Абила ва миллий динлар
Download 151 Kb.
|
2-Уруғ
Миллат динлари– маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакиллари ўзига қабул қилмайдиган динлар. Уларга яҳудийлик (яҳудий миллатига хос), ҳиндуизм (ҳиндларга хос), конфутсийчилик (хитой миллатига хос), қадимги зардуштилик динлари киради;
Яҳудийлик дунёда кенг тарқалган динлардан биридир. Шу кунда Исроилда 4,7 млн. (аҳолининг 80 %), АҚШда 6 млн. (40 % Ню Ёркда), Россияда 1,5 млн., Ғарбий Европа давлатларидан Франтсияда 0,6 млн., Буюк Британияда 0,4 млн. ва бошқа мамлакатларда яшайдилар. Энг йирик яҳудий жамоалари Исроилда 5,6 млн., АҚШда 5,6 млн., Канадада 350 минг, Россияда 230 минг, Ғарбий Европа давлатларидан Францияда 310 минг, Германияда 230 минг, Буюк Британияда 280 минг, Аргентинада 200 минг, Австралияда 110 минг, Бразилияда 110 минг кишини ташкил қилади. Пайдо бўлиши. Яҳудийлик милоддан аввалги 2000 йилларнинг охирларида Фаластинда вужудга келган, яккахудолик ғоясини тарғиб қилган диндир. Яҳудийлик миллат дини бўлиб, фақатгина яҳудий халқига хос. Яҳудий сўзининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Абу Райҳон Беруний ўзининг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида ёзишича, яҳудийлар бу сўзни сомий тилларидаги ҳода – «тавба қилмоқ, тавба қилганлар» сўзидан келиб чиққан деб даъво қилсалар-да, аслида бу фикр нотўғри, «яҳудий» сўзи Бану Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилган Яъқуб Пайғамбарнинг ўғли Яҳудо номига нисбат берилган. Яҳудий халқининг яна бир номи Бану Исроил бўлиб, Исроил – Яъқуб пайғамбарнинг иккинчи исми, бану – «болалар» маъносини беради, яъни – «Исроил авлодлари». Яҳудий халқига нисбатан ишлатиладиган яна бир атама еврей сўзи замонавий адабиётларда «яҳудий» сўзининг айнан таржимаси сифатида ишлатилади. Аммо бу икки сўзнинг этимологияси турлича: еврей қадимий сомий тиллардаги ибрий сўзининг ўзгарган шаклидир. Ибрий сўзи (араб. ъабара-яъбуру – «кечиб ўтмоқ» феълидан) «кечиб ўтганлар»маъносини беради. Тарихдан маълумки, яҳудий қабилалари Урдун (Иордан) дарёсини кечиб, ҳозирги Фаластин ҳудудига келганлар. Шунинг учун уларга ибрийлар ёки ибронийлар («кечиб ўтувчилар»)номи берилган. Download 151 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling