Абдували Қурбонов / Хабар


Download 9.1 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi9.1 Kb.
#1412608
Bog'liq
зоопарк


Абдували Қурбонов / Хабар
Андижонда зоопарк ходиими айиқ хужум қилиши оқибатида вафот этди
Овқат бериш мақсадида айиқ қафасига кирган ходимга айиқ ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Вилоят ИИБ Ахюорот хизматининг хабар беришича, 03 январь куни соат 16:00 ларда Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27 йиллиги МФЙ ҳудудида жойлашган “Усмонобод Файзи” МЧЖга қарашли “Андижон ҳайвонот” боғи ишчиси А.Г ҳайвонот боғида сақланаётган айиқ ёввойи ҳайвонига овқат бериш мақсадида унинг қафасига кирган вақтида, айиқ унга ташланиб, бўйин қисмидан тишлаб олиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат Хўжаобод тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, ҳодиса жойи туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.
Фуқаро А.Г.нинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини ва унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.” – дейилади хабарда.
Download 9.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling