- Ушбу мазҳабга Муҳаммад ибн Идрис Шофеий (767-820) асос солган. Бу олим имом Молик ва имом Абу Ҳанифанинг катта шогирди имом Муҳаммаддан дарс олган. Шу нуқтаи назардан ушбу мазҳаб ҳуқуқ тизими ханафийлар ва моликийларнинг диний-ҳукуқий таълимоти асосида ишлаб чиқилган, деб айтиш мумкин. Шудай бўлсада, кўпроқ моликийларга яқин туради. Олим ижмо бўйича уммат ижмосига эътибор қаратган бўлса, шу мазҳабнинг кейинги уламолари олимлар ижмосини ҳам қабул қилишга мажбур бўлдилар.
- Шофеийлик ҳам бошқа мазҳаблар каби Қуръон, сунна ижмо ва қиёсга таянади. Имом Шофеийнинг «ал-Умм» ва «ар-Рисола» китоблари ушбу мазҳаб усулига асос бўлди.
- Географияси: Миср (кўпроқ қишлоқларида), Фаластин, Иордания, Сурия, Ироқ, Ҳижоз, Покистон, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон ва Яман.
Ҳанбалия - Ҳанбалий мазҳаби асосчиси Аҳмад ибн Ҳанбал (780-855) ҳисобланади.
- Ҳанбалий мазҳабида Қуръон, суннат, ижмо ва саҳобаларнинг гаплари асосий ўрин эгаллайди. Қатий зарурат сезмаган ҳолатлардан ташқари қиёсдан фойдаланмайди. Барча ҳадисларни ва ривоятни (саҳобалар сўзини) қиёсдан устун қўйган.
- Имом Аҳмад хулафои рошидин, саҳобалар, тобеинлар, шунингдек, ўзидан олдинги уч мазҳаб фиқҳини ўзлаштирган. Чунончи илк марта фиқҳни имом Абу Ҳанифанинг шогирди имом Абу Юсуфдан ўрганган. Кейинчалик имом Шофеийдан ҳам фиқҳни ўрганган. Ўзи эса, имом Бухорийга устозлик қилган.
- Ҳадис илми бўйича «ал-Муснад» асари жуда машҳур ҳисобланади. Бу китобда қириқ минг атрофида ҳадис жамланган бўлиб, асар ҳанбалий мазҳабининг асосий қарашларини ифода этади.
- Географияси: Саудия Арабистони, Қатарда расмий мазҳаб, Фалсатин, Сурия,Ироқ ва б.жойларда ўз издошларига эга.
Ҳанафия - Ҳанафийлик мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит (699-767) бўлиб, «Имоми Аъзам», яъни энг буюк имом лақаби билан машҳур бўлган. Куфа шаҳрида туғилиб шу ерда вафот этган. Имомнинг отаси Куфада ипак ва жун мато тижорати билан шуғулланган ва имом Абу Ҳанифа ҳам кейинчалик шу ишни давом эттирган.
- Имом Аъзам ёшлигидан Қуръонни ёдлайди. Маълум вақт савдо ишлари билан шуғулланиб юрган. Шу орада Куфа ва унинг атрофида эътиқодий баҳс ва мунозараларда фаол иштирок этиб борган.
- Манбаларда имом Абу Ҳанифанинг саҳобаларни кўргани айтилади, шунинг учун у тобеинлардан ҳисобланади. У Ҳаммод ибн Абу Сулаймон, Иброҳим Нахаий, Шаъбий каби ва бошқа олимлардан саҳобалар Али ва Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббосларнинг фиқҳини ўзлаштирди. Айниқса, Ҳаммод унинг энг асосий устози ҳисоланган. Унга 22 ёшида шогирд тушиб, у кишидан ўн саккиз йил давомида фиқҳ илмини ўрганади. Устози вафотидан сўнг унинг ўрнида дарс беришни бошлаган. Устози ўрнига дарс бериши натижасида, Ҳаммод қолдирган мактаб кейинчалик мазҳабга айланди.
- Имом Абу Ҳанифа Қуръон, суннат, саҳобаларнинг сўзлари, қиёс, истеҳсон, ижмо, урф каби фиқҳий манба ва услубларига кўра ҳукм чиқарган.
Do'stlaringiz bilan baham: |