14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


Download 224.87 Kb.
bet17/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

Меъморчилик ва ҳайкалтарошлик. Рим ме‟морчилиги ва ҳайкалтарошлиги юнон ва этрускларнинг кучли та‟сири остида ривожланди. Римликлар этрусклардан қурилиш техникасининг ба‟зи усулларини о„злаштириб олдилар. Мил.авв. 312-йилда сензор Аппий Клавдий Сека даврида, римликлар илк бор тош то„шалган Аппий ё„лини қурдилар. Одатда, римликлар ё„лларни 5 қатламли тузилма билан қурар эдилар. О„ша 312-йилда римлик

муҳандислар Римнинг сув та‟минотини яхшилаш учун аркли сув қувурлари – акведукларни қура бошладилар.
Мил.авв. ИИ асрда бетон кашф қилинди. Бинолар қурилишида г„ишт, туф, травертин ва мармар ишлатила бошланди. Рим қурилиш сан‟атининг ко„п асрлик тажрибаси Марк Витрувий Поллионнинг 10 жилдлик «Архитектура то„г„рисида» (мил.авв. И асрда) асарида умумлаштирилди. Бу вақтда Римда ко„п қаватли уйлар, ко„приклар, термалар, зафар арклари қурилди. Мил.авв. 55-йилда Марс майдонида тошдан қурилган биринчи амфитеатр –
«Помпея» қурилди.

Республика даврида Римнинг жамоатчилик маркази форум бо„лди. Бу ерда давлат хазинаси ва архиви (Табулярий), нотиқлар минбари (Ростра), сенат мажлислари о„рни (Курия), давлат қамоқхонаси (Туллианиум) бинолари қурилган эди. Эллин даврида Рим юнон ҳайкаллари ва бошқа сан‟ат асарлари билан безатила бошланди. Империя даврида форум, ибодатхона, базилика, портик, зафар арклари, ме‟мориал колонналар ва отлиқлар ҳайкаллари билан безатилди. Уларнинг ичида ҳашаматли Траян колоннаси ва форуми ажралиб туради. Император Адриан барча худолар ибодатхонаси Пантеонни бунёд қилди. Улкан гумбаз диаметри 9 метр бо„лган айлана тешиги билан тугайди. Бу тешик орқали қуёш нурлари пастга г„арам бо„либ тушиб, мармар полда синиб, атрофга майин ва бир текис ёруг„ликда таралади.


Рим ҳаммомлари (Терма) Рим давлатининг илк даврида гигиеник мақсадларда қурилган, кейинчалик катта ҳажмдаги ажойиб иншоотларга айланган. Иншоот совуқ, илиқ ва қайноқ, буг„ ҳаммомлари, гимнастика зали, гимнасион, кутубхона, сайр учун хиёбонлар ва ҳатто расм галереясидан иборат бо„лган. Император Каракалла ҳаммоми (терма)да бир вақтнинг о„зида 2500 киши ювиниши мумкин бо„лган. Константин даврида бундай ҳаммомлар Рим шаҳрида 10 та бо„лган, кириш учун оз ҳақ то„ланган.
Римликлар жамоа биноларини қуришдан олдин, улкан тош акведук – водопроводларни қурдилар. Мил.авв. ИВ аср охирида Аппей Клавдий о„ша вақтда машҳур бо„лган водопроводни о„тказиб, биринчи сун‟ий ё„лни бунёд қилди. Империяда 372 ё„л
бо„лган, ё„лнинг кенглиги 8 метр бо„либ, тош парапет ҳар бир чақиримда устунлар қо„йилган. Римда 9 та тош ко„прик қурилган. Испанияда император Траян қурган узунлиги 180 метр бо„лган ко„прик ҳозиргача сақланиб қолган.
Император Веспасиан Рим шаҳрида милодий 70-йилда сун‟ий ко„л о„рнида улкан амфитеатрни (кейинчалик у Колизей деб аталди) қуришни бошлади. Қурилишда Рим аҳолисининг 25 % иштирок этди. 690-йилда қо„зг„олон ко„тарган Яҳудия қо„зг„олони бостирилиб, Иерусалимнинг хазинаси Римга олиб келинди. Асир олинган 30 минг яҳудий қулликка сотилди. Император ҳунармандлар уюшмаси ко„магида юқори малакали ҳу- нармандларни қурилишга жалб қилди. Хомашё сифатида тош, туф ишлатилди. Қурилишнинг бешинчи йилида вулқон қуми ва оҳак қо„шиб, семент ҳосил қилинди, у тошдан енгил бо„либ, Колизейнинг арклари ҳам жуда енгил қурилди. Аркларнинг биринчи қавати тошдан бо„либ, кейинги қаватлар оҳактош ва сементдан к‟отарилди. Қизил рангли г„ишт кашф қилинди. 200 минг тонна оҳак ташиб келинди, И млн дона г„ишт ишлатилди. Г„ишт заводлари қурилиб, улар тинимсиз конвеер усулида ишлатилди. Қурилишнинг о„нинчи йили император Веспасиан вафот этди. Унинг вориси император Тит қурилишни икки йил муддатда тугатди. Улуг„вор иншоотнинг баландлиги 50 метр бо„либ, 80 минггача томошабин кириши мумкин эди. Амфитеатрда томошабин сенаторлар, суворийлар о„тирадиган ложалар, кейин оддий фуқаро учун охирги ёг„оч о„ринларда энг камбаг„аллар о„тирар эди. Амфитеатрда бешта кириш ё„ли бо„либ, ҳар бир кириш ма‟лум бир ижтимоий қатламга мо„лжалланган. Кириб жойлашув ярим соат вақтга мо„лжалланган бо„либ, кириш учун бир неча ё„лаклар қилинган эди.
Римликлар моҳир кемасозлар бо„лганлар. Карфагеннинг денгиздаги чексиз ҳукмронлиги, этрускларнинг денгиз рақобатида енгилиши римда кемасозликнинг жадал ривожланишига туртки бо„лди. Рим шаҳрининг о„зида ко„п қиррали Остия денгиз порти қу- рилди. Остия порти верфлар (кема қуриладиган, та‟мирланадиган), доклар (порт хо„жалиги), омборларга эга эди. Империя даврида денгиз бо„йидаги ҳар бир шаҳарнинг о„з флотилияси бор эди. Денгиз портлари, гаванлар яхши жиҳозланган эди. Фортификатсия ин- шоотлари ҳам мустаҳкам бунёд қилиниб, мунтазам та‟мирлаб турилган.
Бой римликларнинг ҳашаматли саройлари мармар колонналар, сан‟ат асарлари, мозаика, ҳайкаллар билан безатилган ва иситгичларга эга эди. Камбаг„ал фуқаролар эса ко„п қаватли, ҳеч қандай қулайликларга эга бо„лмаган, режасиз қурилган уйларда яшар эдилар.
Рим сан‟атининг энг катта ютуқларидан бири ҳайкал-портретлар эди. Юнон ҳайкаллари баркамол фуқаро образини яратган бо„лса, Рим ҳайкалида одамнинг о„зи айнан ко„ринишида бунёд қилинган эди.
Қадимги одатга ко„ра, римликлар уйларида аждодларининг мум ниқобларини сақлар эдилар. Илк даврда этрусклар жез ҳайкалларни яратдилар. Мил.авв. И асрдан жезнинг о„рнига мармар ишлатила бошланди. Рим ҳайкалтарошлигининг со„нгги республика асарларидан
«Оратор», «Тогатус», «Брут» ҳайкаллари, Марий, Помпей, Ситсерон, Кичик Катон ва Сезарнинг бюстларини ко„рсатиш мумкин. Бундан ташқари, ко„пгина император ва маликалар, амалдор, саркарда, шоир ва файласуфларнинг мармар бюстлари сақланиб қолган.

Download 224.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling