Абдувалиева Муқаддам Жуманазаровнанинг


Download 64.4 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi64.4 Kb.
#1828940
Bog'liq
rasmiy opponent.Jumayeva kril


Абдувалиева Муқаддам Жуманазаровнанинг 02.00.14-Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган «Таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологиясини яратиш» мавзусидаги фалсафа доктори (ПҳД) диссертатсиясига расмий оппонент


ТАҚРИЗИ

Ҳозирги ривожланган технология асрига келиб, атроф-муҳитга салбий антропоген таъсир кўрсатилиши туфайли ер усти ва ер ости сув таъминоти манбалари оғир металлар бирикмалари билан ифлосланган. Шу сабабли оғир металлар тутган ингредиентлардан табиий ва чиқинди сувларни тозалашда турли физик-кимёвий усуллардан фойдаланган ҳолда кўплаб олимлар табиий ва синтетик ионитлар синтезини амалга ошириб келмоқдалар. Республикамизда кимё саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришга хусусан, оқава сувларни оғир металлардан тозалаш учун қўлланиладиган ионитларни ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда.


Ионитлар металларни турли муҳитга эга бўлган индивидуал ва аралаш эритмалардан танловчан сорбсиялаб, самарали ажратиб олиш имконини беради. Шу сабабли, кўпгина илмий ишлар янги ионитлар синтези, физик-кимёвий хоссаларининг тадқиқоти ва уларни сорбсия жараёнларида қўллаш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган. Оралиқ металларнинг катта миқдори реаксион фаол органик ионитлар билан ҳосил қилган координатсион бирикмаларини саноатнинг турли тармоқларида қўллаш натижасида эса замонавий чиқиндисиз технологиялар асосидаги муҳим ишлаб чиқариш жараёнларининг кенг истиқболлари очилади. Бундай реаксион фаол органик ионитлар сифатида таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитларни турли матрисаларга модификациялаш асосида танловчан ионитлар олиш муҳим аҳамиятга эга.
Абдувалиева Муқаддам Жуманазаровнанинг «Таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологиясини яратиш» мавзусидаги тайёрланган диссертатсия иши ҳам бугунги кунда долзарб бўлган мавзулардан бири танлаб олинган ҳисобланади. Дунё бўйича тоза ичимлик суви муаммолари билан бир қаторда ишлаб чиқариш жараёнларидан ҳам ичимлик сувининг ифлосланиш даражаси ҳам ортиб бормоқда. Саноат корхоналаридан ажралиб чиқаётган оқава сувларни тозалашда мамлакатимизда асосан четдан келтирилган ионитлардан фойдаланилади. Маҳаллий хом-ашёлардан асосида ишлаб чиқариладиган ионитлар ўзимизни юртимизда ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича бир қанча изланишлар олиб борилган.
Абдувалиева Муқаддам Жуманазаровнанинг «Таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологиясини яратиш» мавзусидаги 02.00.14-Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертатсия иши кириш, тўртта боб, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертатсиянинг ҳажми 109 бетни ташкил этган.
Абдувалиева Муқаддам Жуманазаровна томонидан тайёрланган диссертатсия ишининг кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зурурати асосланган, мақсади таркибида азот, бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар синтез қилиш технологияси ишлаб чиқиш ва баъзи д-металл ионларининг сорбсиясидан иборат.
Тадқиқотнинг обекти сифатида карбамид, формалдегид смоласининг фенолсулфофталеин кислота, трилон Б ва бромкрезол асосида синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олинган ва мис(ИИ), никел(ИИ), рух(ИИ), кобалт(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионлари билан комплекс бирикмалари олинган.
Республика фан ва технологиялари ривожланишнинг ВИИ «Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар» устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган.
Диссертатсияда белгиланган мақсад ва вазифалар асосида тадқиқот давомида эришилган муҳим натижалар ва аниқланган илмий янгиликлар келтириб ўтилган.
Диссертатсия ишини бажаришда тадқиқотчи замонавий физик-кимёвий ва назарий услублардан ўз ўрнида фойдаланган. Олинган маълумотлар ишончли ва улар асосида чиқарилган хулосалар мантиқан тўғри. Муҳокама этилаётган диссертатсия иши тадқиқотчининг салмоқли илмий изланишлари самараси ва саноатда қўлланилишда муҳим аҳамиятга эга.
Олинган ионитлар саноат оқава сувларини тозалашда “Петромаруз-Узбекистан” хорижий корхонасида амалиётга жорий этилган (“Петромаруз-Узбекистан” хорижий корхонасининг 2023 йил 4 сентябрдаги ЭCО-CЕР-361-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни оғир металлардан рухсат этилган консентратсиясининг ўндан бир улушигача самарали тозалашга имкон берган. Диссертатсия мавзуси бўйича тадқиқотчи томонидан чоп этилган илмий ишлари 13 та илмий иш бўлиб, шулардан ЎзР ОАК тавсия этилган илмий нашрларда 5 та илмий мақола, жумладан, 2 та республика ва 3 та хорижий журналларда етарли даражада ёритилган.
Диссертатсия иши равон тилда ёзилган, аммо стилистик ва орфографик камчиликлардан холи эмас. Иш юзасидан қуйидаги таклиф ва эътирозлар келтирилади:
Диссертатсия ишида қуйидаги камчиликлар мавжуд:

  1. Диссертация ишининг 49 бетида Гидратланган ҳолатдаги ионитнинг зичлигини аниқлашда пикнометрдан фойдаланилган бўлиб, 5 г ионит ўлчаб олингани ва уни дистилланган сув билан белгисигача тўлдирилиши тўғрисида маълумот киритилган, пикнометрнинг ўлчови келтирилмаган.

  2. Поликонденсацияланиш реакциясида нима сабабдан карбамид, формальдегид, бромкрезолни фақат 2:5:0,1 дан 2:5:0,3 гача бўлган нисбатлари олинди, бошқа нисбатлар билан ҳам тадқиқот ишлари амалга оширилганми?

  3. КФФ, КФТБ ва КФБК маркали ионитлар олинган бўлиб уларни хоссаларини бир-бирига солиштирилган жадвал тақдим этилганда, қайси ионит энг яхши эканлигига баҳо берса бўларди ҳамда диссертация ишининг салоҳиятини оширган бўлар эди.

  4. Диссертация ишида келтирилган адабиётлар рўйхатида асосан охирги 15 йил ичида чоп этилган илмий ишлардан фойдаланилган, аммо қайси манбадан фойдаланилгани тўғрисида маълумотлар тўлиқ киритилмаган: масалан 8 адабиётда “Джемилев У. М. и др. Способ получения 1, 2-бис-(1, 5, 3-дитиазепан-3-ил) этана, обладающего сорбционной активностью по отношению к палладию (ИИ) и серебру (И).-2017.”, худди шунингдек, 14, 21, 29,30 адабиётларда ҳам шу каби камчиликлар мавжуд.

Шундай қилиб, тақдим этилган тадқиқот иши тугалланган иш бўлиб, катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Кўрсатилган камчиликлар тадқиқот ишининг илмий ва амалий қийматини, олинган натижаларнинг аҳамиятини камайтирмайди.


Абдувалиева Муқаддам Жуманазаровнанинг «Таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологиясини яратиш» мавзусидаги 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертатсияси иши ҳал қилинган масалалар доирасида якунланган илмий иш ҳисоблайман. М.Ж. Абдувалиеванинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман.


Расмий оппонент,
Термиз давлат университети
Кимё факултети аналитик кимё
кафедраси доценти Жумаева З.Э.
Download 64.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling