14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


Download 224.87 Kb.
bet19/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

6. Тарих. Илк империя даврида тарихий асарлар ва таржимайи ҳоллар ёзиш жанри кенг ривожланди. Мил.авв. 59-йил – милодий 17-йилларда Павия шаҳрида яшаган нотиқ Тит Ливий лотин тилида «Шаҳарга асос солинганидан кейинги Рим тарихи» номли 142 жилдли тарих асарини ёзди. Тит Ливий воқеалар баёнини мил.авв. 9-йилгача олиб борди. Янги
ера бошларида Помпей Трог «Жаҳон тарихи»ни 44 жилдда лотин тилида ёзди. Яна бир
«Жаҳон тарихи» юнон тилида Яҳудия подшоси Ирод И нинг маслаҳатчиси дамашқлик Николай томонидан 144 жилдда ёзилди. Асарда воқеалар мил.авв. ИВ асргача ёритилган.
Мил.авв. И асрда Корнелий Непот «Машҳур кишилар то„г„рисида» биографик асарини ёзди. Мил.авв. И аср охирида галикарнаслик Дионисий «Рим қадриятлари» номли тарихий асарини ёзди. Бизгача бу асардан фақат 9 таси етиб келган. Италия ва унинг провинсиялари тарихи ва географияси то„г„рисида қимматли ма‟лумотлар Страбоннинг
«География» асарида (17 китоб) берилади. Страбоннинг яна бир асари «Тарихий ёзишмалар» бизгача етиб келмаган.
Милодий И асрда Веллей Патеркулнинг «Жаҳон тарихи» номли 2 жилдли китоби, нотиқ Валерий Максимнинг «Машҳур ишлар ва со„злар» номли 9 китобда тарихий латифалар келтирилади. Квинт Курсий Руф «Македониялик Александр тарихи» номли 10 жилдли китоб ёзди. Императорлар Веспасиан ва Титнинг клиенти яҳудий Иосиф Флавийнинг 7 жилдли
«Яҳудия уруши тарихи», 20 жилдли «Яҳудия қадимиятлари» асарлари шарқий провинсиялар то„г„рисида бой ма‟лумотлар беради. Давлат арбоби, тарихчи, ёзувчи Гай Плиний Секунд (24–79-йиллар) сан‟ат, маданият ва фан соҳаларида ноёб ма‟лумотлар то„плами – «Табиий тарих» номли 37 жилдли энсиклопедик асар ёзди. Бу улкан асарда 500 муаллиф, 2 минг китобдан олинган ма‟лумотлар умумлаштирилган. Тарихчи Публий Татсит (мил.авв. 58-120 йиллар) прокуратор оиласида туг„илган, претор (88 йил), консул (97 йил), Осиё провинсияси проконсули (112/113-йиллар). Татсит 16 жилдли
«Ан‟аналар», 14 жилдли «Тарих» асарларини ёзди. Бу асарлар Юлий Клавдий ва Флавийлар сулолаларининг 14–96-йиллардаги тарихини қамраган даврни акс эттиради. Татситнинг
«Германия» асари герман қабилаларининг ижтимоий тузуми, дини ва турмуши то„г„рисидаги тарихий-географик очерк ҳисобланади.
Император Адрианнинг котиби Гай Светоний Транквилл (70–140-йиллар) «О„н икки Сезар ҳаёти тасвири» асарида Сезардан Домитсиангача бо„лган Рим императорларининг биографияси то„пламини яратди. Татситнинг замондоши, 46–126-йилларда яшаган юнон ёзувчиси Плутарх 210 та турли хил асарлар ёзган. Бизгача улардан 150 таси
етиб келган. Плутарх машҳур юнон-рим арбобларининг 50 биографияси, битта македон
– Александрнинг ва бир форс – Артакрескс И нинг биографиясини ёзади.

Македониялик Аппиан 160–165-йилларда 24 жилдли «Рим тарихи» асарини, Рим сенатори Дион Кассий Коксиан (155–235-йиллар) юнон тилида 80 жилдли «Рим тарихи»ни ёзди. Дион Кассийнинг бу китобидан 25 жилди ва ко„п сонли парчалар бизгача етиб келган. Дион Кассийнинг кичик замондоши Геродиан «Маркдан кейин император ҳокимияти» (Марк Аврелийнинг о„лимидан со„нг Гордиан ИИИ ҳукмронлигигача, 180– 238-йиллар) 8 жилдли тарих китобини юнон тилида ёзди.


Машҳур давлат арбоби Гай Юлий Сезар (мил.авв. 100–44-йиллар) Рим тарихига оид бир неча асарлар ёзди. Бизгача унинг фақат «Галлия урушлари то„г„рисидаги ёзувлар» (7 китоб) ва «Фуқаролик уруши то„г„рисидаги ёзувлар» (3 китоб) асарлари етиб келган. Тарихий монография жанрининг асосчиси Гай Саллюстий Крисп (мил.авв. 86–35- йиллар) кексалик пайтида «Катилина фитнаси то„г„рисида», «Югурта уруши то„г„рисида» ҳамда мил.авв. 78–67-йиллар воқеаларини қамраб олган «Тарих» асарини ёзган.
ИИИ–ИВ асрларнинг иккинчи ярмида Рим тарихшунослиги тушкунликка юз тутди. ИВ асрда «Императорлар тарихи ёзувчилари» номи билан ИИ–ИИИ асрлар императорлари биографиялари то„плами пайдо бо„лди. Бу то„плам материалларида Антонийлар бошқарув давридан империянинг емирилиш даврига о„тиши яққол ко„рсатилади. Со„нгги машҳур Рим тарихчиси Аммиан Мартселлин (330–400-йиллар) эди. Унинг келиб чиқиши юнон бо„либ, лотин тилида «Фаолият» номли 31 жилдли тарихий асарини ёзди. Бу асар Татсит
«Тарих»ини давом эттириб, 96–378-йиллардаги воқеаларни о„з ичига олади. ИВ асрда со„нгги империя даврининг сиёсати ва мафкураси тарихи бо„йича императорларга мақтовлар, нотиқ Либанийнинг нутқ ва хатлари пайдо бо„лди. ИВ асрда христиан тарихшунослигининг шаклланиши бошланди. Христиан черкови тарихи бо„йича «Черков тарихлари» лотин ва юнон тилида пайдо бо„лди. Уларнинг орасида кесариялик таниқли тарихчи ва илоҳиётшунос Евсевийнинг «Буюк Константин таржимайи ҳоли» ва
«Черков тарихи» асарлари алоҳида о„рин тутади. Римнинг парокандалик даври сабабларини христиан тарихчилари ҳам о„з нуқтайи назарлари бо„йича ёритдилар.

Download 224.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling