Малида бмт базасига ҳужум уюштирилди 05. 02. 2016 15: 19 922a- a+


Download 80.78 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi80.78 Kb.
#1542896
  1   2   3   4
Bog'liq
siyosiy xabarlar


Малида БМТ базасига ҳужум уюштирилди
05. 02. 2016 15:19 922A- A+

Номаълум шахслар БМТнинг Малидаги Тимбукту шаҳрида жойлашган базасига ҳужум уюштиришган.


Рейтер агентлиги маълумотига кўра, айни вақтда ҳам ҳудудда отишмалар давом этмоқда.
Тимбукту - Мали марказидаги ҳудуд шимолида жойлашган тарихий шаҳар ҳисобланиб, бу шаҳар ўз-ўзини бошқарувчи Азавад давлати пойтахти ҳисобланади. Азавад давлати маҳаллий туареглар қабиласи томонидан ташкил этилган. Айни вақтда бу давлат Малининг жами ҳудудларининг ярмидан ортиқ қисмида назорат ўрнатган.
Мали марказидаги меҳмонхонага номаълум шахслар ҳужум уюштирди
07. 08. 2015 16:37 693A- A+

Мали марказидаги Мопти вилоятида жойлашган Севаре шаҳридаги меҳмонхонага номаълум шахслар ҳужум уюштириши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда малилик ҳарбийларга асосланган ҳолда Франс Пресс нашри хабар берган.


Агентлик хабарида айтилишича ҳужум ҳали бартараф этилмаган.
5 август куни Мали пойтахти Бамако шаҳридаги ҳам меҳмонхоналардан бирига қуролли ҳужум уюштирилганди.
Айни вақтда Малининг шимолий қисми айирмачилар томонидан эгаллаб олинган. Мали ҳудудида БМТнинг тинчликпарвар кучлари ҳам жойлаштирилган. Малида ташкилотнинг 11 минг нафар ҳарбийси хизмат қилмоқда. Бундан ташқари мамлакатда Франциянинг 4 минг нафар аскари ҳам жойлаштирилган.
Малида сиёсий инқироз 2011 йилда Ливияда Муаммар Каддафи тузуми ағдарилишидан кейин бошланганди. Ўшанда Ливия ҳудудидан Мали шимолига туареглар қабиласи кўчиб келиб, мамлакатнинг бир қисмини ўз назоратига олган ҳамда Азавад номли давлат тузганди. Кейинчалик бу ҳудудда террористик гуруҳлар ҳам пайдо бўлди.
Россия Туркияга Сурияда турган ҳаво ҳимояси тизимларини унутмасликни тавсия қилди
05. 02. 2016 14:52 5720A- A+

Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов Туркия ҳаво ҳудудини бузгани учун Су-34 самолёти уриб туширилганидан сўнг Сурия ҳудудида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа гуруҳи яратилганини эслатиб ўтди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.
“У Сурияда ҳарбий вазифаларни бажараётган Россия самолётларига нисбатан туғилажак таҳдидни олдиндан аниқлаш ҳамда зарур бўлганда парвоз хавфсизлигини таъминлаш имконияти беради”, - деди зобит.
Шунингдек, у Туркия авиацияси Сурияда кампания бошлаган тақдирда Россия-АҚШ меморандумига тўлиқ бўйсуниши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Download 80.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling