Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)
Download 0.7 Mb.
|
Махзанул асрор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мевафуруш ва тулки ҳикояти
Саккизинчи мақола
Яратилиш баёнида Халқки, ул аввалин эрди вужуд, Исмамиш ул қатрайи дарёйи жуд. Қўлларида мулки ясор йўқ эди,83 Йўлларида хоки ғубор йўқ эди. Аҳдни бузиш кимсага эрмасди хос, Пардада эрди ҳали ул лўттибоз. Кечаю кундузга тутош йўқ эди, Жону тан осуда, талош йўқ эди. 1360 Жанжали аъзо ҳувайдо эмас, Баҳси адолат ҳали пайдо эмас. Файзу карам ичра мувосо эди,84 Қатра томаркан, анга дарё эди. Қатраки ул келди ва бўлди аён, Эрди ўшал саҳни фалакдин равон. Оби равон гардини ул олдилар, Жавҳаринг омухта этиб, қордилар. Токи оёғингда эсанг устувор, Йўл уза тургай ўша гарду ғубор. 1365 Эй на гўзал, сенсиз эди шу жаҳон, Нақшинга йўқ сурату суратга жон. Чашми фалакка йўқ эди жустужўй, Гўши заминга йўқ эди гуфтугўй. Сенга етишмай ҳали борлиқ куни, Борлиқ этар эрди адам шукрини. Кун ила тун эрди юкингдин йироқ, Жумла табиат дағи гул эрди, тоқ. Боғи жаҳон заҳмати хорсиз эди, Хоки саросима ғуборсиз эди. 1370 Толеи Жавзоки, камарбаста ул, Ранжу азобингга дуч эрмасди ул. Ой юзи ҳам кўкда қаро тортмамиш, Сув тўла тосингни қаро этмамиш. Зуҳра шу ерга ҳали сув бермайин, Ҳорут пати Бобулда ҳали куймайин. Сендин эди айру шу ер, осмон, Ҳасрату қайғунгни чекиб ҳар замон. Келдингу туғройи жаҳон бўлди зар, Тушди само саҳнига овозалар. 1375 Бад назарингдин, аё, худпараст, Топди ўшал маҳди кавокиб шикаст. Ой ила йил кўксида эрди сукун, Сен ўшаларни танимасдан бурун. Рўйи жаҳон ойинайи пок эди, Лек нафасинг етди, уни намлади. Машъалайи субҳни шом айладинг, Козибу содиқ дея ном айладинг. Истадинг андоқки, замин, осмон Турсин ҳузурингда белин бойлабон. 1380 Жумла фалак мевайи жон дер сени, Айтди тили бирла, эшитдим уни. Тож, афсуски, бошингдин азиз, Тос иту тўрва эшакдин азиз. Таъна қилурлар сенга ҳар лаҳза ул, Арпага сотдинг дея дунёни шул. Бир ҳовуч тупроққа шу жонинг нисор, Арпага ҳам мулки жаҳонинг нисор. Жой сенга ер остида ҳам бебаҳо. 1385 Эрди миянг ранги чу сиймобий ул, Этди совуқ фундуқи санжабий ул. Этмасин, илло, яна ҳолингни танг, Кеч, не керак фундуқи санжобранг? Қоқуму қундуз дема, оқу қаро, Куну тунинг далла эрур, аждаҳо.85 Мушук эмассен, дастдарозликни қўй, Далла билан бу далабозликни қўй.86 Шер йўлинг устида пойлар ҳали, Борма қўтос сингари сув ичгали. 1390 Гоҳи фалак ишвайи об кўрсатур, Макрига алданма, сароб кўрсатур. Юрма шитоб, қуйса фалакдин булут, Туз бил уни, оби даҳонингни ют. Ташна эмас, соҳиби тадбир бўл, Хирмани куйгувчи табошир бўл. Юсуф ўшал чиқди қудуқдин омон, Мисри илоҳийси эди соябон. Келдинг азалдингки, юзинг сарғайиб, Сўнгра шу чоҳ қаърига тушдинг тойиб. 1395 Бўйла сариқ эрди юзинг, заъфарон, Сирка билан ювса-да, кетмас ҳамон. Юздаги ёғинг эса юз йиллик ул, Сирка бу ўн йиллик, анга не қилур? Кўрдинг у хуни падаринг етти хон,87 Булғама шаънингни сўраб етти нон. Ёқдинг ўзинг хирманинг ул, хор этиб, Давлатинг ул тепкилаб, абгор этиб. Тўхтама, от сурки, бу майдон сенинг, Ишга буюр, амр ила фармон сенинг. 1400 Неча қадаҳ сенга насиб этди ул, Хуш яша, хуш ишла, кўнгил хушлагил! Бошда магар жабру жафо қилдилар, Сўнгра жиловни сенга бўй қўйдилар. Қолдинг ахир лангу беланги бўлиб, Бир йўла ёғингда ўзинг қоврилиб. Бўлдинг ахир чун дағали матбахий,88 Рўзи қиёматда ўшал дўзахий. Нону таом жойла қоринга, семир, Йўқса, семизлик сенга қайдин келур? 1405 Кўп емак умрингни узайтса магар, Ўлмас эди шунча юҳо, гушналар. Сенга чу кам этди умр муҳлатин, Кўр ўша камликда унинг қийматин. Оз егилу тинчу фароғатни кўр, Кўп егилу дарду жароҳатни кўр. Нафс нималар солди ақл бошига? Ҳирс сени бошлайди алам қошига. Ҳирс деганинг фитна эрур, бесабр, Ҳайда, у аблаҳ сенга этгай жабр. 1410 Сенга ақл берди нечун Зулжалол? Сен ема у нарсаниким, ноҳалол. Қўрқаман, ул домига олгай сени, Нафс ўзининг рангига солгай сени. Яхши-ёмон ҳамдам эрур ҳар маҳал, Бир-бирининг рангига киргай улар. Мевафуруш ва тулки ҳикояти Мевафуруш эрди, Яман маскани, Тулкичаси бор эди ул кимсани. Эрди у баққол уйига посбон, Зийрагу ҳушёр эди ҳар замон. 1415 Ўғри келиб бир куни, кўп авради, Аврагани суду самар бермади. Кўрдики, бетаъсир эди унга сўз, Уйқуга солди ўзини, юмди кўз. Тулкича ҳам кўрди буни, уфлади, Эснади бир-икки, кейин ухлади. Ўғри кўриб тулкичанинг ҳолини, Кирди, ўмарди у дўкон молини... Cоқчи агар ажрамаса хобидин, Бошидин ажрайди ё қалпоғидин. 1420 Ётма, Низомийки, туриш аҳдидир,89 Барчани тарк айламагинг вақтидир... Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling