Мамлакатимиз президенти И


Download 308.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana10.02.2023
Hajmi308.38 Kb.
#1187764
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
J Tavakalov



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
Ж.Т. Тавакалов,
кичик илмий ходим, 
ТДИУ ҳузуридаги ИТМ 
 
ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА ҲУДУДЛАРНИ БОШҚАРИШ 
ТИЗИМИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ 
 
В статье исследования экономического развития и региональной системы 
управления. Кроме того, экономическое развитие, концепция управления 
разнообразием, были освещены специфика деятельности управления, системы 
управления, такие, как разработка механизмов по экономическим вопросам. 
The article economic development and regional management system. In 
addition, economic development, diversity management concept, the specifics of 
control activities have been highlighted, control systems, such as the development of 
mechanisms for economic issues. 
Калитли сўзлар:
иқтисодий ўсиш, бошқарув механизми, бошқарув 
самарадорлиги, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш. 
Ўтган асрнинг 70-йилларигача «иқтисодий ривожланиш» дейилганда 
мамлакатнинг ишлаб чиқаришни аҳоли ўсиш суръатларидан юқорироқ 
суръатларда ошириш қобилияти тушунилган, ривожланиш жараёнининг 
миқдорий ўлчови сифатида «иқтисодий ривожланиш даражаси» тушунчаси 
хизмат қилган ва у мамлакат миллий даромадини унинг аҳоли сонига бўлиш 
орқали аниқланган. Миллий даромаднинг ўсиш суръатлари қанчалик юқори 
бўлса, аҳолининг ўсиш суръатларига нисбатан тезроқ ортган мамлакатда 
иқтисодий ривожланиш даражаси тез суръатлар билан ошиб борган.
Илмий тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, ривожланаётган 
мамлакатларнинг кўпчилиги юқори ўсиш суръатларига эришган бўлса-да, бу 
борадаги кўрсаткичларни узоқ вақт сақлаб қола олишмаган. Чунки уларда 
иқтисодий ўсиш ижтимоий-иқтисодий ривожланишга олиб келмаган. 
Ҳудудлар иқтисодиёти доирасида ҳудудлар ривожланишини бошқариш ва 
ҳудудий ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш механизмини 
ўрганиш зарур ҳисобланади. Г.В. Гутман, А.А. Мироедов, С.В. Федин каби 
олимлар фикрларига кўра, ишлаб чиқаришни жойлаштириш масалалари 
ҳудудни ўрганувчи фанлар тизимининг ягона йўналиши эмас. Ушбу фан 
тизимининг асосчиси У.Изард ҳисобланади. Айнан У.Изард ва В.Леонтьевлар 
ҳудудий ташкилотлар иқтисодиётини бошқариш, режалаштириш, прогнозлаш 
ва стратегик бошқарув каби масалаларни қўшган ҳолда ҳудудий фанлар 
предмети доирасини кенгайтирдилар [1]. 
Ҳудуд иқтисодиётини тадқиқ этиш объекти, фан номланишидан маълум 
бўлганидек, мамлакат ҳудудлари ҳисобланади. “Ҳудуд” атамаси аниқ бир 
маъноли изоҳга эга эмас ва турли хил фан йўналишлари ва тадқиқотчилар 
томонидан турлича талқин қилинади. “Ҳудуд” ва “туман” (минтақа) 
тушунчаларининг юзга яқин изоҳлари мавжуд. 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
Иқтисодий география ва ҳудудлар иқтисодиётида “ҳудуд” атамаси кўп 
маъноларда қўлланилади. Илмий адабиёт ва даврий нашрларда ушбу атамадан 
“туман” тушунчаси секин-асталик билан сиқиб чиқарилмоқда. Кўп ҳолларда 
“туман (район)” атамаси “иқтисодий район” ва “маъмурий район” тушунчалари 
билан биргаликда ишлатилади. “Ҳудуд” тушунчаси нисбатан эгилувчан 
ҳисобланади [2]. 
Т.М. Ахмедовнинг фикрига кўра, энг аввало, ўз ҳокимияти ва бошқарув 
органларига эга бўлган ижтимоий – иқтисодий ва моддий – ҳудудий 
тизимларни ўзида акс эттирувчи аниқ бир мақсадга йўналтирилган минтақавий 
бирликларни ҳудуд деб тан олиш керак. Бундай тизимларга турли хилдаги 
маъмурий–ҳудудий (миллий-давлат) бирликлар мисол бўлади [3]. 
Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятига кўра олимлар қуйидаги 
таърифларни келтирадилар “Ҳудуд – бу оддий бир майдон эмас. У энг аввало, 
иқтисодий категория, шунингдек ишлаб чиқариш кучлари ташкилотлари ва 
узоқ муддатли ҳудудий режалаштириш ва прогнозлаштириш объекти 
ҳисобланади. Бундан ташқари мазкур тушунча ички ҳудудий ишлаб чиқариш ва 
иқтисодий алоқаларнинг етарлича юқори даражасига эга ишлаб чиқариш 
хўжаликлари ва ижтимоий инфратузилманинг бирикмаси ҳисобланган, табиий 
ресурслар комплекси асосида ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришга 
йўналтирилган, нисбатан бир турдаги табиий ресурсларига эга йирик майдон 
(кенглик) тушунилади”[4]. 
Қийинлигига қарамасдан, ҳудудлар чегарасини аниқлаш – ҳар қандай 
ҳудудий ривожланиш назариясининг муҳим асоси бўлиб ҳисобланади. 
Иқтисодий фанлар тизимида бутун бир мамлакатни бир нуқта деб қаралади, 
ваҳоланки, бу реал иқтисодий муносабатлар ҳақидаги тасаввурни нотўғри 
талқин қилинишига сабаб бўлади. Сунъий чегараларни ўрнатиш мумкин эмас 
ва мамлакат майдонини ҳудудларга аниқ бўлишнинг имкони йўқ. 
Европанинг ривожланган давлатларида, шунингдек, Японияда ҳам илмий 
тадқиқот объекти сифатида ҳудуд деганда турли иерархик даражадаги 
маъмурий – ҳудудий бирлик ёки улар асосида ташкил этилган дастурли 
районлар тушунилади, шунингдек, ушбу мамлакатда ишлаб чиқилган 
минтақавий ривожланиш назариялари мамлакат ҳукумати амалий фаолияти 
билан ўзаро чамбарчас боғлиқ ва статистик маълумотларга асосланган бўлади. 
Ҳудудларни аниқлашнинг асосий мезонларидан бири – ўз ҳукумати ва 
бошқарув органларига эга бўлиши ҳисобланади. А.М. Содиқовнинг фикрига 
кўра, Ўзбекистон шароитида ҳудуд деганда, Қорақалпоғистон Республикаси, 12 
та вилоят, Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг маъмурий – ҳудудий 
бирликлари тушунилади. Мисол учун, Андижон, Фарғона, Наманган 
вилоятларидан ташкил топган Фарғона минтақаси (иқтисодий райони). 
Мамлакатимиз шароитида маъмурий районлар ва шаҳарларни ҳудуд деб қараш 
мумкин эмас, ваҳоланки, Россияда баъзи олимлар маъмурий район ва 
шаҳарларни ҳам ҳудуд сифатида ўрганишади. 
Шундай қилиб, “ҳудуд” тушунчаси ягона бир маънога эга эмас. Биз ҳудуд 
иқтисодиёти доирасида “ҳудуд” тушунчасига ижтимоий-иқтисодий тизимнинг 
ўзига хос бутунлигини ифодаловчи, мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан 



Download 308.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling