Абдурахимов Абдулазиз томонидан бажарилган маъмурий суд ҳужжатлари таҳлили
1 2
Bog'liqАбдурахимов Абдулазиз 1,
Сабаб.
-тингланиш имкониятининг мавжудлиги приципи бузилган. Ушбу Қонун 9-моддасида тингланиш имкониятининг мавжудлиги принципи ёритилган бўлиб, унга кўра маъмурий орган манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини бериши шарт; -қабул қилинган маъмурий хужжат маъмурий тартиб таомиллар принципларига зид тарзда қабул қилинган. «Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси талабига кўра маъмурий ҳужжатлар ва маъмурий ҳаракатлар маъмурий тартиб-таомилларнинг принципларига мувофиқ бўлиши керак. Маъмурий тартиб-таомиллар принципларига номувофиқлик маъмурий ҳужжатларнинг ва маъмурий ҳаракатларнинг бекор қилинишига ёки қайта кўриб чиқилишига олиб келади. -хоким қарори асоалантирилмаган; Қонуннинг 54-моддасига асосан Маъмурий ҳужжатнинг асослантирувчи қисмида қабул қилинган маъмурий ҳужжатнинг барча ҳақиқий ва юридик асослари келтирилиши керак. Жиззах шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254- сонли қарори билан аризачининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилинган. Аммо қарорда Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 36-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган асосларнинг қайси бирига асосланганлиги кўрсатилмаган. -Маъмурий хужжатни бекор қалиш тартибига амал қилинмаган; Қонуннигн 60-моддасига кўра Маъмурий ҳужжатни манфаатдор шахс манфаатларига зид равишда бекор қилиш, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, уни мажлисда қайта кўриб чиқиш орқали амалга оширилади. |
Аризачи Назаров Акмал Одил ўғлининг, жавобгар Жиззах шаҳар ҳокимлигига нисбатан, Жиззах шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Жиззах шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишларини бартараф этиш ва ҳал қилув қарорининг ижроси тўғрисида судга ва аризачига суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида хабар қилиш мажбурияти Жиззах шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклатилган. |
"Мамурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонуннинг 59-моддаси 5-қисмига мувофиқ манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда, маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур вазиятда аризачи Жиззах шаахар хокимининг 2019 йил 7 июндаги 2215-сонли қарорига ишониб у жойда қурилиш ишлари олиб борган. Ушбу вазиятда маъмурий орган (шахар хокимлиги) Қонуннинг 59-моддаси 6-бандига кўра агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим. |
Download 19.33 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling