Ислом дини. Исломдаги оқим ва мазҳаблар


Download 3.73 Mb.
bet4/7
Sana03.11.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1744113
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7 мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

Фиқҳий мазҳаблар

  • Фиқҳ билан чуқр шуғулланган олимлар фақиҳлар деб номланди. Булар орасида энг кўзга кўринган ва фиқҳий мазҳаби ҳозиргача етиб келган мужтаҳид олимлар қуйидагилардир: Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Куфий, имом Молик ибн Анас Мадиний, имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал Шайбоний.
  • Мазкур мазҳаблар ақида нуқтаи назардан бир хил, фақат фиқҳий жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Шунингдек, булар бир-бирини инкор қилмайди, балки қўллаб-қувватлайди. Мазҳабларнинг мақсади диний манбалардаги матнларни кенг халқ оммасига осон тушунтириш бўлган ва бу билан оддий халқ ўз масалаларини тезда хал қилганлар.
  • «Мазҳаб» арабча сўз бўлиб, «йўналиш», «йўл», «диний таълимот» маъноларини билдиради. Ислом шариати ва ақидасининг муайян бир тизимга солинган ҳолатдаги кўриниши мазҳаб дейилади. Бундан кўриниб турганидек, мазҳаблар икки қисм – фиқҳий ва ақидавийга бўлинади. Фиқҳий мазҳаблар тўртта: ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалий. Ақидавий мазҳаблар: мотуридий ва ашъарийлардир.
  • Э.К.Ахмедов
  • Суннийлик мазҳаблари
  • Э.К.Ахмедов

Моликия

  • Моликий мазҳабига Мадиналик олим имом Молик ибн Анас Абу Абдуллоҳ (713-795) асос солган. У «Мадина имоми» унвонига сазовор бўлган. Имом Молик Мадина олимлари қарашлари асосида ўз мазҳабини яратган. Имом Мадина фақиҳларидан фиқҳни ўрганиб, аҳли ҳадис қўллайдиган услубни қабул қилган ва ушбу қоида асосида ўз шогирдларини тарбиялаган.
  • Имом Молик Қуръон, сунна ва ижмога таяниб ҳукм чиқарган. Шу билан бирга мадиналик олимларнинг иттифоқини ҳам ҳукм чиқаришда жуда катта эътиборга олган.
  • Олим «ал-Муватто» номли ҳадис илмига оид тўпам муаллифи ҳисобланади ва мазкур асар моликий мазҳабининг асосий манбаси сифатида ўз ифодасини топган.
  • Ҳозирги вақтда Марокаш, Тунис, Жазоир ва Ливияда етакчи мазҳаб, юқори Миср, Судан, Баҳрайн, БАА ва Қувайтда ҳам ўз нуфузига эга, никоҳ-оила ва мулкка оид ҳуқуқига сезиларли таъсири бор.
  • Э.К.Ахмедов

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling