14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)
Download 224.87 Kb.
|
14-mavzu matni KIRIL
Римликларнинг турмуш тарзи. Бой римликлар ҳашаматли уйларда яшаганлар. Бу уйларнинг полларига мозаика қопланиб, деворларига тасвирлар туширилган. Фақат бойларгина о„з хусусий уйларига эга бо„лганлар. Қолган римликлар ко„п қаватли уйларда ижарада яшаганлар.
Ҳар бир рим шаҳрида ҳаммомлар (терма), жамоат ҳожатхоналари бо„лган. Ҳаммом нафақат чо„милиш жойи, балки учрашувлар, битимлар тузиладиган, спорт билан шуг„улланадиган жой ҳам бо„лган. Театрларга бориш римликларнинг севимли иши бо„лган. Римликлар ҳаётида оила муҳим о„рин тутган. Оиланинг бошлиг„и – патер (ота) катта ҳокимиятга эга бо„лган. Қизлар 13 ёшда, о„г„ил болалар 14 ёшда унаштирилган, о„ртача умр ко„риш – 50 ёшга бормаган. Рим шифокорлари фанни яхши билмаганлар. Касаллар шифокорнинг кундалик тажрибаси, худога ишониш ва сеҳр-афсун билан даволанган. Ко„пчилик табиий восита ва дорилар о„рнига қадимги шарқдан кириб келган даволаш ма‟буди эскулабга сиг„инган. Жарроҳлар, доялар, стоматологлар, ко„з касаллиги бо„йича врачлар бо„лган. Жарроҳлар яраларни, синган суякларни, ҳатто бош мия қопқог„ини очиб жарроҳлик амалиёти о„тказганлар. Жарроҳлик амалиёти вақтида ог„риқни қолдириш учун ко„кнорининг сути ишлатилган. Римликлар азарт о„йинларини яхши ко„рганлар. Улар от пойгалари, хо„роз уруштиришлар ва кубик ташлашга пул тикканлар. Лекин азарт о„йинлар байрамлардан ташқари пайтда қонун билан тақиқланган. Римлик бой аёллар учун юз оқартириш русм бо„лган. Шу сабабли юзни оқартириш учун унга бо„р ёки ҳатто заҳарли оқ қум ишқаланган. Аёллар сочларини турмаклаганлар, эркаклар сочларини калта қирқиб, юзларини силлиқ қилиб қириб юрганлар. Римликларнинг ко„п кийимлари жундан қилинган. Ҳинд ип матолари, хитой ипаги жуда сийрак ва нодир ҳисобланган. Одатда, ко„пчилик ко„йлак – туника кийган. Обро„ли фуқаролар 6 метрли матодан тога кийганлар. Қизлар турмушга чиққунча оқ рангда кийинганлар, кейин эса ёрқин бо„ялган кийим кийганлар. Сенаторлар қизил ё„л о„тган тога кийганлар. Диктатор ҳам шундай кийим кийган. Ҳокимиятнинг бошқа вакиллари: претор, судя, квестор-хазиначилар, сензорлар ҳам оқ тога кийганлар. Римда кун 12 соатдан ташкил топган. Бойлар со„рида ёнбошлаб овқатланганлар. Римликлар овқатни қо„л билан еганлар. Санчқи кейинроқ 1400-йилларда пайдо бо„лган. Англияда ХВИИ асрда ҳам санчқи бо„лмаган. Қошиқ камдан-кам ишлатилган. Ноннинг қаттиқ жойи қошиқ билан босилган. Бой римлик учун нонушта нон ҳамда сув аралаштирилган вино, ба‟зида асал, пишлоқ ва мевалардан иборат бо„лган. Камбаг„алнинг нонуштаси бо„тқа ёки бир парча нон ва нордон винодан иборат бо„лган. Тушлик иссиқ ёки яхна таомлар, балиқ, мева, нон ва винодан ташкил топган. Асосий овқат кечки овқат бо„лган. Таом салат ёки чиг„аноқлардан бошланиб, чо„чқа, бузоқ, товуқ ёки г„ознинг қовурилган го„шти ҳамда диссертга мевали ёки асалли печений ейилган. Меҳмонлар зиёфатдан қолган ҳар қандай ёг„ли бо„лакларни уйга олиб кетишлари мумкин бо„лган. Дафн. Римда майитлар гулханда ёқилган. Римликлар майитлар тирикларнинг ишларига та‟сир қиладилар, о„злари учун белгиланган удумларга тирик қариндошлар менсимай қараса о„ч оладилар, деб ҳисоблаганлар. Вафот этган ота о„г„иллари учун худога айланган. О„г„ил дафн гулханидан отасининг суягини ко„тариб, о„лган отаси худога айланганини э‟лон қилган. Эркаклар тогасини киймаган о„смирлар ҳеч қандай маросимсиз тупроққа дафн қилинган. Рим қонунига ко„ра, дафн маросими ва крематсия шаҳар деворидан ташқарида о„тказилган. Римликлар қабрлар устида ажойиб ёзувлар билан саг„ана ва мавзолейлар барпо қилганлар. Download 224.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling