Ислом дини. Исломдаги оқим ва мазҳаблар


Download 3.73 Mb.
bet1/7
Sana03.11.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1744113
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7 мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

МАВЗУ: Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

  • Режа:
  • Исломда йўналишларнинг вужудга келиши.
  • Фиқҳий мазҳабларнинг пайдо бўлиши.
  • Имом Абу Ҳанифа ва ҳанафийлик мазҳаби.
  • Мазҳабсизлик ва унинг оқибатлари.
  • Э.К.Ахмедов

Исломда йўналишларнинг вужудга келиши

  • Пайғамбар вафотидан сўнг ҳокимият халифаликка сайланганлар томонидан бошқариладиган бўлади. Биринчи халифа Абу Бакр бўлди. Иккинчи бўлиб Умар ибн Хаттоб сайланди, сўнг Усмон ибн Аффон ва Али ибн Аби Толиб бўлдилар. Аввалги икки халифа даврида ички низо ва бўлинишлар бўлмади. Усмон халифалиги даврининг сўнгги йилларида ички низолар пайдо бўлиб, халифага қаршиликлар кучайди. Охир-оқибат бир тўда одамлар Усмонни уйига бостириб кириб халифани ўлдирадилар. Ушбу холат халифаликда урушни келтириб чиқарди ва Али халифалиги даврида бундай низолар кучаяди. Шом волийси Муовия халифага қарши чиқиб тезроқ халифа Усмон қотилларини топиб жазолаш талабини қўяди. Бу ихтилоф қуролли тўқнашувга олиб келади. Тўқнашув 657 йили Ироқнинг Сиффин деган жойида бўлиб ўтади. Шунда давлат тузуми масаласида Пайғамбардан кейин халифалик кимга ўтиши керак деган масалада уч тоифага бўлиниш юз беради:
  • Биринчи – халифа Али тарафдорлари бўлган, халифалик фақат пайғамбар хонадонида мерос сифатида ўтиши керак деб ҳисобловчи гуруҳ. Натижада улардан шиалик оқими келиб чиқди.
  • Иккинчи – халифа Алининг собиқ тарафдорларидан ташкил топган, уни Сиффин жангидан кейин ташлаб кетган хорижийлар (ажраб чиққанлар) гуруҳи ҳисобланади.
  • Учинчи – «аҳли сунна вал жамоа» гуруҳи.
  • Э.К.Ахмедов
  • Муҳаммад пайғамбар (а.с.) айтадилар: «Яҳудийлар 71 фирқага бўлинди, насронийлар 72 фирқага бўлинди, умматим эса 73 фирқага бўлинади. Улардан биттаси нажот топади, қолгани дўзах аҳлидир», деганларида. Саҳобалар: «Нажот топадиган фирқа қайси», деб сўраганда. Пайғамбар: «Мен билан саҳобаларим тутган йўлдагиси», деб жавоб берадилар» (имом Термизий ривояти). Ҳадисда айтилган нажот топгучи фирқа «аҳли сунна вал жамоа» ҳисобланади.
  • «Аҳли сунна вал жамоа» суннийлик деб ҳам номланади. Бунинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатлари барча саҳобаларни яхши кўриш, кишини катта гуноҳ қилган бўлса ҳам мусулмон деб ҳисоблаш, у агар вафот этса жаноза ўқиш, одил ва золим подшоҳга қарши чиқмаслик, Аллоҳни сифатларини инкор қилмаслик ва ҳоказо.
  • Э.К.Ахмедов

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling