Кириш битирув иши мавзусининг долзарблиги ва асосланиши


-боб. Вазирликнинг тузилмаси


Download 395.5 Kb.
bet5/18
Sana17.01.2023
Hajmi395.5 Kb.
#1097270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
meyoriy hujjat

2-боб. Вазирликнинг тузилмаси
9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Вазирлик марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар);
туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) бўлимлари);
«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти;
Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси;
Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар;
«Маҳалла» газетаси, «Маҳалла кўзгуси» журнали, «Оила ва жамият» газетаси, «Саодат» журнали, «Нуроний» газетаси, «Кексалар гашти» журнали, «Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила» халқаро илмий журнали.
10. Ҳудудий бошқармалар Вазирликка, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисоб беради.
Туман (шаҳар) бўлимлари тегишли ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳисобот беради.
«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси, Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, «Маҳалла» газетаси, «Маҳалла кўзгуси» журнали, «Оила ва жамият» газетаси, «Саодат» журнали, «Нуроний» газетаси, «Кексалар гашти» журнали, «Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила» халқаро илмий журнали Вазирликка ҳисобот беради.
3-боб. Вазирлик ва унинг тизимидаги ҳудудий бўлинмаларнинг вазифалари ва функциялари
1-§. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий вазифалари ва функциялари
11. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш;
оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини юритиш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш;
хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш;
фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
12. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш соҳасида:
жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини тўлақонли жорий этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг самарали амалга оширилишида вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ишини мувофиқлаштиради;
«Обод маҳалла» ва «Хавфсиз маҳалла» тушунчаларининг асосий мезонлари, йўналишларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
жамиятда миллий қадриятларни ривожлантириш, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака, маросимлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва анъаналарга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлайди ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, шу жумладан, фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этиш, хотин-қизлар ҳуқуқбузарлиги профилактикаси, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларга доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашади;
хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан иш олиб бориш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлайди;
маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш чораларини кўради;
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини таҳлил қилади, мувофиқлаштиради, мазкур ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда уларнинг самарали ишлашини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига биноан ҳамда шахсий ташаббусига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
фаолиятнинг белгиланган соҳасига тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди;
идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти соҳасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасига маҳалла ва оила институтлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
маҳалла институтини ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболли стратегияларини ишлаб чиқади;
вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмаларининг маҳалла ва оила институтлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини келишади;
ўз ваколати доирасида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикасида оила институтининг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқади;
б) оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини юритиш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш соҳасида:
оила институтини мустаҳкамлаш, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини юритади, бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига услубий ва амалий кўмаклашади;
замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатлар, яхши қўшничилик муносабатлари, бой маданий, тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этади;
оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлайди;
нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш, уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган ёт хавф-хатарларга қарши курашиш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри ишлашни ташкил этади;
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
ўзини ўзи бошқариш тизими ва оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;
в) хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш соҳасида:
хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий шериклик тизимини ривожлантиришга, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик тамойилларининг амалга оширилишига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси томонидан аёллар ва бола ҳуқуқига оид халқаро ҳужжатларнинг муҳокама қилинишида, шунингдек, гендер тенглиги, аёллар масалалари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатларини кенгайтириш, ёшларга оид ва ижтимоий соҳаларга алоқадор бошқа масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ишини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
хотин-қизларни соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, маданият, туризм, оммавий жисмоний тарбия ва спорт муассасалари, санаторий-курортларда даволаш, болаларни соғломлаштириш ва уларнинг дам олиши масалаларида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, иш берувчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;
жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг тотувлиги ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;
г) хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, реабилитация воситалари билан таъминлаш ишларини ташкил этади;
уй-жойга муҳтож, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини тузиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш мақсадли фонди ҳисобидан бошланғич бадални тўлаб бериш орқали уларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш ишларини ташкил этади;
хотин-қизлар ўртасида турли салбий ижтимоий ҳаракатлар, айниқса, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, вояга етмаган қизларнинг эрта турмушга чиқиш каби ҳолатларнинг сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари кенгашлари, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактика чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишда, уларни оғир ижтимоий аҳволдан чиқариш чораларини амалга оширишда услубий ва амалий кўмаклашади;
д) хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш соҳасида:
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан алоҳида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, меҳнат шароитларини яхшилашга оид масалаларни ҳал этиш, қишлоқ жойларидаги хотин-қизларни, айниқса, ёш қизларни тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш учун бизнес тузилмалари, тадбиркор аёл бирлашмаларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан индивидуал иш олиб бориш, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўқитишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизларга тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда кредит маблағлари, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш мақсадли фонди ҳисобидан кредитлар ажратилишига кўмаклашади;
жойларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган амалий чоралар самарадорлигини мониторинг қилади;
е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ҳамда кўмакдошига айлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш бўйича мустақиллигини таъминлашга кўмаклашади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларнинг мутасадди ташкилотлар томонидан ўз вақтида кўриб чиқилишини мониторинг қилади;
маҳаллаларда аҳолининг мурожаатлари ва уйма-уй юриш жараёнида аниқланган муаммоларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар), мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан мунтазам мониторинг юритади ва кўмаклашади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда, судларга уларнинг манфаатларини кўзлаб даъво аризалари, давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида шикоятлар тақдим этади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларининг амалга оширилишига кўмаклашади ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини амалга оширишда мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга кўмаклашади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва тадбирларга жалб қилиш, фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланганлиги ҳақидаги талабнинг амалда ижро этилишини таъминлаш чораларини кўради;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган фаолларнинг иш самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этади;
ж) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш соҳасида:
жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар аҳиллигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантиришга қаратилган манзилли чора-тадбирларни амалга оширади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш чораларини кўради;
аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» принципи асосидаги ҳамкорлик тизимини самарали жорий қилиш ва такомиллаштириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўришда ҳамда таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишда, ҳар чоракда жамоатчилик назоратининг натижалари, аниқланган муаммолар тўғрисида умумлашган маълумотлар, шунингдек, тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш бўйича таклифларни халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиш учун киритишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашади;
ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш, фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомаларини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш, улар томонидан бу баённомаларнинг ҳисобини юритиш, фуқаролар йиғинларининг қарорлари ва мурожаатлари кўриб чиқилиши юзасидан назоратнинг амалга оширилишини таъминлайди;
ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссияси раисларининг, шунингдек, ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини, тегишинча оилавий поликлиникаларнинг, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш тизимини таъминлашга кўмаклашади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга бевосита ёрдамлашади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратининг қонун ҳужжатларида белгиланган шаклларда амалга оширилишига кўмаклашади, мурожаатлар юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўради;
жамиятда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларини «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;
з) маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш соҳасида:
мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказишда, фуқаролар ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
фуқаролар йиғинларида соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда, «Маънавият соатлари» ва «Ҳуқуқий билимлар» тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, экин майдонларидан самарали фойдаланилиши ва ерларни муҳофаза қилиш юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга услубий ва амалий ёрдам беради;
маҳаллаларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ва итоат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
маҳаллаларда аҳоли вакилларини таклиф қилган ҳолда, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси», «Ёнғинлар профилактикаси», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи» кунларини ўз вақтида ўтказиш ва натижадорлигини оширишга кўмаклашади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли ҳудудда ҳуқуқбузарликларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, уларни секторлар ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўз вақтида бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
и) ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида кексалар ва фахрийларнинг фаоллигини ошириш ҳамда уларниниг билими, бой ҳаётий тажрибасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш соҳасида:
кексаларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш, пенсияга чиққандан кейин уларнинг юқори ижтимоий фаоллигини, шу жумладан мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ва давлат органлари фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини қўллаб-қувватлашни таъминлайди;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда оилаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш, ёлғиз кишилар ва эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам беришни ташкил этади;
кексалар учун назарда тутилган пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари ижросининг назоратини, эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам билан таъминлаш соҳасида тегишли давлат органлари билан ҳамкорликни амалга ошириш чораларини кўради;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан кекса авлод вакилларини жалб этган ҳолда, ёшлар онгида «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак», деган туйғуни шакллантиришга қаратилган маърифий учрашувлар ўтказилишига кўмаклашади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ишини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
кекса авлод вакиллари ўртасида ҳар йили «Ёшлар мураббийси» кўрик-танловини ташкил этади;
маҳаллаларда кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, турли ижтимоий-маданий ва соғломлаштириш тадбирлари, махсус спорт мусобақалари, шунингдек, ёзувчилар, санъаткорлар, рассомлар ва бошқа ижод аҳли вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этади;
маҳаллаларда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича жамоатчилик назоратини таъминлашга кекса авлод вакилларини жалб этиш ишларини ташкил этади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида аҳоли орасида камбағалликни бартараф этиш бўйича энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳиссини уйғотиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалардаги кекса авлод вакиллари учун мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этилишига кўмаклашади;
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини, зарур кийим-кечак ва пойабзалларни харид қилиш ва етказиб бериш ишларини амалга оширади;
Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятида фаол иштирок этаётган кексаларни I, II ва III даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;
к) фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
ҳар бир маҳаллага тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни (инвесторларни) фаол жалб қилиш ҳисобига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплексини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ишларини ташкил этади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги имкониятларини кенгайтириш мақсадида фуқаролар йиғинларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ижтимоий дастурлар, шу жумладан «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури, «Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури», «Yoshlar — kelajagimiz» дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратиш ишларига кўмаклашади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маъмурий биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек, уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан жиҳозланишини таъминлаш чораларини кўради;
«Маҳалла электрон маълумотлар базаси»ни такомиллаштириш ҳамда тегишли идора ва ташкилотларнинг мавжуд ахборот тизимлари билан интеграция қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларида, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳужжатларни электрон бошқариш ахборот тизимини йўлга қўйиш чораларини кўради;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва бу борада аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.
Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 395.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling