Дилимнинг розини айтиб, баёнот этмасам бӯлмас, Армоним дафтарин очиб, рисолат этмасам бӯлмас


Download 30.12 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi30.12 Kb.
#1208752
Bog'liq
Дил рози


4


Дил рози


Дилимнинг розини айтиб, баёнот этмасам бӯлмас,
Армоним дафтарин очиб, рисолат этмасам бӯлмас


Ҳаётда адашдим ногоҳ, ҳақиқат йӯлидин э воҳ,
Валийлар қилдилар огоҳ, итоат этмасам бӯлмас.


Замонга эргашиб аста, дунёга илиндим баста,
Оқибат юрагим хаста, бароат этмасам бӯлмас.


Риёга берилиб кетдим, хато йул эканин билдим,
Билиб билмаганга солдим, хижолат этмасам бӯлмас.


Кӯзимни кӯр қилиб дунё, ғурурни эттириб рӯё,
Эришдим барига гӯё, ниҳоят этмасам бӯлмас.


Ӯзимни зӯр билиб элдан, кутардим эътибор ундан,
Пушаймонман бу қилмишдан, надомат этмасам бӯлмас.


Хатолиқ не экан билдим, ҳақиқат йӯлига кирдим,
Не чоғлиқ адашган йӯлим, ҳидоят этмасам бӯлмас.


Бошимни теккузиб тошга, эгилдим кексаю ёшга,
Не кунлар тушса хам бошга, қаноат этмасам бӯлмас.


Ҳар ишда ӯзни ҳақ билдим, ӯзгалар фикрин рад этдим.
Балолар етмасдан бошга, мабаррат этмасам булмас.


Номаи аъмолим недир, савоб ё маъсият кӯпдир,
Билолмай бу кӯнглим ғашдир, башорат этмасам бӯлмас.


Эрурман хавотир ҳар кун, яқиндир вақти руҳ бир кун,
Тоатга улгурмоқ учун, шижоат этмасам бӯлмас.


Юзимни қиблага тутиб, қӯлимни дуога очиб,
Юракдан истиғфор айтиб, ибодат этмасам бӯлмас.


Худони шукрини ҳар дам, адо айлай менам Рустам,
Иймоним айламиш карам, саломат этмасам бӯлмас.
Рустамхон Исмаилов
Ноябрь 2021 йил. Косон


Покланиб тахорат билан, куръони каримдан хар кун,
Аллохга чин ихлос билан, тиловат этмасам булмас


ЛУҲУМАТ-хешӣ, хешигарӣ
МАБАРРАТ-кори хайр, бахшиш, инъом, садақа.
Маваддат-дустӣ, муҳаббат
Матонат- устуворӣ, махкамӣ, субот


Сабримни синамок учун,


Сахийлар карвони бугун, тӯхтамас йӯлдадир тун-кун,
Карвонга қӯшилмоқ учун, саҳоват этмасам бӯлмас.


Дилимнинг розини очиб,
Баёнот этмасам бӯлмас
Армоним дафтарин очиб,
Рисолат этмасам бӯлмас


Ҳаётда адашдим ногоҳ,
Ҳақиқат йӯлидин э воҳ
Валийлар қилдилар огоҳ,
Итоат этмасам бӯлмас


Замонга эргашиб аста,
Дунёга илиндим баста
Оқибат юрагим хаста,
Бароат этмасам бӯлмас


Кӯзимни кӯр қилиб дунё,
Ғурурни эттириб рӯё,
Эришдим барига гӯё,
Ниҳоят этмасам бӯлмас.

Риёга берилиб кетдим,
Шу йӯлни тӯғри деб билдим,
Билиб билмаганга солдим,
Хижолат этмасам бӯлмас.


Ӯзимни зӯр билиб элдан,
Кутардим эътибор ундан
Пушаймонман бу қилмишдан,
Надомат этмасам бӯлмас


Хатолиқ не экан билдим,
Ҳақиқат йӯлига кирдим,
Не чоғлиқ адашган йӯлим,
Ҳидоят этмасам бӯлмас.


Номаи аъмолим недир,
Савоб ё маъсият кӯпдир,
Билолмай бу кӯнглим ғашдир,
Башорат этмасам бӯлмас


Эрурман хавотир ҳар кун,
Яқиндир вақти руҳ бир кун
Тоатга улгурмоқ учун,
Шижоат этмасам бӯлмас.


Юзимни қиблага тутиб,
Қӯлимни дуога очиб,
Юракдан истиғфор айтиб,
Ибодат этмасам бӯлмас.


Худони шукрини ҳар дам,
Адо айлай менам Рустам,
Иймоним айламиш карам,
Саломат этмасам бӯлмас.
Download 30.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling