Aбдурахмонова Ноила Насим қизи Гулистон давлат университети, Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси 2-босқич таянч докторанти


-расм. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ўқувчиларни баҳолаш тизимидаги қўйидаги параметрларини билишлари лозим


Download 98.38 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi98.38 Kb.
#1546355
1   2   3   4
Bog'liq
Abduraxmonova Noila xalqaro konferensiya

2.1-расм. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ўқувчиларни баҳолаш тизимидаги қўйидаги параметрларини билишлари лозим

Бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятини тарбиялаш ва уларнинг дарсга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, қизиқарли мисол, топшириқ ва масалаларни танлашга алоҳида еътибор бериш зарур. Дарсга доир танланадиган мисол, топшириқ ва масалалар аниқ бир системани ташкил қилишлиги, ўзига хос танлаш усулига ва ўқитишнинг аниқ бир мақсадига қаратилиши зарур[3].


Топшириқлар системасини ишлаб чиқиш мураккаб ишдир. Ҳозирча методик адабиётларда ҳар бир мавзуга оид топшириқлар танлашнинг илмий асосланган умумий критерияси, миқдор ва сифат жиҳатдан шакллантирилмаган, уларнинг мантиқий тақсимланиш кетма-кетлиги ҳам тўлиқ илмий ва методик жиҳатдан ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун бошланғич синф ўқитувчиси айрим мавзуга, бобга доир масалалар танлаш ишига алоҳида аҳамият бериши зарур.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, танланган топшириқлар системаси қуйидаги талабларга жавоб берса, бундай ҳолда танланган ҳар бир топшириқ ва ҳар бир мисол, масала тарбиявий-педагогик ютуққа ега бўлади:
1. Ҳар бир топшириқда қандай мақсад кўзда тутилган?
2. Бу топшириқнинг бошқа мисол ва масалага нисбатан зарурийлиги нимада?
3. Нима учун бу топшириқ танланган, топшириқлар системасига киритилган? Бу топшириқни киритиш билан қандай тарбиявий-педагогик мақсад кўзда тутилган?
4. Берилган топшириқ ўқувчи учун қизиқарли бўлса, унинг жавоби ва йечиш усули ўқувчини ўзига жалб қиладими?
5. Берилган топшириқни ўқувчилар мустақил йеча оладими? Бунинг учун у нимани билиши, еслаши керак?
6. Қўйилган вазифани бажариш давомида ўқувчиларнинг қандай ютуқларга еришишини хоҳлаймиз?
Бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш мақсадида танланган масалалар системасини тузишда таълимнинг дидактик тамойилларини ҳисобга олиш керак.
Ҳозирги кунда “интеллект”нинг йетмишдан ортиқ турли тарифлари маълум бўлиб, уларнинг таҳлили бундай хулоса қилишга имкон беради: у анча кенг тушунча бўлиб, бугунги кунда унинг бир маъноли талқини йўқ.
“Ҳар қандай топшириқни бажариш жараёнида ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини ўз ишини ушбу схема бўйича қуришга ўргатиши лозим:
Ўз фаолиятингизни мотивланг;
Диққатли бўлинг;
Ўқув материалини англаб, асосийсини ажратинг;
Топшириқни мустақил бажаришга ўрганинг;
Фаолиятингизни ўзингиз назорат қилишга ўрганинг.
Бу босқичларнинг ҳар бири асосий ўқув интеллектуал уқувлардан биридир. Ўқувчиларнинг ўқиш фаолияти давомида мазкур схемани мустақил қўллашлари мактаб ўқувчисининг билимларни ўзи мустақил эгаллаш чорасидан иборатдир”[6].
Математика билан шуғулланиш фақат хотира ва тафаккурни шакллантириб қолмай, балки болаларнинг меҳнат тарбияси мактаби ҳамдир. У меҳнат қилишга одат қилишни ва меҳнатга эҳтиёжни тарбиялаш бўйича доимий системали ишлаш учун материал беради. Тафаккур интизомини ва меҳнатни аниқ ташкил этишни, фикрнинг бир жойга тўплашни, аниқликни талаб қилади. Тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганиш мантиқ илмининг асосий вазифасидир. Бу қонунлар эса тил орқали ифода қилинади. Мантиқ илмини ўрганишнинг обектини тафаккур ташкил қилади. Тафаккур араб тилидан кирган сўз бўлиб, “фикрлаш”, “ақлий билим” каби мазмунни ифода этади. Билишнинг дастлабки босқичи ҳиссий билишдир. Барчага маълумки, ҳиссий билишга 3 та шакл киради: сезги, идрок, тасаввур. Ҳар бир соҳада самарадорликка эришиш учун инсон руҳиятига, ҳиссиётига биринчи навбатда таъсир эта олиш керак. Ўқувчилардаги мустақил фикр, тафаккур, дунёқараш, эътиқодни шакллантириши бир қанча омилларга боғлиқ: а) ўқувчиларда ўзини англаш туйғусини шакллантириш; б) мотивация ҳосил қилиш; д) назария билан амалиёт муносиблигини таъминлаш.
“Шахс ривожланишида тафаккур ўсиши учун педагогик фаолиятда психологияни олиб киришни замон тақозо этмоқда. Тилни ўқитишда ўқувчиларнинг психик хусусиятларининг инобатга олиниши методик талаблар доирасига киради. Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўришда ўқувчиларда фаоллик ошириш йўлларини, мавзуни ўтиш моделларини, машғулот жараёнида фойдаланиш лозим бўлган воситаларни, дарс самарасини берадиган усулларни, мотивация ҳосил қиладиган йўл-йўриқларни олдиндан аниқлаб олмоғи лозим” [5].
Педагогик методик нуқтаи назардан олиб қараганда, у ўқишга иштиёқ уйғотиш, қизиқиш каби ҳиссиётларни рўёбга чиқара олишдир. Шунинг учун ҳам ўқувчиларда мантиқий фикр юритишдан олдин мотивацияни вужудга келтириш керак. Ана шундагина улар ўз қизиқишлари асосида ўқийдилар, мақсадга интилувчанлик пайдо бўлади.
Бошланғич синф ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожланишида уларнинг туғма қобилият ва истеъдодининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Туғма қобилиятга эга бўлган ёшларимиз катталарнинг ҳар бир таълимий, тарбиявий ва касбий таълимотларини тез илғаб оладилар ва тез ўзлаштириб ҳаётга тадбиқ эта оладилар. Лекин бу қобилият ва истеъдод, барча ёшларимизга туғма талант насиб этавермайди. Шундай экан, қобилиятни шакллантириб бориш, ёшларнинг истеъдодини ошириб бориш биринчи навбатда педагогларимизга ва кенг жамоатчилик зиммасига яъни оила, маҳалла, ўқув муассасалари ва корхона, ташкилот, устахона бошқарувчилари зиммасига тушади. Истеъдод тушунчасининг асосий мазмуни “қобилият” деган тушунчани ҳам англатади. Дидактик ўйинлар бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектини оширишда аҳамияти катта. Бунда болаларга ўйинни ўргатишда уларнинг ақлий имконияти назарда тутилади. Ўйиннинг энг муҳим аҳамияти ҳам ана шундадир. Ўйин ўтказилиш шакллари ва усуллари билан таълимнинг бошқа турларидан фарқ қилади. Дидактик ўйинлар таълимнинг кўргазмалилигини, ўқитувчининг нутқини ва болалар ҳаракатини ўз ичига олади, бунинг натижасида идрокда (кўриш, эшитиш, тери сезгиси белгиларида) бирлик туғилади. Бу эса ўқитувчининг айтганларини болаларнинг ўйлаб олишига ва ўша айтилганларни ифодалаб беришларига, яъни дидактик ўйинлар қоидаларини ўқувчиларнинг ўзлари бажаришларига имкон беради. Дидактик ўйинларнинг бу тарзда тузилиш хусусиятлари ўқувчилар фаолиятини таҳлил қилиш имкониятини беради. Шунинг учун ҳам барча болалар ўйин вақтида қизиқиш билан ҳаракат қиладилар. Дидактик ўйинлар боланинг ақл-идрокига, ҳис-туйғусига таъсир этиб, унда ўқишга ижобий муносабат ва қизиқиш ҳислатини таркиб топтиради. Болалар ўйинни зўр мамнуният билан ижро этади. Ўйин бошланишини эса сабрсизлик билан кутадилар, уларнинг онгида беихтиёр эртанги ўқув кунининг қувончли манзараси гавдаланади. Ҳар бир дидактик ўйинда кўпчилик болалар ёки бутун бир синф ўқувчилари иштирок қилади. Ўқувчилар маълумотларнинг ечимини ёзишнинг турли шаклларини ўқиш ва еча олиш ва муаммоларни ҳал қилиш учун бир ёки бир нечта манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланиш методикасини ўрганишлари лозим. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларни интеллектуал ривожлантиришга методик тайёргарлигини такомиллаштиришда бошланғич синф ўқитувчилари маълумотлар соҳаси бўйича билишлари керак бўлган элементлари қуйидагилар[2.2-расм]:


Download 98.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling