14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


Download 224.87 Kb.
bet18/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

Таълим ва фан. Римда та‟лимнинг биринчи босқичи мактаб эди. Мактаблар хусусий бо„либ, давлат та‟лим жараёнига аралашмас эди. Мактабда иши юришмаган, келиб чиқиши нома‟лум бо„лган кимсалар ҳам дарс берган. Бошланг„ич мактабда 7-12 ёшли болалар о„қиш-ёзиш, ог„заки санашга о„ргатилар, о„қиш фақат бир семестрни ташкил этган. Кейинги о„қиш пуллик эди. О„рта мактабда олимлар, ёзувчи ва адабий танқидчилар (ко„пинча озод бо„лган қул – юнонлар) грамматикани о„қитар эдилар. Бой оилаларда болага 7 ёшидан ёлланган қул-педагог дарс берган. О„смирлар 12-16 ёшда грамматика ва адабиётни о„қитадиган мактабга борганлар. Бундан ташқари логика, арифметика, геометрия, астрономия фанлари ва мусиқанинг айрим унсурларини о„рганганлар. 16 ёшдан о„смирлар нотиқлик сан‟ати бо„йича нотиқ о„қитувчилардан сабоқ олганлар. Нотиқлик сан‟ати таниқли ҳуқуқшуноснинг рим ҳуқуқидан машг„улотлари билан то„лдирилган. Империя даврида о„қитувчилар, айниқса, нотиқ-риторлар профессор деб айтилган. Римлик нотиқлик о„қитувчиси Квинтилиан (милодий И аср) биринчи профессор бо„лган ва 68-йилдан давлат иш ҳақи то„лаган. О„рта асрларда профессор унвони университет о„қитувчилари – доктор, магистрларга олий малака унвони сифатида берилган.
Антик даврда нотиқлик мактаблари машҳур бо„либ, 15-16 ёшли қобилиятли о„қувчилар нотиқлик сан‟атини о„злаштирганлар. Империя даврида сиёсий нотиқларга о„рин қолмагани учун нотиқлик мактаблари фахрли ва даромадли касб бо„лган адвокатларни тайёрлади. Рим империясининг маданий марказлари Рим, Александрия, Пергам, Родос, Афина ва Массилия шаҳарлари эди. Бу шаҳарларда кутубхоналар, театрлар ва мактаблар мавжуд эди. Ҳар бир шаҳарнинг о„з маданий муҳити бо„либ, Рим шаҳри маданияти иншоотларига тақлид қилиниб, ҳашамли жамоа иншоотлари барпо қилинган.
Табиий фанлар ривожланиб, қатор илмий асарлар ёзилди. Техник билимларнинг назарий асослари яратилди. Витрувийнинг 10 жилдли «Архитектура то„г„рисида», Секст Юлий Фронтиннинг «Акведуклар то„г„рисида», Александрялик Героннинг «Механика» асарларида техника соҳасининг назарий асослари тавсифланди. Тиниқ шиша кашф этилиб, шишасозлик соҳаси ривожланди. Биноларни иситиш тизими яратилди. Қурилишда семент кашф қилиниб, қишлоқ хо„жалигида сув тегирмонлари, винтли пресс ва ҳосилни о„радиган механизм ихтиро қилинди. Страбоннинг 17 жилдли «География»си, Помпоний Меланинг
«Ер тузилиши то„г„рисида» номли 3 жилдли китоби, Клавдий Птолемейнинг «География бо„йича ё„риқнома» номли 8 жилдли асари, Квинтилиннинг «Нотиқни о„қитиш» 12 жилдли нотиқлик назарияси то„плами, Колумелланинг астрономия бо„йича «Қишлоқ хо„жалиги то„г„рисида» номли 12 жилдли асарлари фан тараққиётининг катта ютуқлари эди. И аср о„рталарида Катта Плиний (24–79-йиллар) о„зининг 37 жилдли «Табиатшунослик» асарини ёзди. Бу асар энсиклопедик мазмунда бо„либ, физика, география, ботаника, зоология, минералогия ва бошқа фанлар бо„йича ма‟лумотлар беради. Физиолог Клавдий Гален (129–199-йиллар) ва акушер ҳамда педиатр Соран шуҳрат қозондилар. Авл Корнелий Селс «Фанлар» асарида деҳқончилик, риторика, ҳарбий иш ва тиббиёт то„г„рисида турли ма‟лумотларни жамлади.

Download 224.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling