Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


-расм. Қолдикларнинг нормал тақсимоти тести


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

2.16-расм. Қолдикларнинг нормал тақсимоти тести
89
 
Қолдиқларнинг нармал тақсимоти тести натижасидан келиб чиққан 
ҳолда қолдиқлар ўртасида нармал тақсимот мавжуд. Чунки R-квадрат 
эҳтимоллиги даражаси 0,05 дан катта бўлиб, ноль гепотеза кўрсатади-ки, 
қолдиқларнинг нармал тақсимоти мавжуд гепотезани қабул қилади. Яъни 
тузилган модель қолдиқлари тебраниш нормаллигига эга (2.16-расм).
Хулоса қилиб таъкидлаш мумкинки, бошқа омилларни (ceteris paribus) 
ҳисобга олмаган ҳолда муомаладаги сукук ҳажми 1 фоизга ошиши аҳоли жон 
бошига миллий даромад 0,18 фоизга ошишига олиб келади. 
Ўтказилган тадқиқотимизда сукукнинг иқтисодиётга ижобий таъсири 
борасидаги гипотеза яна бир бор ўз тасдиғини топди. Шунга кўра 
мусулмонлар кўп истиқомат қилувчи мамлакатларда аҳоли даромадини 
оширишнинг бир омили сифатида сукукларнинг эмиссиясидан фойдаланиш 
89
Eviews дастури ёрдамида муаллиф томонидан тайёрланган. 


72 
мақсадга мувофиқ. Бунда ўрта ва узоқ суддатли сукуклар макроиқтисодий 
нуқтаи назаридан самарадорлироқ ҳисобланади. Шу кунга қадар сукукни 
жорий этмаган ёки ушбу молиявий инструментдан кам фойдаланаётган 
мамлакатлар иқтисодиётига туртки бериш учун қулай имконият сифатида 
қараймиз.
 
Иккинчи боб бўйича умумий хулоса: 
Тадқиқотимизнинг мазкур боби юзасидан қуйидаги хулосаларга келиш 
мумкин: 
1. Ислом молияси, хусусан, сукукнинг келиб чиқиш тарихига назар 
ташланса, у VI аср охирларидан шакллана бошланганлигини кузатиш 
мумкин. Илмий ишимизда унинг замонавий кўриниши тадқиқ қилинган 
бўлиб, бугунги кундаги ислом молияси 1963 йилдан бошланган бўлса, 
сукуклар 1990 йилдан эмиссия қилина бошлаган. 
2. Аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган мамлакатлардаги 
жамиятнинг молиявий муносабатларини шариат тамойиллари бўйича 
тартибга солувчи тизимга талаб ислом молиясининг янги тизим сифатида 
шаклланиши ва ривожланиши учун асосий омил бўлиб хизмат қилади. 
3. Сукук ислом молияси таркибида улуши бўйича иккинчи сектор 
ҳисобланади ва бу улуш тобора ортиб бормоқда. Сукук ўтган вақт мобайнида 
ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда. У умумий ҳисобда 1,1 трлн. АҚШ 
долларини ташкил этди. Шунингдек, ислом молияси G20 кун тартибидан 
жой олишга ҳам улгургани унинг аҳамиятини янада оширади. 
4. Сукуклар нафақат аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган 
мамлакатларда, балки мусулмонлар кам истиқомат қиладиган мамлакатларда 
ҳам эмиссия қилиш мумкинлиги билан аҳамиятли ҳисобланади. Сукук 
операцияларида АҚШ, Буюк Британия, Люксембург, Германия, Япония ва 
Франция сингари иқтисодиёти тараққий этган мамлакатлар ҳам мавжудлиги 
бу фикрларни тасдиқлайди. Умумий ҳисобда жаҳонда 36 мамлакат ушбу 
молиявий инструментни эмиссия қилишга улгурган. 


73 
5. Сукук эмиссия қилувчи мамлакатлар таркибида Малайзиянинг 
улуши катта ҳисобланади. Жаҳондаги жами сукукларнинг 60 %дан ортиғи 
Малайзия ҳиссасига тўғри келиши ва муваффақиятли амалга оширилган илк 
сукук ушбу мамлакатда чиқарилганлиги билан соҳада ўзига хос локоматив 
вазифасини бажариб келмоқда. 
6. Эконометрик таҳлиллар кўрсатмоқдаки, муомаладаги сукук ҳажми 
билан аҳоли жон бошига миллий даромад ўртасидаги юқори корреляция 
кўрсаткичи мавжуд бўлиб, сукуклар ҳажми кўпайиши иқтисодиёт 
ривожланиши учун ижобий таъсирга эга.


74 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling