Абитуриент учун


ЎҚУВ МАРКАЗИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 59.5 Kb.
bet3/4
Sana27.02.2023
Hajmi59.5 Kb.
#1235344
1   2   3   4
Bog'liq
shartnoma o\'qitish

3. ЎҚУВ МАРКАЗИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Ўқув маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:


3.1.1. Буюртмачини ва ўқувчини Ўқув марказининг ички тартиб-қоидалари ва мажбуриятлари билан имзо қўйган ҳолда таништириш;
3.1.2. Буюртмачидан таълим хизмати кўрсатганлик тўловини ушбу шартномага асосан амалга оширишни талаб қилиш;
3.1.3. Ўқув маркази қуйидаги ҳолларда мазкур шартномани бир тарафлама бекор қилиш ҳуқуқига эга:
3.1.3.1. Буюртмачи ушбу шартномага асосан тўловни амалга ошириш муддатларини кетма-кет 3 маротаба бузса (бундай ҳолларда Ўқув маркази Буюртмачи таълим хизмати учун тўловни кечиктирган давр мобайнида ўқувчини ўқитмаслик ҳуқуқига эга);
3.1.3.2. ўқувчи Ўқув маркази ички Тартиб-қоидаларига риоя қилмаса ёки уларни қўпол равишда бузса;
3.1.3.3. ўқувчи аҳлоқий бузуқлик қилса, кийиниш тартиби ва маданиятини бузса, Ўқув маркази ходимларига нисбатан қўпол, ҳурматсиз муносабатда бўлса, Ўқув маркази биноси ёки ҳудудида тамаки ёки инсон онгини маст қилувчи таъсир кўрсатувчи маҳсулотларни истеъмол қилса, Ўқув маркази мулкига шикаст етказса ёки нобуд қилса;
3.1.3.4. ўқувчи узрли сабабларсиз кетма-кет 3кунлик дарс машғулотларида қатнашмаса;
3.1.3.5. Буюртмачи ўз хохиши билан ўқувчини тингловчилар сафидан чиқаришга ариза берса;
3.2. Ўқув марказининг мажбуриятлари:
3.2.1. ўқувчига танлаган фанлари ва таълим йўналиши бўйича чуқур билим олиши учун шароит яратиш.
3.2.2. Нодавлат таълим ташкилоти ариза берувчини ўқитиш билан боғлиқ хизмат кўрсатилганлиги тўғрисида ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳисоб-фактурани ўзи жойлашган ҳудуддаги Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.
4. ЎҚИТИШ ТЎЛОВЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

4.1. Ушбу шартномага мувофиқ ўқувчини ўқитиш муддати 12 ойни, ўқувчини ўқитишнинг ойлик тўлови 400 000 (тўрт юз минг сўм) сўмни ташкил этади.


4.2. Буюртмачи (ёки учинчи шахс) ўқувчини ўқитиш учун ҳар ойнинг 5-cанасига қадар ойлик тўлов суммасини нақд пул шаклида ёки пул кўчириш йўли билан Ўқув марказига тўлайди.



Download 59.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling