартак яхши қуролланган икки консул бошчилик қилган Рим қо„шинларини тор-мор қилди (мил.авв. 72-йил). Бу ҳол Римни ваҳимага тушириб қо„йди. Сенат мил.авв. 72-йилда Спартакка қарши қо„шинга бошчилик қилишни фавқулодда ваколатлар билан энг бой қулдор Марк Крассга топширди. Спартак тезлик билан Римни четлаб о„тиб, Италиянинг жанубига юриш қилди. Фаразларга ко„ра, Спартак Ситсилияга о„тишга ҳаракат қилган. Спартакнинг Ситсилияга о„тишида кемалар билан та‟минлашга ва‟да берган Киликия денгиз қароқчилари (пиратлар) уни алдадилар. Қуллар қо„шини Бруттия вилоятида қамалиб қолди. Красс бу ерда 52,5 км узунликдаги окоп қазишга буйруқ берди. Спартак қо„шинлари римликларнинг бу то„сиқларини бузиб о„тиб, Брундизий портига қараб ҳаракат қилдилар. У о„з қо„шинини кемалар билан Юнонистонга олиб о„тмоқчи эди. Тез орада Спартак қо„шинларидан бир неча қисмлар ажралиб кетди. Бу Спартакнинг кучини заифлаштирди. Красс қуллар қо„шинини та‟қиб остига олиб, уларнинг орқасидан изма-из борди. Апулия вилоятида Красс ва Спартак қо„шинлари о„ртасида ҳал қилувчи жанг бо„лди (мил.авв.71-йил). Жанг бошланишида Спартакка отини минишга ҳозирладилар, лекин у қиличини суг„уриб отни о„лдирди. Спартак г„алаба қилган тақдирда энг яхши отларга эга бо„лиши мумкинлиги, енгилган тақдирда ҳеч қандай от керак емаслигини айтди. Жанг жуда шафқатсиз бо„либ, римликлар г„алаба қилдилар. Спартак ва минглаб қуллар бу жангда қаҳрамонларча ҳалок бо„лди. Уч йил давом этган қуллар қо„зг„олони бостирилди. 6 минг қул Капуядан Римга борадиган ё„лда хочга михланди. Download 224.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling