Кириш битирув иши мавзусининг долзарблиги ва асосланиши


Download 395.5 Kb.
bet1/18
Sana17.01.2023
Hajmi395.5 Kb.
#1097270
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
meyoriy hujjat


КИРИШ


Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва асосланиши. Бугунги кунда жаҳон бўйлаб юз бераётган глобаллашув шароитларидан келиб чиқиб, тараққиётимизнинг янги босқичида мамлакатимизда ислом дини ва маънавият масаласига йилдан йилга эътибор кўпроқ қаратилмоқда. Шу сабабли “Маънавиятшунослик” фанидан дарс берувчи педагогларни ўқитишнинг хилма-хил усуллари билан қуроллантириш, уларга янги педагогик технологияларни қўллаш методларини ўргатиш, методиканинг умумий ва хусусий тамойилларидан хабардор қилиш ниҳоятда долзарб масаладир. Бугун ушбу фанни ўқитиш самарадорлигини янада юқори даражага кўтариш муҳимдир.
Мавуни долзарблигини сўнгги пайтларда қабул қилинган қуйидаги меъёрий ҳужжатлар билан асослаш мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлмигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги 3160-сонли Қарорида “... оила, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар тарбияси, чекка ҳудудлар ва маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан мақсадли ғоявий-тарбиявий ишларнинг юзаки тарзда олиб борилаётгани, жиноятчилик, диний экстремизм ва террористик ҳаракатларга адашиб қўшилиб қолиш, миллий қадриятларга эътиборсизлик, эрта турмуш қуриш, оилавий ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларининг аксарият ҳолларда кутилган натижани бермаётгани” масаласи долзарблиги келтирилган. Шунингдек ушбу қарорда “дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият”, наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш; жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган комплекс тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш;халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш” каби масалалар бугун ушбу соҳа мутахассислари олдида жуда улкан маъсулиятли вазифалар мавжудлигини асослаб турибди.
Кейинги меъёрий хужжат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 май кун15 қабул қилинган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ҳам: “... оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган фаолиятда иштирок этиш, “маҳалла–туман–вилоят–республика” принципи асосида ҳудудлар кесимидаги ижтимоий-маънавий муҳит харитасини шакллантириш, бу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш; “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш; тинчлик ва осойишталикка, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга ҳамда инсонпарварлик ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали тарғибот ишларини олиб бориш” масаласи кечиктириб бўлмас долзарб эканлиги таъкидланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №1059-сонли Қарорида ҳам ёшлар тарбияси билан боғлиқ вазифаларни самарали амалга ошириш, уларни маънавий тарбиялашнинг зарурлиги, унинг юртимиз тараққиётига таъсири ва бу ҳақидаги долзарб вазифалар аниқ равшан кўрсатиб берилган. Жумладан ушбу қарорда: 8 боб 70 пункт
“...2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган аҳоли, айниқса ёшлар тарбияси билан боғлик вазифаларни самарали амалга ошириш, уларни тинч-осойишта ҳаёт учун энг зарур таянч компетенциялар билан таъминлаш;
маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш;
тарбия жараёнида узлуксизлик, узвийлик тамойилларига таянган ҳолда аввало, онанинг ҳомиладорлик даврини тўғри ташкил этиш, гўдаклар ва болаларни маънавий тарбиялаш бўйича асосий йўналишларни белгилаш;
ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни болаликдан бошлаб босқичма-босқич шакллантириш;
ҳомиладорлик давридан бошлаб 30 ёшгача давом этадиган узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда ота-она, тарбиячи, ўқитувчи, узлуксиз таълим муассасалари ва маҳалла жамоатчилигининг ўзаро самарали ҳамкорлиги механизмини ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этиш;
аҳолининг фарзанд тарбияси бўйича билимларини, педагогик маданиятини ошириш, фуқароларни узлуксиз маънавий тарбиянинг жаҳон тажрибасида синовдан ўтган самарали педагогик технологиялари, усуллари ва амалга ошириш шакллари билан мунтазам таништириб бориш;
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, ёшларни залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга карши соғлом дунёкарашни шакллантириш”1 масалалари бугунги кундаги долзарб муаммо сифатида таъкидланган
Ушбу концепцияда ушбу соҳада фаолият юритаётган педагогларга қуйидаги вазифалар белгилаб берилган:
“1. Ўзбекистон «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» тамойили асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Янги давр шиддати таълим-тарбия тизимига ҳам ўзининг аниқ, қатъий талабларини қўймоқда. Ушбу талаблар доирасида таълим соҳасида педагогларнинг моддий-маънавий шароити тубдан яхшиланиб, таълим сифатини оширишнинг замонавий технологиялари жорий қилинмоқда. Тарбия ва таълимни бир-биридан алоҳида ажратиб бўлмайди, бу икки жараён ўзаро уйғун, узлуксиз асосда ташкил этилгандагина одобли, ахлоқий фазилатларга эга, юксак маънавиятли, шу билан бирга билимдон, зукко, руҳан ва жисмонан соғлом, кенг дунёқараш ва тафаккурга эга, замонавий касб-ҳунар эгаси бўлган ватанпарвар ёшларни етиштириб беради.
2. Ўзбекистонда ёшлар тарбиясини замонавий асосда илмий-технологик ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар уни бугунги кун эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда илмий асосланган таянч компетенциялар, фазилатлар асосида шакллантиришни талаб этмоқда. Тарбияга янгича, тизимли ёндашув, болада таянч фазилатларни кафолатли шакллантиришда оила, мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришни ва улар орасида илмий-методик узвийликни янги даражага кўтаришни тақозо этади.
3. Ватанга садоқат, бурч ва масъулият, ташаббускорлик ва бошқа фазилатлар ёшлар онгида назарий тушунчалар сифатида қолиб кетгани ҳолда унинг табиатида амалий одатларга айланмаяпти. Бунинг оқибатида уларнинг ушбу фазилатлар ҳақидаги сўзлари билан амаллари орасида тафовут намоён бўлмоқда, бу эса ҳар йили мустақил ҳаётга кириб келаётган йигит-қизларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида бир қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.
4. Айрим ўқувчи-ёшларда юксак мақсадларнинг шаклланмаганлиги, ўзини ўзи ўқишга сафарбар қилиш, ирода, матонат, тиришқоқлик, ҳаракат фазилатлари етарли ривожланмаганлиги таълим сифатига ҳам зарар кўрсатмоқда.
5. Маънавий тарбия соҳасида ўқитувчиларнинг фаолиятини методик таъминловчи ўқув материаллари, шу жумладан, маънавий тарбия соҳасига оид методик қўлланмалар, ўқувчилар учун зарур дарсликлар етарли эмас.
Шу муносабат билан «Узлуксиз маънавий тарбия» концепциясини муваффақиятли амалга ошириш орқали маънавий тарбия тизимини янада ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси”даги ҳар бир масала ушбу битирув ишини долзарблиги асослайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли фармони 2019 йил 8 октябрь нинг 2 боби 4 параграфи “Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш” масаласига бағишланган бўлиб, бу соҳада қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилган:
талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш, жумладан талаба-ёшларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, уларнинг компьютер ва интернет технологияларидан фойдаланиш саводхонлигини ошириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, талаба-қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш;
олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайдиган баркамол авлод сифатида тарбиялашга қаратилган талаба-ёшларнинг маънавий-ахлоқий онгини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, юртпарвар, ташаббускор, замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган, инсоний фазилатларга эга ёшларни профессионал касб эгаси сифатида тайёрлаш, бу борада янгича ёндашувларни талаб этадиган таълим-тарбия усулларидан фойдаланиш;
ёшларнинг қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятидан хабардорлиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш, уларда соғлом турмуш тарзига риоя этиш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, тинчликпарварлик ва миллатлараро тотувлик, виждон эркинлиги, барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш каби умуминсоний қадриятлар билан бирга миллий-ахлоқий қадриятларни камол топтириш, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллик, мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантириш;
ёшлар тарбиясида ота-оналар, маҳаллалар ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигини тизимли ташкил этиш;
талаба-ёшларни турли ахборот хуружлари, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, улар томонидан ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилиши ҳолатларининг олдини олиш, Ватанимиз истиқболи йўлида бирлаштириш мақсадида таълим-тарбиянинг таъсирчан усуллари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда уларнинг қизиқишини эътиборга олиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
«Мактаб — маънавият ва маърифат ўчоғи» концепцияси доирасида олий таълим муассасаларининг умумтаълим мактаблари билан ўқувчи-ёшларни маънавий-маърифий дунёқарашини шакллантириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва мустақил ҳаётга тайёрлаш каби масалаларда менторлик модели асосида ҳамкорлигини ривожлантириш
Юқорида келтирилган меъёрий ҳужжатлар “Маънавиятшунослик” фанидаги “Талаба ёшларни “оммавий маданият” таъсиридан асрашнинг маънавий заминлари” мавзусини ўқитишда ҳуқуқий асос бўлиб, айни вақтда ўқитувчига методик қўлланма вазифасини ҳам бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “энг кучли ва энг таъсирчан қуролимиз — бу маънавиятдир. Маънавиятли инсон — иродали, дунёқараши кенг, тафаккури бой ва маданиятли бўлади. Ва айнан юксак маънавият “оммавий маданият”га, бузғунчи ва вайронкор ғояларга қарши кучли ҳимоядир” деганлари ушбу битирув иши мавзусининг нақадар долзарблигини белгилайди.


Маънавият соҳасидаги биринчи масала қилиб миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, муқаддас динимизни маънавий ҳаётимиздаги ўрнини ва ҳурматини тиклаш каби мустақиллик йилларида бошланган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш, уларни янги босқичга кўтариш ва таъсирчанлигини кучайтириш вазифалари қўйилди. Бугунги ёшларни тарбиялаш, маънавий юксалишини шакллантириш учун туртки бўлган омиллардан бири ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, замон талаб этаётган мезонлар асосида бу соҳадаги вазифаларни аниқ белгилаб олиш заруратидир деб биламиз. Ушбу улкан вазифани амалга оширишда замонавий инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланишнинг ҳам ҳиссаси каттадир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида узлуксиз таълимни ислоҳ қилиш йўналишларида миллий мустақиллик принциплари ва халқнинг бой интеллектуал мероси ҳамда умумбашарий қадриятларнинг устуворлиги асосида таълимнинг барча даражалари ва бўғинларида таълим олувчиларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларини ривожлантириш алоҳида белгилаб қўйилди.
Бу масъулиятли ва мураккаб вазифа давлатнинг бошқа тадбирлари билан биргаликда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқариш орқали бажарилади. Ушбу дастурнинг таркибий қисми сифатида таълим тизимининг барча босқичларида ёшларнинг онги-тафаккурини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш “Маънавиятшунослик” ўқув модули орқали билим ва тарбия бериш йўли билан амалга оширилади.
Айни пайтда “Маънавиятшунослик” ўқув модули орқали шахс маънавиятини чинакам моддий кучга айлантириш вазифаси ҳам ҳал қилинади. Ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида гуманитар ўқув предметларини янги педагогик технологиялар асосида ўқитиш муаммоси янги муаммолардан бўлса-да, фуқароларнинг маънавиятини юксалтириш масаласи инсоният жамияти пайдо бўлганидан бери давом этмоқда ёки дастлаб оғзаки тарзда, ёзув пайдо бўлганидан бошлаб эса турли манбалар асосида авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.
Дастлабки ёзма манбаларда, жумладан, “Авесто”да “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” Зардуштийлик ахлоқининг асосий қоидаси бўлса, “Қуръони Карим” ва Ҳадисларда юксак маънавият инсон учун қанчалик зарурлиги алоҳида ўрин тутади.
Талабанинг фикрлаши, тафаккури ўз она тили орқали амалга оширилиши кераклиги, шунингдек, диний ақидалар қаторида дунёвий фанлар ҳам ўқитилиши зарурлигини уқтиришади. Жумладан, Абдулла Авлонийнинг “Инсонларга энг муҳим, зиёда шараф, баланд даража берувчи – ахлоқ тарбиясидур”2 деган фикрлари бугунги кун учун ҳам ўринлидир.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

Download 395.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling