Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар


Download 51 Kb.
Sana12.10.2023
Hajmi51 Kb.
#1701057
Bog'liq
Брифингга материал


Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар, вилоятимиз фуқаролари, онлайн брифинг иштирокчилари.
Барчангизга маълумки, бугунги кунда бутун дунёда жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда, жумладан вилоятимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Бунда Самарқанд вилояти аҳолисини ушбу хавфдан ҳимоя қилиш, уни иқтисодиёт тармоқларига бўладиган салбий таъсирини юмшатиш бўйича мамлакатимиз Президенти, ҳукуматимиз, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, маҳаллий ижро ҳокимияти ва барча соҳа ва бўғинлар томонидан барча сай-ҳаракатлар амалга оширилиб борилмоқда.
Пандемия даврида ахборот-коммуникация технологияларига бўлган талабнинг кескин ошганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Қайси бир давлат органи, тадбиркорлик субъекти ёки оддий халқ вакили бўлсин, барчанинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжи ошди, айримларда ушбу эҳтиёж пайдо бўлди. Айниқса, Интернет тармоғига бўлган талаб деярли барча аҳоли қатламларида вужудга келди. “Онлайн дарс”, “онлайн йиғилиш”, “онлайн савдо”, ҳаттоки, “онлайн суд” ва “онлайн учрашув” каби тушунчалар илгари мавжуд бўлган бўлсада, амалда деярли фойдаланилмай келинаётган эди, пандемия даврида эса улардан амалда кенг фойдаланилди ва фойдаланилмоқда.
Аҳоли ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига керакли қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда вазирлик тизимидаги соҳа корхоналарининг вилоят бўлинмалари томонидан белгиланган талаблар асосида вилоятимиз аҳолисини симли телекоммуникация тармоғи, сифатли мобил алоқа ва мобил интернет хизматлари ҳамда телерадио хизматлари билан таъминлаш мақсадида тегишли давлат органлари ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан:
Биринчидан:
Карантин талабларига амал қилган ҳолда 2020 йилнинг ўтган 10 ойи давомида вилоятда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, жумладан рақамли инфратузилмани ривожлантириш доирасида вилоят бўйича 1124,4 км. оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди ҳамда вилоят бўйича жами ётқизилган оптик толали алоқа кабеллари узунлиги 4153,4 км. ни ташкил этди;
Ушбу оптик толали алоқа кабелларининг ётқизилиши билан биргаликда, 2020 йилнинг ўтган даврида вилоят бўйича монтаж сиғими
37 056 та абонент улаш имкониятига эга бўлган 101 та кичик мини станциялар ва 97 280 та портли 52 та замонавий OLT телекоммуникация қурилмалари ўрнатилди. Ушбу қурилмаларнинг ўрнатилиши натижада, вилоятимиздаги АТСларнинг умумий сиғими 142 мингтадан ортди, кенг полосали портларнинг умумий сиғими 280 мингга етказилди, кенг поласали портларнинг умумий сиғими ўтган йилнинг шу даврига
2 баравар ўсишига эришилди. 2020 йилнинг ўтган даврида кенг полосали телекоммуникация тармоғидан фойдаланувчилар сони 33 мингтага оширилиб, умумий фойдаланувчилар сони 97 мингтага етди.

Иккинчидан:
Ижтимоий соҳа объектларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш йўналиши бўйича 2020 йилнинг 10 ойи давомида вилоятда мавжуд 1255 та халқ таълими объектларидан 471 тасигача, 654 та мактабгача таълим ташкилотларидан 337 тасигача ва 329 та соғлиқни сақлаш объектларидан 177 тасигача оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди. Натижада, оптик толали алоқа кабели орқали Интернет тармоғига уланган халқ таълими объектлари сони 395 тани, мактабгача таълим объектлари сони 256 тани ва соғлиқни сақлаш объектлари сони 161 тани ташкил этди. Мазкур Интернет тармоғига уланган 812 та ижтимоий соҳа объектларигача 1 000 км. дан ортиқ оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди.

Учинчидан:
Мобил алоқа қамровини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича
Мобил алоқа операторлари томонидан 2020 йилнинг 10 ойи давомида 107 та база таянч станциялари (53 та 2G, 33 та 3G ва 21 та 4G) ишга туширилди ва 500 та база таянч станциялари (11 та 2G, 86 та 3G ва 403 та 4G) модернизация қилинди. Натижада жами ўрнатилган база станцияларининг сони 2 458 тага етди.
Мазкур база станцияларининг ўрнатилиши натижасида Самарқанд вилоятидаги аҳоли пунктларининг 98,9 фоизи мобил алоқа қамрови,
75 фоизи мобил интернет қамрови билан қамраб олинди.

Телевидения йўналиши бўйича
Вилоят аҳолисини сифатли телерадиодастурлар билан қамраб олиш мақсадида вилоят бўйича 4 та юқори қувватли радиотелевидения станциялари ва 27 та кам қувватли станциялар ишлаб турибди. Ушбу станциялар орқали вилоят аҳолисининг 100 фоизи рақамли телевидения қамровига эга.

Тўртинчидан:
Ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича
Аҳолининг, айниқса ёшларнинг Ахборот коммуникация технологияларини йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида давлатимиз рахбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида жорий йил ўтган даврида вилоятнинг Тайлоқ, Самарқанд, Ургут ва Оқдарё туманларида Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилиб, вилоятда рақамли технологиялари марказлари сони 5 тага етди.
Мазкур марказларда аҳоли, айниқса ёшлар учун ахборот технологиялари ва робототехника йўналишлари бўйича тўгараклар ташкил этилган, шунингдек, марказда ушбу соҳага қизиқишни ошириш учун киберспорт йўналиши мавжуд. Марказларнинг афзаллиги шундаки, мазкур марказдан ёшлар компьютер саводхонлиги бўйича бепул таълим олишлари мумкин.
Бугунги кунда ушбу марказлар сонини ошириш мақсадида вилоятнинг 5 та шаҳар ва туманларида, жумладан Самарқанд шаҳар, Пастдарғом, Жомбой, Пайариқ ва Нуробод туманларида ажратилган биноларда таъмирлаш ҳамда мебел билан жиҳозлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сон қарорига асосан жорий йилдан бошлаб тугатилган Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи жойида Самарқанд ахборот технологиялари техникуми ташкил этилди. Мазкур техникум Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ ҳузурида ташкил этилди. Техникумда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ёки тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрланади.
Жорий йилда техникумга ўқишга кириш учун ҳужжатлар 20 октябрга қадар давом этгани, олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаганлар учун қўшимча имконият бўлди. Мазкур техникумда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасасида 2-курсдан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, мазкур қарор билан 2023 йилгача барча шаҳар ва туманларда информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш белгиланди. Жорий йил якунига қадар Самарқанд шахридаги 1 та умумтаълим мактаби ихтисослаштирилганга айлантирилиб, кейинги 3 йил давомида вилоятнинг қолган 15 та шаҳар ва туманларидаги 1 тадан мактаб танлаб олинади ҳамда информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабга айлантирилади. Мазкур мактабларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси чуқурлаштирилиб ўргатилади, моддий-техник базаси ривожлантирилади, ўқув дастурлари қайтатдан кўриб чиқилади ва соҳанинг малакали кадрлари томонидан дарслар ва тўгараклар ташкил этилади.
Умуман олганда мазкур қарор билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида етук кадрларни етишиб чиқиши учун вертикал ўқитиш ташкил этилади, болаларнинг мактабдан бошлаб соҳанинг сир асрорларини эгаллаш имконияти яратиб берилади.

Йил якунига қадар режалар:
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда вазирлик тизимидаги соҳа корхоналарининг вилоят бўлинмалари томонидан йил якунига қадар қуйидаги режалар олинган:

  • Вилоят бўйича лойиҳалаштирилган объектларга қадар 350 км. дан зиёд оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш;

  • Вилоят бўйича кенг полосали портлар сонини 3 мингдан зиёдга ошириш;

  • Вилоятдаги 380 та халқ таълими, 240 та мактабгача таълим ва 152 та соғлиқни сақлаш объектларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш;

  • 117 та мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш ва 21 тасини модернизация қилиш;

  • 5 та шаҳар ва туманларда Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш ва марказлар сонини 10 тага етказиш.

Кўрсатилган режаларни ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича барча сай-ҳаракатларни амалга ошириб, соҳани тараққий этишига ва вилоятимиз аҳолисига сифатли хизматлар кўрсатилишни таъминлаш устувор вазифамиз ҳисобланади ва амалга оширилаётган ишлар албатта ўз самарасини беришига ишонамиз.




Эътиборларингиз учун раҳмат.
Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling