Мамлакатимиз президенти И
Download 308.38 Kb. Pdf ko'rish
|
J Tavakalov
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил
5 www.iqtisodiyot.uz “Рационал” ва “механик” ёндашувлар ғарб хўжалик юритиш тизими шаклланишининг асоси бўлди. Ушбу ёндашувлар кўплаб йирик ишлаб чиқариш корпорациялари ва уларнинг оммавий бир турдаги товарларга бўлган талабни қондирувчи кенг кўламли ишлаб чиқариш ҳажми асосида шакллантирилди. Бу концепциялар ишлаб чиқариш ва капитал концентрацияси ҳисобланган техник- иқтисодий параметрларни узлуксиз такомиллаштириб боришга мувофиқ олиб борилди. Барча жараёнларни тартибга солиш, назорат қилиш, ташкилотчилик вазифаларидан бошқарувчилик лавозимини, яъни бошқарувчилик деганда тизим фаолиятини тўғри йўлга қўйиб унинг кейинги фаолияти барқарорлигини таъминловчи менеджерларни шакллантириш асосий мақсад қилиб қўйилди. Бироқ ишлаб чиқариш муносабатларининг кенгайиши ва мураккаблашуви оқибатида, шунингдек турли технологик ва тузилмавий ўзгаришлар шароитида бошқарув қарорларининг кўп вариантли бўлиши ҳақиқатдан йироқ ҳолат ҳисобланади. Албатта, замонавий бошқарув рационалистик моделни тўлалигича намоён этмайди. Бундан ташқари, ташкилий тузилмаларни шакллантириш, лойиҳа тадқиқотлари, иқтисодий ҳисоб-китобларни ўтказиш ва бошқалар сўнгги услубий асос ҳисобланади. Охирги йилларда бошқарув амалиётида Америка, Япония ва Шарқий Европа бошқарув моделларининг ўзаро чамбарчас бирлашуви, яъни замонавий менежмент глобаллашуви жарёни кузатилмоқда. Одатда бирор-бир янгиликнинг шаклланиши у ёки бу мамлактнинг миллий-маънавий жиҳатларига эмас, балки бу мамлакатдаги илмий-техник тараққиёт ва иқтисодий ўсишга боғлиқ бўлади. Маълумки, назарий билимларнинг инқирози қандайдир даражада бошқарув услубий асоси ва ривожланишида намоён бўлди, натижада услубиётни янгилаш, яъни тизимли ёндашув тамойилларининг кенг кўламда ишлатилиши, бошқарув концептуал асоси тушунчасининг қайта кўриб чиқилиши эҳтиёжи юзага келди. Сўнгги йигирма йил давомида бошқарув услубиёти таҳлилида жуда катта ўзгаришлар содир бўлди. 80-йилларда иқтисодий ихтисослашиш (функционирования) ва илмий- техник тараққиётни мувофиқлаштирувчи бошқарув соҳасида эришилган тажрибаларни умумлаштирувчи эмпирик қарашларга асосланган илмий ишлардан кенг миқёсда фойдаланила бошланди. Бошқарув соҳасидаги кўпгина илмий ишлар раҳбар ва менежерлар учун бошқарув эталонига (қолип) айланди. Мисол учун, Т.Питерс, Р.Уотерман, К.Киллен [7], М.Мескон, Ли Яккоки ва бошқаларнинг китоблари катта муваффақият қозонди. Бироқ бошқарув ҳақидаги фикрлар ривожланишини ўрганиш бошқарув тизимидаги ўзгаришларни тушуниш учун етарли эмас. Унинг илдизлари чуқурроқ бўлиб, иқтисодий ривожланиш характерининг ўзгариши, бошқарувда намоён бўлувчи таъсирлар, технология ва ишчи кучидаги ўзгаришлар, корпорацияларнинг ички ва жаҳон бозорларида фаолият юритиш шарт-шароитлари билан боғлиқ ҳисобланади. Бошқарув концепцияларининг хилма-хиллиги ҳақида гап кетганда, буни икки томонлама тушунтириш мумкин: биринчидан, бошқарув фаолиятининг “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 6 www.iqtisodiyot.uz ўзига хос хусусиятлари; иккинчидан, бошқарув тизимининг турли иқтисодий тизимларда ривожланиши [8]. Бироқ замонавий иқтисодий адабиётларда замонавий бошқарув назарияси ва амалиёти ривожланишига сезиларли ҳисса қўшган бир нечта концепцияларни шакллантиришга эришилган. Улар орасидаги қуйидаги расмда келтирилган тўртта муҳим илмий концепцияни ажратиш мумкин. Download 308.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling