271
туфайли қайси фигура қайсисининг ичига ки-
ришлиги ва қайсисини ўз ичига олишлиги ҳамда
фигуранинг бошқа хоссаларини била оламиз.
Бу илм ўлчов илмидир. Демак, ўлчовчи илм – бу
шундай илмки, унинг ёрдамида биз ўлчовни
биламиз ва чизиқларни,
жисмлар юзасини ва
жисмларни ўзаро таққослаб кўра оламиз. Бу
илм юнонча геометрия дейилади. Шундай қилиб,
ўлчов тўғрисидаги илмнинг қандай қилиб келиб
чиққанлиги, унинг қаердан вужудга келган-
лиги, уни имкониятдан воқеликка, йўқликдан
борлиққа айлантирган
сабабларнинг нимадан
иборат эканлиги юқоридагилардан маълумдир.
3. Юлдузлар ҳақидаги илмни келтириб
чиқарган сабабларни билиш ҳақида сўз.
Мен тасдиқлайманки, субстанция ўз
табиати
билан ҳаракатдадир ва бу ҳаракат уч турга бўли-
нади, хусусан, тез ҳаракат, секин ҳаракат ва ўр-
танча ҳаракат. Бундай субстанция ҳаракатларини
ва бу ҳаракатларни солиштирувчи ўлчовни би-
лишга қаратилган илмга эҳтиёж туғилди: бу осмон
ҳаракати тўғрисидаги илмдир. Бу илм туфайли биз
планеталарнинг йўлини, ўз осмонларида рўпара
туришларини, уларнинг ҳаракати, чекинишлари
ва тўхташларини билиб оламиз. Лекин биз булар-
ни олдинги икки илм – арифметика ва геометрия
ёрдамидагина била оламиз, бу илмларсиз бундай
билимга эришиш қийингина эмас, балки мумкин
ҳам эмасдир. Юнонлар бундай илмни астрономия
деб юритадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: