14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


Download 224.87 Kb.
bet16/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

Адабиёт. Рим адабиётининг шаклланиши ва тараққиётида халқ ог„заки ижоди ва юнон адабий ан‟аналари муҳим о„рин тутади. Рим адабиёти тарихи мил.авв. ИИИ аср о„рталарида юнон жанрларига тақлид қилиш билан бошланди. Тарентлик озод қо„йилган қул, юнон Ливий Андроник (мил.авв. 280–204-йиллар) биринчи лотин муаллифи эди. У Гомернинг «Одиссей»сини лотин тилига таржима қилди. Шунингдек, у юнон драмаларини эркин таржима қилиш ва бадиий қайта ишлаш билан шуг„улланди. Ливий Андроникдан Рим бадиий адабиёти бошланади. У рим патрисийларининг болалари учун мактаб очиб, юнон тили ва адабиётини о„қитишни бошлади.

Унинг замондошлари шоирлар Невий ва энний эди. Гиней Невий (мил.авв. 201- йилда вафот қилган) Рим сюжетларига асосланган биринчи трагедияларни яратди. Юнон муаллифлари сюжетларидан о„злаштириб, драмалар ёзди. Невий И Пуни уруши то„г„рисида 7 жилдда эпик поема яратди. Квинт энний (мил.авв. 239–169-йиллар) Рим тарихига
баг„ишланган «Ан‟аналар» эпик поемасини 18 жилдда ёзди. Бу шоирдан 1100дан ортиқ ше‟рлар мерос қолди. Тит Максесий Плавт (мил.авв. 250–184-йиллар) биринчи Рим комедиографи бо„либ, унинг 130 комедиясидан 21 таси сақланиб қолган. Иккинчи буюк Рим комедиографи африкалик Публий Теренсий (мил.авв. 185–159-йиллар) бо„либ, унинг песаларидан 6 таси бизгача етиб келган.
Римда трагедия кенг тарқалмади. Рим трагиклари Марк Пакуи (мил.авв. 220–130- йиллар) ва Лусий Аксий (мил.авв. 170–90-йиллар) о„з трагедияларини яратиш учун буюк юнон драматургларининг асарларидан фойдаландилар. Римда кенг тарқалган адабий жанр сатира (ше‟р, масал, латифа ва диалоглар аралашмаси) эди. Вақт о„тиши билан у бизга яхши таниш бо„лган сатирага айланди. Биринчи Рим сатириги Гай Лусилий (мил.авв. 180–102-йиллар) 30 китобдан иборат сатиралар то„пламини яратди. Лотин прозасининг илк намуналаридан бири Марк Порсий Катон Каттанинг (мил.авв. 234–249- йиллар) «Деҳқончилик то„г„рисида» номли асари эди. Унинг 7 жилдли Римнинг қадимги даврларидан ИИ Пуни урушигача бо„лган тарихи ёритилган китоби, тиббиёт бо„йича трактатлари, нотиқлик сан‟атига баг„ишланган асарлари, 150 та нутқлари бизгача етиб келмаган. Со„нгги республика даврининг лотин поезияси Тит Лукретсий Кар (мил.авв. 95–51-йиллар) ва Гай Валерий Катулл (мил.авв. 87–54-йиллар) каби таниқли вакиллари билан машҳур. «Нарсаларнинг табиати то„г„рисида» номли 6 жилдли фалсафий поема Лукретсийга тегишли. Катулл машҳур Рим лирик шоири бо„либ, у 116 ше‟рдан иборат то„плам қолдирган.
Лотин маданиятининг машҳур вакиллари Марк Теренсий Варрон (мил.авв. 116–27- йиллар) ва Марк Туллий Ситсерон (мил.авв. 106–43-йиллар) адабиёт соҳасида муҳим из қолдирдилар. Варрон 620 жилдда 74 асар муаллифи бо„лган энсиклопедист ёзувчи эди. Унинг асосий асарлари «Қадимиятлар» (41 жилд) ва «Лотин тили то„г„рисида» (25 жилд) китоб эди. Ситсерон қадимда нотиқлик сан‟атининг назариётчиси ва амалиётчиси, давлат арбоби, ҳуқушунос ва адвокат, файласуф ва филолог-таржимон, адабий танқидчи ва сан‟атшунос эди. Унинг 58 сиёсий ва суд соҳасидаги нутқлари, 12 та фалсафий то„плами, нотиқлик сан‟ати бо„йича 7 трактати, 800 хатлари, ко„пгина нутқлари ва поетик асарлари мавжуд бо„лган.
Август даври лотин поезиясининг олтин асри ҳисобланади. Бу даврда буюк шоирлар Публий Вергилий Марон (мил.авв. 79–19-йиллар), Квинт Горатсий Флакк (мил.авв. 65–8- йиллар), Публий Овидий Назон (мил.авв. 49-йил – милодий 18-йиллар) яшаб ижод қилдилар. Вергилий деҳқонлар меҳнатига баг„ишлаб 14 жилдли дидактик поема, 12 жилдли «Енеида» поемаси ва «Буколика» ше‟рий то„пламини яратди.
Горатсий император котиби лавозимини рад этди. У шоир сифатида эркинлик ва мустақилликни афзал ко„рди. Ҳарбий трибун унвонига сазовор бо„лди. Квестор котиби лавозимида ишлаб тирикчилик қилди. Горатсий о„з ижодини сатира ва мунозара жанрида бошлади (Еподлар, 2 жилдда сатиралар). Кейин эса 4 жилдли «Одалар», «Мактублар» китобини, 5 жилдли элегиялар, пародия-дидактик жанрда «Севги фани», «Севги да‟воси» асарлари, 15 жилдли «Г„амгин элегиялар», 4 жилдли «Понтдан мактублар» асарларини ёзди. Публий Овидий Назон (мил.авв. 43-йил – милодий 17-йил) мифологик сюжетларга мурожаат қилди. Унинг асосий асарлари «Фастлар», «Метаморфозалар», «Понтдан мактублар». Қобилиятли лирик шоирлар Албий Тибулл (мил.авв. 50-йил – милодий 19-йил) ва Секст Проперсий (мил.авв. 49–15-йиллар) элегиялар ёздилар. Тибул Рим суворийсининг о„г„ли эди. Тибулл о„зидан элегияларнинг икки то„пламини, Проперсий бир то„пламини қолдирди. Октавиан Августнинг о„зи проза ва ше‟риятда ко„п асарлар ёзди.
Сатирик жанрда Кичик Сенека (мил.авв. 4-йил – милодий 65-йиллари) ва Петроний Арбитр машҳур эдилар. Петронийнинг машҳур романи «Сатирикон» бо„либ, унинг 20 бобидан 3 боби бизгача етиб келган. Персий Флакк (34–62-йиллар), Марк Валерий Марсиал (40–102-йиллар), Детсий Юней Ювенал (60–127-йиллар) ҳамда Лукиан (120– 190-йиллар) сатира жанрида ажойиб асарлар яратдилар. Бизгача бу даврнинг қимматли ёдгорликлари машҳур нотиқлар Дион Хризотомнинг 78 нутқи, элий Аристиднинг 55 нутқи етиб келган. ИВ аср риторика – нотиқликнинг янгидан гуллаб-яшнаган даври бо„лди. Антик О„ртаер денгизининг нотиқлик мактабларида бо„лг„уси олий амалдорлар ва христиан тарг„иботчилари тарбияланди. Бу даврда Афинада Гимерий, Константинополда Фемистий каби машҳур риторлар дарс бердилар.
Енг кучли нотиқ ва нотиқлик сан‟ати о„қитувчиси Либаний (314–391-йиллар) эди. У Антиохияда императорлар, лашкарбошилар ва олий амалдорларга қарата ижтимоий долзарб
муаммолар юзасидан эркин нутқлар билан мурожаат қилган. Либаний «Кичик Демосфен» тахаллусини олди. Либаний ма‟жусий динга э‟тиқод қилди. У император Юлианнинг ашаддий мухлиси бо„либ, Юлиан ҳам унга ҳомийлик қилади. Ко„пгина таниқли христиан тарг„иботчилари, жумладан, назианлик Григорий ва Иоанн Златоус унинг мактабидан чиққан эди. О„ша даврдаги Рим нотиқларидан ИВ аср охирларида олий давлат мансабларини эгаллаган Квинт Авремий Симмахни айтиш мумкин.
Саргузашт роман жанрига Апулийнинг «Олтин эшак», «Афнис ва Хлоя»; Гелиодорнинг «Ефиопика» асарлари мансубдир. Бу даврда драматик жанр деярли ривожланмади. Ундан фақат пантомима, ателлан ва мим шакллари қолди. Бизгача юнон классик образларига тақлид қилиб ёзилган Сенеканинг 10 трагедияси етиб келган.
ИВ–В асрларда поезияда классик намунада асарлар яратиш ан‟анага айланди. Бу даврнинг энг машҳур мифологик эпоси мисрлик Ноннинг «Дионис то„г„рисида»ги достони деб э‟тироф этиш мумкин. Бу асар бой фантазия, ифодали образларга эга бо„либ, эпик тарзда ёзилган.
ИВ–В асрларда лотин шоирлари мифологиядан ташқари, табиатни тасвирлашга жиддий э‟тибор бердилар. Ана шундай лотин шоирларидан бири Детсим Магин Авзоний эди. У тажрибали ритор, юнон, лотин тиллари ва адабиётининг билаг„они, салоҳиятли шоир эди. Со„нг икки машҳур Рим шоирлари: Александриялик Клавдий Клавдиан, келиб чиқиши Галлиядан бо„лган Клавдий Рутимий Намасиан о„з ше‟рларида Римга мурожаат қилиб, унинг буюк о„тмиши ва г„алабаларини куйладилар. Клавдиан император Гонорий саройида яшаб, ҳукмдорнинг яқинларидан бири Стилихонга баг„ишлаб «Стилихонга мақтов» ва «Готлар билан уруш то„г„рисида» поемасида Римнинг буюк келажагини башорат қилди.


  1. Download 224.87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling