Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаларининг бажарилишини назорат электрон тизим жорий қилинган.
6.4. Таълим тизимига рақамли технологияларини кенг жалб этиш, хусусан:
а) ўқув аудиторияларини онлайн веб камералар билан тўлиқ жиҳозлаш ва ҳар бир факультетда маъруза машғулотлари учун мўлжалланган “SMART” аудиториялар яратиш бўйича қилинган ишлар, таклифлар ва истиқбол режалар ҳақида?
Аудиторияларни моддий техник воситалар билан таъминлаш юзасидан таклифлар берилган.
б) ҳар бир талабани рақамли технологияларга асосланган ID-карталар билан таъминлаш ва шу орқали таълим жараёнини назорат қилиш ишлари юзасидан аниқ маълумотлар?
Барча талабаларни ID-карталар билан таъминлаш юзасидан таклифлар берилган.
в) кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхонани тизимига киритишда деканат, кафедра ҳамкорлиги режалари ва амалга ошириш механизмлари тўғрисида?
Кафедра билан университет кутубхонаси ўртасида доимий ҳамкорлик ўрнатилиган бўлиб кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига ўтиш бўйича тегишли таклифлар берилган.
г) таълим жараёнида халқаро миқёсида кенг қўлланиладиган замонавий дастурий маҳсулотлардан фойдаланишни йўлга қўйиш ҳолати бўйича маълумот.
Таълим жараёнларида турли хил замонавий дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш йўлга қўйилган. Хуссусан, QR кодли воситалардан фойдаланиш, UzAsbo тизимидан фойдаланиш, турли таржимонлик дастурлари, таълим менежменти йўналиши классификатори бўйича статистика олиб борувчи дастурий платформа, таълим менежменти йўналиши талабаларини мактабнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолияти билан таништиришнинг дастурий платформаси ва ҳоказо.
Факультет ва кафедра тузилмаси профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда талабалар тўғрисидаги маълумотларнинг HEMIS дастурига тўлиқ киритилганлиги.
– Мактаб менежменти кафедраси тузилмаси профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда талабалар тўғрисидаги маълумотлар HEMIS дастурига тўлиқ киритилган;
7.2. Ўқитилаётган барча фанлар бўйича контенгентнинг электрон базасини шакллантириш ва тизимга киритиб бориш ишларини якуни бўйича ҳисоботи?
– ўқитилаётган барча фанлар бўйича контенгентнинг электрон базасини шакллантириш ва тизимга киритиб бориш ишларини якуни бўйича ҳисобот мавжуд;
8.1. Деканат ва кафедраларга ишга қабул қилинадиган номзодларни танлаб олиш ва саралаш бўйича Комиссия таркиби тасдиқлаганми?
– Мактаб менежменти кафедрасига ишга қабул қилинадиган номзодларни танлаб олиш ва саралаш бўйича Комиссия таркиби тасдиқлаган;
8.2. Танлов комиссияси таркиби ректорат билан келишиб ишлаб чиқилганми?
– Мактаб менежменти кафедрасига ишга қабул қилинадиган номзодларни танлаб олиш ва саралаш бўйича Комиссия таркиби ректорат (жамоатчилик кенгаши) билан келишиб ишлаб чиқилган;
8.3. Кафедра ва декан муовинлари бўйича муносиб номзодларни лавозимга тайинлаш заҳираси шакллантирилганми?
– Кафедра муовинлари бўйича муносиб номзодларни лавозимга тайинлаш заҳираси шакллантирилиши режалаштирилди;
Do'stlaringiz bilan baham: |