Кириш битирув иши мавзусининг долзарблиги ва асосланиши


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ


Download 395.5 Kb.
bet3/18
Sana17.01.2023
Hajmi395.5 Kb.
#1097270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
meyoriy hujjat

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 февраль,
ПҚ-4602-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ


ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлик, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
«Маҳалла» хайрия жамоат фондига ҳар йили ўтказиладиган умумхалқ хайрия хашаридан тушадиган тушумларнинг 10 фоизи;
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг 20 фоизи;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Белгилансинки, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармони ҳамда 2020 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4602-сон қарори билан Вазирликка юклатилган асосий вазифаларни амалга ошириш;
«хавфсиз маҳалла» тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш, оила ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлаш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш;
кексалар ва фахрийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
аҳолини оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ҳамда уларнинг томорқа ерларидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш;
фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Вазирликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг малакасини ошириш, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш, Вазирлик фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш харажатларини молиялаштириш.
5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

Download 395.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling