- Хорижийлар халифа Алининг қўшинидан ажраб чиққан ва «аҳли сунна вал жамоа» эътиқодига тўғри келмайдиган ғояларни илгари сурган гуруҳ. Бунда улар халифа Алини келишувчиликда айблаб, ундан ажралиб кетганлар ва халифага ҳам, Мовияга ҳам қарши уруш очганлар.
- Улар ўзларини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблаган ва сиёсий ҳамда ғоявий рақибларга нисбатан муросасиз бўлган. Xорижийларнинг таълимотига кўра, халифа жамоа томонидан сайланади ва жамоага бўйсунади; ҳар қандай тақводор мусулмон (ҳатто қул ёки қора танли бўлса ҳам) халифа бўлиб сайланиши мумкин; агар халифа жамоа манфаатларини ҳимоя қилмаса, вазифасидан бўшатилади ва ҳатто қатл этилади.
- Xорижийлар гуноҳи кабира қилганларни кофирликда айблаганлар ва уларни ўлдиришгача бориб етганлар. Баъзи саҳобаларни ҳам кофир дейишган. Бундан ташқари, «Золим» подшоҳга қўлида қурол билан қарши чиқишни диний вазифа дейдилар.
Шиалик - Шиалик «шиату Али» (Али гуруҳи) номидан бўлиб, алипараст оқим ҳисобланади. Бу йўналиш бошида фақат сиёсий ҳаракат сифатида намоён бўлган. Кейинроқ диний ихтилофлар, ақидавий фарқлар вужудга келган. Уларнинг фикрича ҳокимият халифа Али ва унинг авлодига тегишли. Уларнинг таълимотига кўра, раҳбар халқ томонидан сайланмайди, балки мерос сифатида ўтади.
- Шиалар ҳам Қуръонни илоҳий калом деб эътироф этади. Уламолари эса, Қуръоннинг мазмунини маъжозий талқин қилиш йўли билан ўз таълимотларини асослайдилар. Шунингдек, ҳадислардан фақат халифа Али ва унинг авлоди томонидан қилинган ривоятларни тан оладилар ва шундай ривоят-ҳадислардан иборат мустақил тўпламлар тузган.
- Суннийликдан фарқ қилиб, шиаликда тавҳид, адл, нубувват, имомат, қиёматдан иборат 5 та ақидага эътиқод қилинади. Булардан 4 ақида – тавҳид (Аллоҳнинг ягоналигани эътироф этиш), адл (адолат, Аллоҳнинг одиллиги, яъни такдир ақидаси), нубувват (пайғамбарлик), қиёмат ёки маъод (охират кунининг келиши ва ўлганларнинг тирилиши), асосан, суннийлик таълимоти билан мос тушади. 5-ақида эса имомат (Али ва унинг авлодларидан иборат ўн икки имом ҳокимиятини) эса, суннийликка зид экани билан фарқ қилади.
- Ислом дини йўналишларидаги иймон талаблари ва улар ўртасидаги фарқ
- Шиалик –Али тарафдорлари.
- Суннийликда –иймон талаблари 7та.
- Шиаликда –иймон талаблари
- 5 та.
- Тавҳид –Оллоҳнинг ягоналигига ишонч.
- Фаришталарга ишонч.
- Пайғамбарларга ишонч.
- Муқаддас китобларга ишонч.
- Тақдирга ишонч.
- Охиратга ишонч.
- Қиёматда –барчанинг қайта тирилишига ишонч.
- Тавҳид –Оллоҳнинг ягоналигига ишонч.
- Адл –илоҳий тақдирнинг адолатли эканлигига ишонч.
- Нубувват-пайғамбарларга ишонч.
- Имомият –имомлар ҳокимятини тан олиш.
- Қиёмат –маод –охиратга ишонч.
- Мушаббиҳалар (ўхшатувчилар) эътиқоди бўйича Аллоҳни инсон суратига ўхшатадилар ва унинг инсон аъзоларига ўхшаш жисмлари бор дейдилар. Бу билан «аҳли сунна вал жамоа» ақидасига қарши чиққан. Чунончи суннийлар Аллоҳни ҳеч нарсага ўхшатмайди ва бундай ўхшатиш хато ҳисобланади.
- Қадария ҳам ақидавий масалада адашган ҳисобланади. Улар Аллоҳнинг хоҳиши, қазоси ва қадарини инкор қиладилар ва «Аллоҳ бандаларининг ишидан ожиздир», дейдилар. Суннийлар эса, Аллоҳ ҳар бир нарсани олдиндан билади, деган бўлса, қадарийлар буни инкор қилдилар. Улар одиллик худонинг асосий сифатларидан бири деган фикр асосида гуноҳни худо олдиндан белгилаган бўлиши мумкин эмас. Худодан фақат адолатли ишни кутиш мумкин, гуноҳ ишлар эса инсон фаолияти билан боғлиқ, демак, инсон ирода ва фаолият эркинлигига эга, шунинг учун у гуноҳ қилади, деган хулосага келди.
- Жабарийлар эса, қадарийлар эътиқодининг аксини ишлаб чиқдилар ва исломда тақдир масаласида адашган деб тан олинган фирқалардан биридир. Жабарийлар инсон тақдирини худо мутлақ олдиндан белгилаб қўйган, инсонда ҳеч қандай ирода ва фаолият эркинлиги йўқ, булар фақат худода мавжуд, инсон эса, ана шу фаолиятни ўзлаштириб олиш имкониятига эга, деган ақидаларни илгари сурган. Аллоҳ бандаларга гуноҳ ишларни тақдир қилган ва инсон гуноҳ амалларни қилишга мажбурдир, деб инсондаги жузий ихтиёрни рад этадилар. Аллоҳ инсонга тоқати етмайдиган нарсани юклаши мумкин, деб Аллоҳга мажбур қилувчилик сифатини бердилар. Ирода эркинлиги тарафдори бўлган қадарийларга жабарийлар қарши бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |