Экология асослари 1-Боб. Кириш. Экологиянинг умумий масалалари
Download 227.5 Kb.
|
Ekologiya 1 kurslar uchun
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Албатта осмонлар ва ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб юрган кемаларнинг(
- ) ақлли кишилар учун оят-аломатлар бордир»
ЭКОЛОГИЯ АСОСЛАРИ 1-Боб. Кириш. Экологиянинг умумий масалалари Атроф-муҳитни соғломлаштириш, аҳолини ичимлик суви, экологик тоза озиқ маҳсулотлари билан таъминлаш, биологик хилма-хилликни асраш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш долзарб муаммолар ҳисобланади ва уларни ижобий ҳал қилиш инсониятнинг келгуси тараққиётини белгилайди. Ҳозирги мавжуд экологик муаммоларни ўрганиш, уларни тушуниб етиш ва зарур тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш учун ҳар бир инсон Коинот, қуёш, Ер, нотирик ва тирик табиатнинг уйғунлиги тўғрисидаги билимларга эга бўлиши лозимдир. қуёш, юлдузлар ва уларнинг тўпламлари-Галактикалар биз яшайдиган Коинотни ташкил қилади. Коинот-бу бизни ўраб турадиган олам, қуруқлик ва денгиздаги тирик ва нотирик табиат, масалан, кит ва бактерия, йўл четидаги тош ва гулдаги шудринг томчисидир. Тартиба солинган Коинот космос деб юритилади. Ҳозирги замон фани Коинотни тахминан ўн беш миллиард йил олдин «Катта портлаш» натижасида пайдо бўлганлигини исботловчи далилларга эгадир. Коинот, юлдузлар, сайёралар-ўн саккиз минг олам, буюк ҳикмат ва қудрат соҳиби-Яратувчининг асаридир. «Албатта осмонлар ва ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб юрган кемаларнинг(сузишида) ва Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик ерни тирилтириб, бор жонзотни тарқатиб-ёйиб юборган сув деган неъматда ва шамолларнинг йўналтирилишида, осмон ва ер орасидаги итоатгўй булутда-(буларнинг ҳаммасида) ақлли кишилар учун оят-аломатлар бордир»(«Бақара», 164). “Сомон йўли” Галактикасининг чекка қисмида жойлашган, атрофида тўққизта сайёра айланаётган қуёш тизими бизнинг «катта уйимиз» ҳисобланади(2-расм). Ер сайёраси доимий ҳаракатдаги чексиз Коинотнинг бир зарраси ҳисобланади. Сайёрамиз барча зарур яшаш шароитлари мавжуд, 6,5 миллиард «фазогирлари» бўлган, Коинотнинг қоронғу бўшлиғида учиб бораётган, космик кеманинг ўзгинасидир(3-расм) . «Бу улкан Ер кемасининг фазода муаллақлиги Яратувчининг ўз зоти билан қоим эканлигини кўрсатувчи бир далилдир»( Нуруллоҳ, 2003 ). Она сайёрамиз- Ерда ҳаётнинг мавжудлиги энг буюк мўжизалардан ҳисобланади. Тириклик ва уни таъминловчи нотирик табиатни асраб авайлашнинг аҳамияти беқиёсдир. Тирик жонзотлар ичида гултожиси, шубҳасиз, инсон ҳисобланади. Инсон жонзотлар ичида ягона ақл ва тафаккур эгасидир. Инсон бир вақтнинг ўзида ҳам табиатнинг ҳам жамиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва босоциал моҳиятга эгадир. Энг сўнгги илмий тадқиқотлар бўйича ҳозирги инсоният ягона генотипик асосга эга бўлиб, тахминан 150 минг йил олдин ягона эркак ва аёлнинг генотипларидан келиб чиққан(Акимова,1998). Download 227.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling