Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Одамийликнинг бутун хилқатлардан устунлиги


Download 0.7 Mb.
bet15/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор

Еттинчи мақолат
Одамийликнинг бутун хилқатлардан устунлиги

Эйки еру кўкка ўзинг нозанин,


Нозкашинг ҳам фалаку ҳам замин.

1295 Иш сенга ул ёқдин, ўзинг бохабар,


Яхши бўлурди яна билсанг магар.

Бошда сени доя этиб парвариш,


Бермади сут, берди шакардин емиш.

Яхшилик эрди сенга ҳамроҳ нуқул,


Яхшилик бундан-да зиёд қайда ул?

Килки азал азал бирла адаб чиздилар,


Нақши нигорингни ажаб чиздилар.

Риштайи жонни жигарингга тугиб,


Гавҳари танни камарингга тугиб.

1300 Улки заифсен, сенга бу яхшироқ,


Оҳу семиз эрса, чополмас йироқ.

Жонивор ул барча – ғуломинг сенинг,


Қушга ҳадаф донаю доминг сенинг.

Сенки ҳумосен, шарафи кор бўл,


Кам ею кам сўзла, камозор бўл.

Кимга кўзинг тушса шу олам аро,


Бир иш ила машғул эрур доимо.

Чуғзки шум, таърифи афсонада,


Булбули ганж маскани вайронада.

1305 Ҳар неки шу пардадир ошкор,


Жисмига ўлчовли азиз жони бор.
Гарчи сенингдир дуру гавҳар бари,
Сен шу жаҳон гавҳарининг гавҳари.

Каму зиёд дейди ҳисобинг уни,


Ранжига лойиқ бер улар муздини.

Яхши, ёмон ул ҳама боринг сенинг,


Яхши, ёмон – ойинадоринг сенинг.

Кафш бериб, ўрнига олгил кулоҳ,


Пардани йирт, парданг ўлур чок-чок.

1310 Пардани йиртма ошиқиб субҳвор,


Тун каби номингни дегил пардадор.

Пардайи занбур у гули суридир,


Парданг ўшал пардайи занбуридир.79

Токай учарсен ўша озуқа деб,


Шу тўри ўргимчак уза пашшадек?

Пардалилар мулки жаҳон тутдилар,


Пардада сиррингни жаҳон тутдилар.

Йўлни адаштирдинг азал пардадин,


Оқибат ул, чиқдинг ўшал пардадин.

1315 Дилки у бепарда, видо айлама,


Ҳар неки бепарда, само айлама.

Шўъбадабозликни келур пардадан,


Айлама бошингни у найрангга банд.

Пардадин айрича ҳаво излама,


Чўзма қўлинг, ўзга наво излама.

Тинла шу сир пардани, бедор бўл,


Ҳамнишини пардайи асрор бўл.

Пок бўлур жон каби жисминг-да ул,


Қирқ кун агар бандийи зиндон ўлур.

1320 Мард киши зиндон ила топгай шараф,


Кирди у зиндонга Юсуф шул сабаб.

Қадри дилу пояйи жонинг ҳама,


Сенга келур ранжу риёзат ила.

Сими табъинг ранжу риёзатга бер,


Зарри дилинг ранжу риёзат-ла тер.

Мулки мақомингга етарсен басе,


Унга етолмас кесе, ҳар нокасе.

Тавсани табъингки сенга ром ўлур,80


Сиккайи ихлос-да сенга ном ўлур.

1325 Ақлу табиатки сенга ёр эмиш,


Қиссайи оҳангару аттор эмиш.

Ул биридин нури лиқойинг келар,


Бул биридин атри сафойинг келар.

Табъ маконида нажот озгина,


Қайда ажал ичра ҳаёт озгина.

Ҳар не хилофи раъйи одат эрур,


Қофиласолори саодат эрур.81

Кибру ҳаво этмаса, сарварлик ул,


Тарки ҳаво – фазли паямбарлик ул.

1330 Нафс агар этса итоат сенга,


Боғи биҳишт ичра фароғат сенга.

Ур бошига нафси касофатни ул,


Бандайи дин бўл, на шайтонга қул.

Дин ҳарами ичра ҳимоят сари


Боргилу ҳар машмашадин тур нари.

Оташи дўзахки, у ғолиб эрур,


БЎйи Набий ҳифзи Бутолиб эрур.82

Ҳақ эрур муқбили аҳли назар,


Аҳли кўнгилларга паноҳдир улар.


Фаридун ва оҳу ҳикояти

1335 Тонг эди ул, шоҳи Фаридун у кун


Бўлди савор сайру тамошо учун.

Юрди у саҳро сари ов этгани,


Кўрди биёбонда бир оҳучани.

Бўйни, қулоғида ажаб товланиш,


Чашми сурайёсида бир ёлвориш.

Бўлди у бир лаҳзада кўздин йироқ,


Шоҳ эса энтикди, чу ўздин йироқ.

Ов эди улким, анга шоҳ бўлди ов,


Ортидин от солди бўлиб ўт-олов.

1340 Учди бедов, ўйлаки чақмоқ эди,


Тортди камон, бўш эди, юмшоқ эди.

Ўқи учаркан, сираям етмади,


Оти кийик гардига ҳам етмади.

Ўқига дер: қайда қанотинг сенинг?


Отига дер: қайда саботинг сенинг?

Ортда қолибсизки, ҳамон жонсарак,


Оҳуйи ўтхўрга етолмай ҳалак!..

Тилга кириб ўқ деди: шоҳи жаҳон,


Тушди нигоҳингга ўша безабон.

1345 Ҳифзу ҳимоянгда у жавлон урар,


Улки сенинг, ким анга пайкон урар?

Мутриби созанда бирор бошқа кас


Созига қўл урса, сира хушламас.

Тоғи баланд айла талаб, ҳушманд,


Баски бўлурсен у баланддин баланд.

Сурати хизматки, чумардум қилур,


Хизмати инсонга шараф келтурур.

Аҳли назар қошида ул ҳар маҳал


Аҳдга вафо айламак олий амал.

1350 Ўзни вафо аҳлидебон аҳд қил,


Бузмагин аҳдингни сира, жаҳд қил!

Ганж қўриқлайди илон, сол назар


Бошдин то думи – узун бир камар.

Хизматини баски фалак сийлади,


Бор танини бўйла камар айлади.

Улки ҳунарга ўзини шайлагай,


Белига хизмат камарин бойлагай.

Шам ёнар хизматидин нур топиб,


Хизмати боис яна занбур топиб.

1355 Тур, Низомийки, чун азм айладинг,


Сўйла, не хизматга камар бойладинг?



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling