Мамлакатимиз президенти И


-расм. Бошқарув илмий концепцияларининг турлари


Download 308.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana10.02.2023
Hajmi308.38 Kb.
#1187764
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
J Tavakalov

1-расм. Бошқарув илмий концепцияларининг турлари 
Манба: муаллиф ишланмаси. 
Илмий бошқарув концепцияси муаллифлари ўз тадқиқотларини асосан 
ишлаб чиқариш, хусусан, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга 
асосланган иқтисодий ўсиш бошқарувидаги муаммоларга бағишлаганлар. 
Маъмурий бошқарув концепцияси ташкилот бошқарувининг умумий 
муаммо ва тамойилларини ишлаб чиқишга йўналтирилган [9]. Ушбу концепция 
доирасида ишлаб чиқаришнинг ташкилий тузилмаси аниқ бир иерархияга эга 
муносабатлар тизими сифатида таърифланган. Шу билан бирга ташкилот ёпиқ 
тизим сифатида ўрганилган ва уни самарадорлигини таъминлаш фаолиятни 
оқилона ташкил этиш ёрдамида амалга оширилади. Натижада қўйилган 
мақсадга янада самаралироқ эришиш учун ташкилотда тизимлаштирилган 
бошқарувни йўлга қўйиш кераклиги ҳақида хулоса чиқарилди. 
Психологик нуқтаи назардан ва инсон муносабатларини бошқариш 
концепцияси биринчилардан бўлиб бошқарувни “ишнинг бошқа шахслар 
томонидан бажарилиши” сифатида аниқлади. 
Бозор бошқаруви концепцияси ташкилотнинг алоҳида тармоқлар, 
ҳудудлар 
фаолияти 
ва 
бутун 
иқтисодиёт 
миқёсида 
бошқарувини 
такомиллаштиришга йўналтирилган. Бу концепцияда бошқаларидан фарқли 
ўлароқ ишлаб чиқариш ва бозор муносабатлари алоқасига, аниқроғи, бозор 
иқтисодиётини тартибга солиш масалаларига кўпроқ аҳамият берилади. 
Концепцияда турли шаклларда ривожланиш жараёнларининг йўлга қўйилиши 
ва уларни бошқариш, фақатгина бозорга механизмига таяниб қолмасдан, 
иқтисодий жараёнларни стихияли тартибга солишнинг аҳамияти асослаб 
берилган. Бу концепция юқорида келтирилган барча концепцияларни ўзида 
Бошқарув концепцияларининг ривожланиши

Илмий бошқарув концепцияси 

Маъмурий бошқарув концепцияси 

Психология ва инсонлар муносабати ҳолати билан боғлиқ бошқарув

Бозор бошқаруви концепцияси 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
умумлаштиради деб ҳисоблаймиз. Ҳар қандай бошқарув жараёни бозор 
иқтисодиёти бошқаруви илмий тамойилларига асосланади. 
Ҳудудларни 
ижтимоий-иқтисодий 
бошқаришда 
уларда 
мавжуд 
ресурсларни тўғри баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Шундай тасаввур мавжудки, 
бозор иқтисодиёти шароитида турли хил мулкчилик шаклларига асосланган 
ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан ресурслар баҳоси пасайиши керак. 
Бироқ замонавий шарт-шароитларда ресурс баҳоларининг тадрижий камайиб 
бориши гепотезаси бу баҳоларни аниқловчи барча ташқи ва ички омилларни 
ҳисобга олмайди. Бу баҳо нафақат ресурс ҳажми, балки унга бўлган талабга ҳам 
боғлиқ ҳисобланади. Ушбу талаб ҳажми эса ресурслар ҳажмига нисбатан тезроқ 
суръатларда ўсиши мумкин. 
Бошқача айтганда, нисбатан чегараланган иқтисодий ресурслар мутлақ 
миқдорининг ошиши билан кўпайиши мумкин, бу эса ўз навбатида ресурс 
баҳосининг ҳам ошишига олиб келади. Кўриниб турибдики, ресурс баҳоси ва 
унинг ўзгариши кўп жиҳатдан ҳудуд ва мамлакатдаги ресурсларни бошқариш 
жараёнига боғлиқ бўлиб қолади. Замонавий шарт-шароитларда ҳудудни 
ижтимоий-иқтисодий бошқариш энг муҳим ислоҳот йўналишларидан бири 
менежментни амалий фаолиятда қўллашда асосий концептуал асосларни ишлаб 
чиқиш ҳисобланади. Бу хорижий тажрибани тўғридан-тўғри жорий этиш эмас, 
балки янги қарорларни ижодий излаб топиш демакдир. 
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритиш шакли ва услубиётининг 
умумий йўналишлари ўзгариб боради. Агар авваллари объектив талаб асосан 
ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилишини талаб этган бўлса, бозор 
иқтисодиётида ишлаб чиқариш талаб ва таклифга йўналтирилади. 
Мамлакатнинг барча ресурс манбалари ва имкониятларидан қуйидаги тартибда 
фойдаланиш лозим: 

Download 308.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling