|
Arizachi: A.Назаров.
Javobgar: Жиззах шахар хокимлиги.
Жиззах шаахар хокимининг 2019 йил 7 июндаги 2215-сонли
қарори билан шаҳарнинг Бунёдкор маҳалласи ҳудудидаги
0,06 гектар ер участкасига унга мерос қилиб қолдириладиган
умрбод эгалик қилиш ҳамда якка тартибдаги уй-жой биноиншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган.
Жиззах шаҳар прокуратурасининг
2021 йил 1 майдаги протести асосида Жиззах шаҳар
ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарори билан
Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 июндаги 2215-сонли
қарорининг аризачига тааллуқли бўлган қисми бекор
қилинганлигини ва ер участкаси заҳирага қайтарилган.
Шу сабабли аризачи Жиззах шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарорини хақиқий эмас деб топишни сўраган.
Arizachi аризачи А.Назаров
келтирилган аризани тўлиқ қувватлаб, ўз тушунтиришида,
Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 июндаги 2215-сонли
қарори билан шаҳарнинг Бунёдкор маҳалласи ҳудудидаги
0,06 гектар ер участкасига унга мерос қилиб қолдириладиган
умрбод эгалик қилиш ҳамда якка тартибдаги уй-жой биноиншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилганлигини,
2022 йил 4 март куни уйига шаҳар кадастр бўлими ходимлари келишиб, Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 июндаги 2215-сонли қарорининг унга тааллуқли бўлган қисми Жиззах шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарори билан бекор қилинганлигини маълум қилишиб, уй-жойни
бузиши кераклиги айтилганлигини, шу кунга қадар Жиззах шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарори қабул қилинганлиги тўғрисида билмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўраган.
Javobgar Жиззах шаҳар
ҳокимлигининг ишончли вакили Р.Нуржавов ўз
тушунтиришида, Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7
июндаги 2215-сонли қарори билан шаҳарнинг Бунёдкор
маҳалласи ҳудудидаги 0,06 гектар ер участкасига мерос
қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳамда якка
тартибдаги уй-жой бино-иншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилганлигини, Жиззах шаҳар прокуратурасининг
2021 йил 1 майдаги протести асосида Жиззах шаҳар
ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарори билан
Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 июндаги 2215-сонли
қарорининг аризачига тааллуқли бўлган қисми бекор
қилинганлигини ва ер участкаси заҳирага қайтарилганлигини, низоли қарор қонуний қабул
қилинганлигини маълум қилган.
|
Жиззaх туманлараро маъмурий суди
|
Суд томонидан Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонуннигн қуйидаги моддалари бузилган деб топилди:
9-модда;
19-модда;
54-модда;
60-модда.
|