Щадис илмийнинг пайдо былиши
Download 95.5 Kb.
|
Имом Исмоил ал-Бухорий ва Имом ат-Термизийнинг ҳадис илми ривожидаги хизматлари
Имом Исмоил ал-Бухорий ва Имом ат-Термизийнинг ҳадис илми ривожидаги хизматлари Режа: 1. Ҳадис илмийнинг пайдо бўлиши. 2. Имом Исмоил ал-Бухорий ва Имом ат-Термизийнинг ҳадис илми ривожидаги хизматлари Ислом дини таълимоти асосларини ёритувчи Қуръонè Каримдан кейинги асосий манба ҳадис ҳисобланади. Ҳадисларни тўплаш ва уларга муайян тартиб бериш асосан VIII асрнинг иккинчи ярмидан бошланиб, уни энг билимдон, турли фан асосларини мукаммал ўрганган, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган киши (муҳаддис)лар тартиб берган. VIII-XI асрларда тўрт юздан ортиқ муҳаддис ҳадис илми билан шуғулланган. Мазкур билимларни ўрганишнинг ўзига хос йўналиши бўлиб, «ҳадис илми» номи билан юритилган. Кейинги йилларда Муҳаммад Алайҳис-саломнинг ҳаёти, фаолияти ҳамда унинг диний-ахлоқий кўрсатмаларини ўз ичига олган ҳадислар, Имом Исмоил ал-Бухорийнинг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” («Ишонарли тўплам»), “Ал-адаб ал-муфрад” («Адаб дурдоналари»), Имом Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг “Аш-Шамоил ан-набавия” асарлари нашр этилди. “Ҳадис” ёки “Сунна” сўзлари бир маънони англатиб, Расулуллоҳнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда диний ва ахлоқий кўрсатмалари ҳақидаги ривоятлардан иборат. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ибратли ишлари, эътиқод, поклик ва инсонга хос маънавий-ахлоқий хислатларни ифодаловчи сўзлари, панд-насиҳатлари унинг номи билан боғлиқ ҳадисларда мужассамланган. Ҳадислар дастлаб ёзиб борилмаган. Пайғамбар Муҳаммад Алайҳис-салом араб бўлмаган кишиларнинг ҳадисларни Қуръони Карим оятлари билан адаштириб юборишларидан чўчиб, ҳадисларнинг ёзиб борилишига рухсат этмаганлар. Бироқ пайғамбар Муҳаммад Алайҳис-салом ҳузурида саҳоблар бўлиб, улар Расули акрамдан эшитган ҳадисларини ёдлаб борганлар. Жумладан, ҳазрати Абу Ҳурайра ана шундай мўътабар кишилардан бири бўлиб, ҳадисларни мукаммал ёдлаб борган. Абу Ҳурайра томонидан қайд этилган ҳадислар тўғри, ишонарли (саҳиҳ) ҳадислар ҳисобланган. Лекин ҳадисларни ёд олган кишилар сонининг тобора камайиб бориши натижасида уларнинг аста-секин унутилиб кетиши борасидаги хавф юзага келади. Ана шу хавфнинг олдини олиш мақсадида халифалар ишонарли ҳадисларни тўплашга фармон берганлар. Ҳадисларни тўплаш хусусидаги фармон дастлабки халифа Умар ибн Абдулазиз томонидан берилган. Ҳадисларни ёзиб бориш билан машғул бўлган илк муҳаддислар сифатида Рабеэ бин Сабеҳ, Саид ибн Аби Аруба, Молик бин Анас, Абдумалик бин Журайж Маккий, Абдураҳмон ал-Авзоий Шоший, Сўфён Саврий Куфий ва бошқалардир. VIII-IX асрлар ҳадис илмининг ривожланишида “олтин давр” ҳисобланади. Бу даврга келиб, Ислом уламолари томонидан ҳадисларнинг қай даражада тўғрилиги, уларнинг қандай манбаларга таянилиб тўпланганлиги жиддий тадқиқ этила бошланди. Чунки баъзи сохта, ишончсиз ҳадислар ҳам пайдо бўла бошлаган, уларни текшириб, асл ҳадисларни тиклаш ва ёзма равишда қайд қилиш замон талаби бўлиб қолган эди. Шунинг учун ҳам биринчидан, ҳадисларни ёддан билувчи ҳақиқий, билимдон, ўткир мулоҳазали кишиларнинг аста-секин камайиб кетаётганлиги, иккинчидан, ҳадисларнинг ҳақиқий, ишонарли, яъни саҳиҳларини сақлаб қолиш мақсадида улар текширилиб, асл ҳолига келтириб, ёзиб йиғила бошланган. Ана шу тарзда ҳадис илми ривожлана бошлаган. Ислом оламида олтита ишончли тўплам (ас-саҳиҳ ас-ситта) энг нуфузли манбалар сифатида эътироф этилган. Ушбу манбаларнинг муаллифлари IX асрда яшаб ижод қилган қуйидаги муҳаддислар бўлганлар: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий 194 (810), - 256 (870), Имом Муслим ибн ал-Ҳажжож 206 (819), - 261 (874), Имом Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий 209 (824), - 279(892), Имом Абу Довуд Сулаймон Сижистоний 202 (817), - 275(880), Имом Аҳмад ан-Насоий (215 (830), - 303 (915) ва Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ибн Можжа 209 (824), - 273(886). Муҳаддислар томонидан яратилган ва ишонарли манбалар дея эътироф этилган “Ал-кутуб ас-ситта” (“Олти китоб”) қуйидагилардан иборат: 1. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий томонидан ёзилган “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асари. 2. Имом Муслим ан-Нишопурий (Имом Муслим ибн ал-Ҳажжож) томонидан ёзилган “Ас-саҳиҳ” асари. 3. Имом ибн Можжа томонидан ёзилган “Суннан”. 4. Имом Абу Довуд Сулаймон–Сижистоний томонидан ёзилган “Суннан” асари. 5. Имом Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий томонидан ёзилган “Аж-жами ал-кабир” асари. 6. Аҳмад ан-Насоий томонидан ёзилган “Суннан”. Мовароуннаҳрда биринчи бўлиб ҳадис тўплаган муҳаддис Имом Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий саналади. Алломанинг сафдошлари сифатида Имом Аҳмад ибн Ханбал ал-Марвазий, Исҳоқ ибн Раҳовайҳ ал-Марвазий, Имом ал-Ҳайсам ибн қулайб аш-Шоший, Ҳофиз ал-Хоразмий, Имом Абдулҳасан Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Самарқандий каби ватандошларимизнинг номлари ҳам машҳур. Бугунги кунда купгина мухаддисларимизни асарлари жумладан Имом ал – Бухорийнинг турт жилдли “Ал – Жомеъ ас – сахих” асарининг узбек тилида халкимизга етказилиши катта вокеа булиб, у дину – эътикодимизни хамда маънавий кадриятларимизни тиклашда. Хадислар дунёси фикх бобида, инсон хак- хукуклари мавзуида жуда мухим манба булиб, асосан, ахлокий, маданий, маънавий – маърифий негизни ташкил этади. Чунки хадим – ислом дини таълимоти буйича Куръондан кейин турадиган иккинчи манба булиб хисобланади. Шариатнинг иккинчи асосий манбаи суннатлардир. Куръони Каримнинг “Нисо” сурасидаги 59-оятда: “Бирон бир масалада узаро тортишиб колсангиз Аллохнинг китоби Куръони Каримга ва Расулуллохнинг суннатларига мурожаат килинглар. Мана шундай килсангиз, сизларга яхши булур ва тугри, чиройли йул топган булурсизлар”, - деб келтирган. (Ю.Шокиров). “Суннат” сузи араб лугатида одат, анъана, хатти – харакат деган маънони англатади. Айрим исломшунослар талкинида “Суннат” сузи умуман “йул” маъносини англатади. Суннат бамисоли Куръонни кушимчаси хисобланади ва Куръон билан биргаликда шариатнинг асосини ташкил этади. Туникли француз шаркшунос олими Л. Массининг фикрича суннатни Куръонсиз куллаб булади, аммо Куръонни суннатсиз куллай олмаймиз. Хадисшунос олимлар эса суннат деб, пайгакмбаримиз Мухаммаднинг айтган сузлари, килган ишлари ва бошкалар килган ишига сукут саклаб туришларига айтилади деб хисоблайди. Хакикатдан хам суннат бу хадислар тупламидир. Хадис - Мухаммад пайгамбарнинг куръонда камраб олинмаган у ёки бу масалаларни ечиш муносабати билан берган курсатмалари, сузлаган маърузалари, фикрлари мажмуидир. Голландиялик исломшунос олим Арен Венсинк: “Суннатга риоя килиш – Мухаммадга тахлид киомокдир,” деб суннатни жуда юксак бахолаган. Х.С.Сулаймонова эса: “Суннат Куръон билан тенг конун кучига эга булган инкор килиб булмайдиган хукукий хужжатдир”, - деб фикр билдирган. Бир суз билан айтганда, хадис суннатдан кенгрок маънодаги тушунча булиб, у пайгамбаримиз Мухаммад алайхи саломнинг килган амаллари, ахлоку –хамидлари, одоблари. Муборак шаклу шамойиллари хакида сахобаларнинг айтган сузларини хам уз ичига олади. Хадис сузи араб тилидан олинган булиб, “гап”ёки “ривоят” маъносини англатади. Хадислар жаноб Расулоллохнинг хаётликларида жамланган эмас эди. Чунки Пайгамбарларимиз сахобаларга: «Мендан Куръони Каримдан булак хеч нарсани ёзиб олманглар, агар кимки бирор нарса ёзиб олган булса йук килсинлар!»- дер эдилар. Бирок, айрим курсатмалар ва чигал ишлар ечимларини ёзиб олишга каршилик билдирмаганлар. Хуллас, хадисгуйлар хадисларни ёдлаб олиб, уни айтиб юриши одат тусига кирган. Аммо пайгамбаримиз вафотидан кейин хадисгуйлар сони хам камайиб борган. Натижада биринчи халифа Абу Бакр ва кейинги халифалар Умар ва Усмонлар хадисларни жамлаш хакида топширик берганлар. Хадис туплаган олимлар жуда эхтиёткорлик, аста-секинлик билан бирон – бир узгариш ва хатоликка йул куймасдан хдисларни жамлаганликлари кайд этилган. Хадисларни ёд олиб, уни жамлаб юрувчиларга мухаддислар дейдилар. Мовауннахрда биринчи булиб, хадис туплашни таълиф этган мухаддис – Имом Абдуллох ибн Муборак ал – Марвазийдир. Хадислар асосан 3 – йуналишда таълиф этилган: «Муснад», «Сахих», «Сунан». «Сахих» йуналишининг асосчиси, ислом оламида энг етук ва машхур мухаддис Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ал – Бухорийдир. Ал-Бухорий хижрий 194 йилда ( милодий хисоб 809 йил 13 майда) Бухорода таваллуд топдилар. Ун ёшга тулмасларидан илми хадис урганмокка киришдилар. Ун олти ёшларида оналари ва акалари билан бирга хажга бориб, турт йил Маккада яшаганлар. Сунг пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломнинг хадиси – шарифларини туплаб тартибга солмок ниятида бир канча ислом мамлакатларини кезиб, шайху уламолардан куплаб хадислар ёзиб олганлар. Жами 600 минг хадис туплаб, шулардан 100 – минг «сахих» ва 200 – минг «гайри сахих» хадисларни ёд олганлар. Хадис илми бобида куввату иктидорлари бенихоят ортиб ислом оламига катта шухрат козонганлар. Минглаб шогирдлар етиштирганлар. Муслим Ибн Хажож, Исо ат- Термизий каби машхур мухаддислар шулар жумласидандир. Имом Бухорий «Мен бир минг саксонта мухаддисдан хадис эшитдим. Уларнинг хаммалари «Иймон суз ва амалдан иборат» деган эътикоддаги кишилар эдилар »,- деб ёзади. Шогирдларидан Шайх Мухаммад Ибн Юсуф ал-Фирабрий (845-932 милодий) «Имом Бухорийнинг «Ал- Жомеъ ас- Сахих» ларини узларидан туксон минг киши эшитган», -дейди («Кашф аз-зунун, 1-жилд,365-бет»). Имом Бухорийнинг «Ал- Жомеъ ас- Сахих» (ишонарли туплам ) деб номланган 4-жилддан иборат хадис тупламлари орасида энг ишонарли ва мукаммалидир. Тупламда Пайгамбар саллаллоху алайхи вассалам хадисларидан ташкари, фикх (ислом хукукшунослиги), ислом маросимчилиги, ахлок-одоб, таълим-тарбия хамда уша давр тарихи ва этнографиясига доир маълумотлар хам мавжуд. Унга 600 минг хадисдан факат 7275 та энг «Сахих» хадислар киритилган. Мазкур туплам Миср ва бошка бир канча мамлакатларда куп марта чоп этилган, унга йирик уламолар томонидан шархлар битилган. Хулоса килиб айтиш мумкинки, мухаддисларнинг туплаган хадислари инсонни бину иймонли, инсофли булишга даъват этувчи манбалардир. Дину иймони бутун кишининг илмй адаб урганишга эътикоди баланд булади, чунки илм эгаллаш хар бир мумин муслимлар учун хам карзу хам фарзлиги хадиси шарифда алохида кайд этилган. Ростгуйлик, тугрилик, софдиллик, халоллик, эътикодини таргиб килувчи ва кишиларни шу рухда тарбияловчи динимизни иккинчи мукаддас манбаи хадисларни урганиш бугунги маънавиятимизга хисса кушиш демакдир. Мустакиллигимиз туфайли тарихимизни, аждодларимиз меросини, халкимизнинг удумлари, инсоний кадриятлари кайта ва бегараз урганилиб, хакикий ворисларга етказиб берилмокда. Буюк аллома ва саркардаларимизнинг- Нажмиллин Кубро, Ахмад Яссавий, бахоуддин Накшбанд, Исмоил ал-Бухорий, ат-Термизий, Амир Темур, Улугбек каби сиймоларимиз хаёти ва фаолиятига булган кизикиш ортиб бормокда. Ота-боболармиз азал-азалдан ёшларга одобли, яъни яхши хулкли, мехнатсевар, тугрисуз, халол, ростгуй, камтар, инсофли, диёнатли, ор-номусли, уз тугишганларига, кариндош- уругларига ва якин дусту-биродарларига мехр-мухаббатли, бир суз билан айтганда, комил инсонлар килиб тарбиялашга кучгайратлари ва акл-идрокларини аямай ишига солиб, алохида диккатни каратганлар. Чунки бунга асос була оладиган тарихий манбаларимиз бор. Битмас-туганмас маънавий маърифий сабокларни узида жамлаган Куръони Карим ва Хадис Шариф шулар жумласидандир. Айникса ахлок-одобни юксалтириш, инсоний фазилатларни шакллантиришга катта маънавий ахамият касб этадиган Имом ал Бухорий, Исо ат-Термизий хадислари ва хазрат Накшбанднинг таълимотлари гоят хаётий сабоклардир. Бизга маълумки, Хадис жаноби пайгамбаримиз Мухаммад мустафо салоллоху алайхи вассаламнинг хаётлари хамда курсатмалари хакидаги билимдир. Куйида бир неча хадис келтирамиз: Кушнингга яхшилик кил- тинч булсан; Савобли иш килганингда хурсанд булсанг, демак сен хакикий муминдирсан. Тангри покдир, покизаликни яхши куради, тозадирки, тозаликни яхши куради, сахийдирки, сахийликни яхши куради. Бир мумин, бемор ётган бошка бир мумин биродарини кургани борса, босиб утган йулларида жаннат богида юргандек юулади. Сизларга ибодатнинг енгилроги ва бажарилиши хам осонрогидан хабар берсам, у хомушлик ва хулкликдир. Оила нафакасидаги тежамкорлик тирикчиликнинг ярмига тенг. Одамлар билан дустлашиш аклнинг ярмига тенг. Савол сураш одобларини билиш илмнинг ярмига баробар. Сабр ва бардош Тангридан, шошкалоклик эса шайтондандир. Бармок билан курсатиладиган даражада шухратга эга булиш ёмондир. Аммо тангри уни такаббурликдан сакласа зарари йукдир. Уйига мехмон кунмайдиганлар ёмон одамдир. Яхшилик эскирмайди, гунох унутилмайди, жазоловчи (Тангри) эса улмайди. Хохлаган ишни кил, диёнатинг кандай булса, жазоинг хам шундай булади. Инсоннинг олижаноб фазилатларидан бири хаётда халол яшаш, яъни халол мехнат килиш, пешона тери тукиб халол пул топиш, эл-улус уртасида лафзини халол тутиш, оилада халол булиш, фарзандларини халолликка ургатишдан иборатдир. Утмиш меросимизнинг панду-насихатлар ва ахлокий меъёрлари манбаи булмиш Хадисларда инсон тарбиясига доир купгина жабхалар мавжуд. Шулардан киши хакидан назар килувчи, вужудлари халоллик билан йугрилган кишилар булган. Улар бу одатларини уз фарзандлари, набиралари, ён –атрофдаги ёш-ялангларга хам усталик билан сингдира олганларки, якин- якинларгача бу удум сакланиб келган. Биз бугун мазкур удумга амал килиб фарзандларимизни тарбияласак фойдадан холи булмас. Дархакикат, Мухаммад алайхиссалом хадиси шарифларида мусулмон булишнинг энг олий шартларидан бири халоллик, халоллик, ва яна халоллик деб таъкидланади. Аждодларимизнинг бир неча асрлар оша бизгача етиб келган чин одамийлик хислатлари, фазлу каломларидан бизлар имкони борича тугри фойдалансак ва уни фарзандларимиз калбига жо кила олсак, фарзандлар хам уз болаларига шу акида сингдира олсалар, якин уртада харом ишлардан батамом кутулиб, халоллик сари юз буришимиз мумкин.. Халоллик бор жойда эзгулик, фаровонлик доим мухаё, тинч-фаровон, хадиксиз ва куркувсиз яшамокнинг онаси энг аввало онаси халоллик, поклик, борига шукроналар, йугига сабру каноатдир. Фарзандларни ёшлигидан бошлаб халолу покликка ургатишда ота-онаиннг роли катта. Озми-купми уз пешона тери эвазига топган маблагига каноат килиб яшаган хонадонда вояга етаётган фарзандлар хеч качон ёмон йулга кириб кетмайдилар. Оиладаги тарбиянинг асосчиси- уй бекаси хушёр, катиккул булиб, боласининг хар бир килган хатти-харакатини кузатиб, босган кадамидан бохабар булиб, бировнинг атиги битта уйинчогини хам сурамай олиб кетишга йул куймаса, уз вактида унинг бу ишига бархам берса, уша бола иккинчи марта бошкаларнинг нарсасига куз олайтирмайдиган булади. Имом бухорий уз хадисларида: «Кимки ризким улуг , умрим узок булсин деса , кариндош-уругларига мехр-окибатли булсин!»-деб ёзганлар. Куръона Каримда ва Хадиси шарифларда оналарнинг хурмати, эъзози тугрисида жуда куп оятлар, хадсилар мавжуд. Масалан: Пайгамбаримиздан бир киши келиб, «Мен яхшилкни кимга килай » деб турт марта сураганларида 3- мартасига «Онангга» деб жавоб бердилар туртинчи мартасига эса «Отангга» ва бошка кариндош- уругларингга деб айтадилар. Албатта бундан ёшларимиз онага нисбатан чексиз хурмат билан карашни хулоса килишлари лозим. Чунки, онани хурмат килиш хар бир кишининг бурчи, она мухаббати чексиздир. Зеро, инсондаги гузал нарсаларнинг хаммаси онанинг кукрак сутидан ва мехридандир. Хар бир инсон калбига хаёт сехри ва мехри она алласи оханги оркали мухрланса ажабмас. Чунки, хар бир айтилган «алла» да онанинг илтижоси, сехри, оханги, дарди хамма-хаммаси мужассамдир. Бир суз билан айтганда Хадиси Шариф каби манбалардан тарбия олган халкимизда кадимлан мехр-окибат, сахийлик, ота-онага хурмат, етим-есирларга мурувват, Ватанга мухаббат, мехнатсеварлик, халоллик каби инсоний фазилатлар мужассамлашган. Ота-боболаримиз меросига амал килмаган, бемехр булган кишиларга лаънатлар укилади. Шунинг учун хам халкимиз орасида бир-бирларини йуклаш, ночор ва ногирон оилаларга ёрдам бериш одат тусига айланган. Хадисларда куп бора таъкидланадиган фазидатлардан яна бири мулойимликдир. Ал Бухорий хадисларида ёзадилар: «Кимгаки мулойимликдан насиба берилган булса, унга яхшиликдан насиба ато килинган булади ва ким ундан махрум килинган булса, яхшиликдан хам махрум килинган булади. Киёмат куни мумин банданинг тарозисини огир киладиган нарса- яхши ахлокдир. Аллох таоло ёмон суз ва ёмон феъллик кишига албатта газаб килади». Мулойимлик инсон учун бебахо хазина, у жуда катта адолат кучига эга. Мулойимлик- бу ососйишталик, вазимнлик, хотиржамлик билан иш тутиш демакдир. Мулойимлик одоблилик ва ахлокий баркамоллик нишонасидир. Истиклолнинг дастлабки йилларидаёк аждодлар орзусидаги баркамол авлод ва буюк давлат яратишдек чунг, шарафли ишга бел боглаган республикамиз рахбарияти, шахсан Президентимиз ёшлар тарбиясини давлат ахамитяига молик вазифа деб билди ва унинг нуфузини оширди. Мустакиллик мамлакатимизга узини намоён этиш имкониятини яратиб, ёшлар олдига янгича яшаш, янгича фикрлаш, хаётга муносиб урнини топиш миллий ва умуминсоний кадриятларга уйгун янгича маънавиятни эгаллаш талабларини хам куйди. Мадлмики, юртимизнинг эртанги куни, такдири ёшлар кулида экан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури аждодларимиз орзусидаги баркамол авлод таълими ва тарбиясини ташкил килишга эришишнинг конун йули билан химояланган хужжатдир. ¡шларга хар томонлама пухта таълим-тарбия беришга каратилган миллий таълим моделимизнинг мазмуни миллий турмуш тарзимиз, халкимизнинг кадим анъаналари, маънавий-ахлокий кадриятларимизни акс эттиради. Хакикатдан хам,шаркона нуктаи назардан каралса, маърифатлилик факат билим ва малака билан чекланмайди. Маърифатлилик- бой маънавият ва гузал ахлок сохиби булиш хамдир. Юкоридаги вазифани амалга оширишда албатта миллий ва маънавий кадриятларимизга таянамиз, динимизга муносабатларимиз узгарган боис Куръон ва Хадислардаги ахлокий- тарбиявий жабхалари хаётимиз дастур ул-амали булиб колади. Хадислардан таълим-тарбия жараёнида унумли ва максадга мувофик равишда фойдаланишни йулга куйиш куйидаги шахсий сифатларни юксалтиради: миллий мафкуравий онглилик; миллий одоблилик, фаросат; нозик дидлик; уз касбга садокат; виждонийлик, ташаббускорлик; болажонлик; талабчанлик; адолатпарварлик; , самимийлик, топкирлик,катъийлик, хушмуомалалик, бировга бегараз ёрдам беришга тайёрлик, келажакка ишонч, миллий гурурлилик, маънавий поклик, уз халки Ватанига содиклик, озодалик, поклик. Download 95.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling