Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари
Ўзбекистон фонд бозорида қимматли қоғозлар чиқарилуви (2019 йил)
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
000 Диссертация С.Аброров
- Bu sahifa navigatsiya:
- ( млн. сўм)
- Жами 130 3 472 852 144 426 109 819 587 300 000 40 875 371,4
Ўзбекистон фонд бозорида қимматли қоғозлар чиқарилуви (2019 йил)
73 Ҳудуд номи Чиқарилув сони (дона) Оддий акция (дона) Имтиёзли акция (дона) Облигация (дона) Чиқарилув суммаси ( млн. сўм) Қорақалпоғистон Республикаси 1 297 660 5 180 - 1 241,6 Андижон вилояти 5 1 090 870 164 - - 12 539,5 Бухоро вилояти 1 800 000,00 200 000 - 4 000 Жиззах вилояти 5 29 067 639 - - 35 783,3 Қашқадарё вилояти 8 692 946 905 578 13 343 - 905 034,3 Навоий вилояти 3 1 253 397 887 - - 125 938,9 Наманган вилояти 1 17 661 - - 26,6 Самарқанд вилояти 4 37 057 906 1 798 - 5 905,9 Сирдарё вилояти 4 24 260 001 1 587 - 25 352,7 Сурхондарё вилояти - - - - - Тошкент вилояти 2 5 189 743 681 - - 18 235 Фарғона вилояти 9 13 030 791 665 160 315 - 537 015,2 Хоразм вилояти 9 39 361 775 81 959 - 45 688,7 Тошкент шаҳри 78 2 759 209 572 809 109 355 405 300 000 39 158 609,7 Жами 130 3 472 852 144 426 109 819 587 300 000 40 875 371,4 73 Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган. 61 Жаҳоннинг турли мамлакатларида сукук эмиссия қилинган бўлса-да, мамлакатимизда бу молиявий инструмент мавжуд эмас. Бундан ташқари мамлакатимиз фонд бозорининг умумий тавсифи ҳам унинг салоҳиятига мос келмайди. 2.1-жадвалдан кўриш мумкинки, 2019 йил давомида Ўзбекистон фонд бозорида қимматли қоғозлардан акция ва облигация чиқарилган. Ўрганилаётган йил давомида жами 40,87 трлн. сўмдан зиёд қийматдаги қимматли қоғозлар 130 маротаба чиқарилган бўлиб, шундан 300 млрд. сўмлик 5 та чиқарилув облигациялар ҳиссасига тўғри келади. Йил давомида чиқарилган қимматли қоғозларнинг 78 таси ёки 39,16 трлн. сўми Тошкент шаҳрида жойлашган акциядорлик жамиятлари томонидан амалга оширилган. Мамлакатимиз фонд бозорининг яна бир ўзига хос жиҳати шуки, акцияларнинг деярли барчаси ёпиқ обуна усули билан чиқарилади. 2019 йил давомида 4 та чиқарилув очиқ обуна усулида бўлиб, қиймати 98,4 млрд. сўмга тенг бўлган. Бошқача айтганда, фонд бозорига кириб келаётган кимматли қоғозларнинг аксарияти марказнинг улуши бўлиб, унинг ҳам асосий қисмини давлат ёки квазидавлат жамиятлари ташкил этади. Бу эса, эркин муомалага чиқувчи фонд бозори инструментларининг ривожланишига тўсқинлик қилади. 2019 йил мобайнида чиқарилган қимматли қоғозлар ҳажми аввалги йилга нисбатан уч баробар ошган бўлса-да, ҳудудлар кесимидаги тафовут, айниқса, Тошкент шаҳри улушининг мутлақ устунлиги сақланиб қолган (2.2-жадвал). Қимматли қоғозлар чиқарилувининг йиллик ҳажмида Тошкент шаҳрининг улуши 2018 ва 2019 йилларда мос равишда 88,5 % ва 95,8 %ни ташкил этган бўлса, 2019 йилда Сурхондарё вилоятида умуман чиқарилув амалга оширилмаган. Бунинг асосий омили фонд бозоридаги энг катта улушни ташкил этувчи давлат акциядорлик жамиятлари Тошкент шаҳрида жойлашганлиги ҳисобланади. Шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон фонд бозорига молиявий инмтрументлардан фақатгина акция эмиссия қилинган. Статистик маълумотларни тадқиқ қилиш натижасида Ўзбекистонда 62 қимматли қоғозлар турлари чекланганлиги ва бозор учун янги турдаги молиявий инструментлар чиқариш заруриятининг мавжудлигига оид хулосага келиш мумкин. 2.2-жадвал Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling