14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


Рим империясининг олтин даври (милодий ИИ аср)


Download 224.87 Kb.
bet8/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

Рим империясининг олтин даври (милодий ИИ аср).


Домитсиан о„лимидан со„нг сенат 66 ёшли сенатор Марк Коксей Нервани (96–98- йиллар) император этиб сайлади. Унинг ҳукмронлиги билан ИИ асрдан Рим империясида Антонийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланди. У қадимги сенатор уруг„идан бо„либ, унинг сайланиши сенат ва император о„ртасидаги келишувнинг рамзий белгиси эди. Нерва қо„шинда таянчга эга бо„лиш учун Германия провинсияси ноиби Марк Улпий Траянни тахт вориси этиб тайинлашга мажбур бо„лди. Траян аскарлар о„ртасида обро„- э‟тиборга эга эди. Нерва аграр қонун қабул қилиб, энг камбаг„ал фуқароларга 60 млн сестерсийли ерни тақсимлаб берди. Кам та‟минланган фуқаролар, болаларга маблаг„ ажратилиб, ижтимоий та‟минот жамг„арма тизими асослари яратилди. Траян 98–117-йиллар Рим империясига ҳукмронлик қилган пайтдан империя о„зининг иқтисодий-сиёсий ва маданий тараққиётининг энг юқори чо„ққисига чиқди (96–196-йиллар). Бу империянинг олтин даври эди.


Траян даврида Римнинг охирги истилочилик урушлари олиб борилди. У фаол ташқи сиёсат олиб бориб, империя ҳудудларини кенгайтирди. Унинг даврида легионлар сони 30
тага етказилди. Рим қо„шинлари 101–103-йиллар ва 105–107-йилларда Дунай бо„йларидаги кучли Дакия подшолигини бо„йсундирди. Дакиянинг подшоси Детсебал о„з жонига қасд қилди. Дакия Рим провинсиясига айланди. Дакиянинг босиб олиниши натижасида унинг бой олтин ва туз конлари Римга катта о„лжа бо„лди. Дакия г„алабасига баг„ишлаб Римда 123 кун турли томошалар ко„рсатилди. Плебейга мо„л-ко„л садақа улашилди. Траяннинг ажойиб термалари (ҳаммомлари), янги сув қувури ҳамда баландлиги 30 метрли Траян колоннаси бунёд этилди. 106-йилда Арабистонда Набатей давлати Римга қо„шиб олинди.
Траян Парфиядан Месопотамия ва Арманистонни тортиб олиш учун 113-йилда уруш бошлади. Кейинги йил Арманистонни босиб олиб, уни провинсияга айлантирди. Г„айратли император 115–116-йилларда Парфия подшоси Вологес ИВ қо„шинларини тор- мор қилиб, унинг пойтахти Ктесифонни эгаллади. Бутун Месопотамия Форс қо„лтиг„игача империя таркибига кирди. Маҳаллий аҳолининг Рим босқинидан норозилиги ва шарқий провинсияларда вазиятнинг нотинчлиги Траянни легионларни Фрот қирг„ог„идан олиб кетишга мажбур қилди. Шарқда янги босиб олинган ерларни римликлар қо„лдан чиқардилар. Италияга қайтишда Киликияда Траян касал бо„либ, 117-йил августида вафот этди.
Тахтга Траяннинг жияни, 41 ёшли асранди о„г„ли Публий элий Адриан чиқди (117– 138-йиллар). У Траянга лойиқ, жуда пухта ма‟лумот олган, ажойиб бошқарувчи, тажрибали саркарда, ақлли ва узоқни ко„ра оладиган сиёсатчи сифатида о„з олдида турган муаммоларни жуда яхши тушунар эди. Адриан давлат ресурсларининг то„ла тугагани ва Шарқда босқинчилик сиёсатининг самарасизлигини англаб етиб, Парфия билан Фрот дарёси бо„йи чегараларини тиклаш шарти билан тинчлик шартномасини тузди. Адриан империянинг шарқий чегараларида кучли мудофаа иншоотларини бунёд қилди. Ана шундай тадбирлар натижасида Парфия билан тинчлик 44 йил сақланди.
Шарқда ишларни тугаллаб, Адриан Европа ва Африкада империя чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида чегара истеҳкомларини қуриш бо„йича улкан ишларни амалга оширди. Ана шундай истеҳкомлардан бири Адриан вали (истеҳкоми) Британияда ҳозиргача сақланиб қолган.
Адриан қо„шиннинг юқори жанговар ҳолатда сақлаб туришга катта э‟тибор берди. У легионларни Рим ёки лотин фуқаролиги бо„лмаган провинсия аҳолисидан то„лдиришга рухсат берди. Чунки бу вақтда қо„шинга хизмат қилишга хоҳиш билдирган фуқаролар сони кескин қисқарди. Рим ҳарбий машинасини варварлаштириш учун асос ана шундай яратилди. Адриан давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлашга қаратилган қатор тад- бирларни амалга оширди. У принсепс кенгашини қайта ташкил қилди. Кенгаш таркибига олий амалдорлар, муассаса раҳбарлари ва йирик юристлар жалб қилинди. Адриан бошқарувга суворийлар тоифасининг ко„плаб вакилларини таклиф қилди. Қулларни қатл қилишни тақиқлади. Унинг вориси Антонин Пий қулларга ибодатхона меҳроби ва императорлар ҳайкаллари олдида паноҳ излаш ҳуқуқини берди. У давлат почтасини жорий қилди. Провинсиялар бошқарувини қайта тузиб, ноиблар фаолияти устидан доимий назорат о„рнатди. Адриан узоқ саёҳат қилди ва ко„плаб иншоотларни бунёд қилди: Венера ва Рома ибодатхоналари, машҳур Рим пантеонини бунёд қилди. Пантеон ҳашаматли мармар ва ма‟будлар ҳайкаллари (иншоот марказида Юпитер ҳайкали) билан безалди. Пантеон биноси ҳозирги кунда машҳур кишилар дафн қилинадиган мавзолей. Адриан деярли барча провинсияларга сафар қилди. Сафар давомида аҳолининг турмуш тарзини о„рганди, жойларда турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилди. Провинсия зодагонлари Адрианнинг сиёсатини қо„ллаб-қувватладилар. Рим шаҳри аҳолиси билан провинсияликлар о„ртасидаги фарқ ё„қолди. Адриан 138-йил ог„ир касалликдан вафот этди. Унинг тантанали дафнидан со„нг кули солинган идиш махсус қурилган мавзолейга қо„йилди. Унинг вориси Антонин Пий (138–161-йиллар) бой сенатор бо„либ, унинг даврида иқтисодий о„сиш давом этди. У дакларнинг қо„зг„олонини, Мавретаниядаги норозиликни бостирди. Парфияга бир вақтлар босиб олинган подшо тахтини қайтарди.
Адрианнинг вориси келиб чиқиши Галл шаҳри Нимдан бо„лган Антоний Пий (мил.авв. 138–161-йиллар) бой сенаторлардан бири эди. Унинг бошқарув тамойили аегуетас, фелиеитас, фидес (адолат, бахт, садоқат) эди. У Траян ва Адриан эришган ютуқларни мустаҳкамлади. Унинг даврида Яҳудийлар қо„зг„олони (мил.авв. 152-йил), Миср (мил.авв. 155–152-йиллар)да норозилик ҳаракатлари юз берди. Қо„зг„олон ко„тарган гакларга қарши уруш олиб борди. Ташқи сиёсатда Адрианнинг ҳамкорлик сиёсатини олиб борди. Парфия, Ҳиндистон, Герканиядан Римга элчилар келди. Траян Парфиядан
тортиб олган тахтни Вологез ИИИ га қайтаришдан бош тортди. Парфиянинг босқинини муроса-музокара билан ё„қ қилди.
Антонийлар сулоласининг таниқли вакилларидан бири, тарихга тахтдаги файласуф сифатида кирган Марк Аврелий (161–180-йиллар) эди. Марк Аврелий учун давлат манфаатлари ҳамма нарсадан юқори бо„либ, империя тақдири учун о„з мас‟улиятини то„ла англаб етган эди. У сенатор ва суворий тоифалари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борди. Сенат таркибига ко„пгина провинсия зодагонларини, айниқса, келиб чиқиши Шарқдан ва Африкадан бо„лган нуфузли кишиларни киритди. Марк Аврелий 19 йил ҳукмронлик қилди. Унга қарши шу йиллар давомида бирорта ҳам фитна уюштирилмади. У 180-йил 59 ёшида Виндобана (Вена) шаҳрида вафот этди. Римда унинг шарафига колонна бунёд этилди.
Унинг вориси 18 ёшли о„г„ли Коммод (180–192-йиллар) император бо„лди. Антонийлар сулоласининг со„нгги вакили Коммод қо„пол, шафқатсиз ва маишатпараст ҳукмдор эди. Отасининг о„лимидан кейин Коммод квад ва маркоманн қабилалари билан урушни тугатиб, 180-йилда Римга қайтди. Давлат бошқарувини о„зининг очко„з яқинларига топшириб, кайф-сафога берилди. О„з рафиқасини қатл этиб, бузуқчилк ё„лига кирди. Катта жисмоний кучга эга бо„лган император о„зини римлик Геркулес деб э‟лон қилди. У омма олдида арслон терисини ёпиниб, елкасида калтак билан пайдо бо„лар эди. Амфитеатр саҳнасига гладиатор сифатида чиқди. Охир-оқибатда эс-ҳушини ё„қотиб, календарнинг барча ойларини о„з номига о„згартирди. Ҳатто Римнинг номини о„згартириб, уни «Коммод» шаҳри деб аташга буйруқ берди.
Коммодга қарши 183-йилда фитна уюштирилди, лекин у амалга ошмади. Шундан со„нг сенаторлар тоифасига қарши та‟қиб, қатллар авж олди. Паннония ва Британияда норозилик ҳаракатлари, даклар ва маркоманнлар қо„зг„олонлари қо„шин томонидан зо„рг„а бостирилди. 193-йилга о„тар кечаси Коммод гладиаторлар казармасида ма‟шуқаси ва претор гвардияси бошлиг„и қатнашган фитнада о„лдирилди. У кейинги кун гладиатор кийимида консулликни қабул қилиши керак эди.

Download 224.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling