Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


Малайзияда исломий қимматли қоғозлар ривожланишининг асосий


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

Малайзияда исломий қимматли қоғозлар ривожланишининг асосий 
босқичлари
95
 
Йил 
Амалга оширилган чора-тадбирлар 
1969 
Ҳожилар фонди тузилиши 
1983 
- “Ислом банклари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши;
- Биринчи исломий банк фаолияти йўлга қўйилиши; 
- “Қимматли қоғозлар индустрияси тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар 
тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши 
1990 
Биринчи сукук эмиссия қилиниши 
1993 
Қимматли қоғозлар бўйича комиссия ташкил этилиши 
1996 
Қимматли қоғозлар бўйича комиссия таркибида Шариат кенгаши тузилиши 
2000 
Ислом молиясини ривожлантириш бўйича 10 йилга мўлжалланган чора-
тадбирлар режаси қабул қилиниши 
2006 
Малайзия халқаро ислом молия маркази (MIFC), Ислом молияси таълими 
халқаро маркази (INCEIF) ва Ислом молияси бўйича халқаро шариат 
тадқиқот академияси (ISRA) ташкил этилиши 
2007 
“Капитал бозори ва қимматли қоғозлар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши 
2013 
“Исломий молиявий хизматлар тўғрисида”ги ва “Молиявий хизматлар 
тўғрисида”ги қонунлар қабул қилиниши 
Изланишлар кўрсатадики, исломий қимматли қоғозларни, умуман, 
исломий молия тизимини молия бозорига жорий этган барча мамлакатларда 
ҳам натижа кутилганидек муваффақиятли бўлмаган. Бунга бир қанча 
омиллар таъсир этган бўлиб, қуйида Қозоғистон ва Озарбайжондаги 
сабабларга тўхталиб ўтамиз. 
Қозоғистонда ислом молияси тизимини ривожлантиришда юзага 
келаётган асосий муаммолар: 
95
https://www.tabunghaji.gov.my/, 
www.bnm.gov.my/documents/act/en_ib_act.pdf, 
https://www.sc.com.my/regulation/acts 
ва 
http://www.bnm.gov.my/index.php?lang=en&ch=en_legislation 
маълумотлари асосида Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган. 


79 
1. Ислом молияси ҳанузгача бошланғич босқичда сақланиб қолмоқда. 
Бунинг сабаби, бозорда етарли талаб мавжуд эмаслиги ва натижада, ислом 
молияси инструментларидан жуда кам даражада фойдаланилаётганлиги.
2015 йил ҳолатига Қозоғистондаги ислом банки активлари жами банк 
активларининг 0,08 %ини ташкил этган
96

2. Ислом молиясини жорий этиш ва ривожлантиришда тизимли 
ёндашув яратилмаган. 
3. Ислом молияси учун алоҳида қонун мавжуд эмас, у умумий қонун 
ҳужжатлари билан тартибга солинади. Амалдаги мавжуд қонунчиликнинг 
ислом молияси билан уйғунлиги таъминланмаган. Мисол учун муробаҳа 
келишуви савдо фаолияти сифатида қаралиб, ҚҚС солинади. Бу, ўз 
навбатида, 
ислом 
молияси 
инструментларининг 
бозордаги 
рақобатбардошлик даражасини тушириб юборади. 
4. Хорижий молия ташкилотларига мамлакатда ислом молияси 
хизматларини кўрсатиш учун рухсат берилмаган. 
5. Аҳолида ислом молияси бўйича зарур тушунча ва саводхонлик 
етишмаганлиги ислом молиясидан фойдаланишда мураккабликни келтириб 
чиқарган. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling