Мамлакатимиз президенти И


Download 308.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana10.02.2023
Hajmi308.38 Kb.
#1187764
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
J Tavakalov

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
хўжалик юритиш ихтисослиги ва иқтисодий ривожланиш даражаси билан 
фарқланиб турувчи минтақавий бирлик сифатида қараган олимларнинг фикрига 
тўла қўшиламиз. Ҳудуднинг асосий хусусиятлари – унинг бир бутунлиги ва 
ўзига хослиги, иқтисодий боғлиқлиги ва хўжалик юритишдаги уйғунлиги ҳамда 
алоҳида саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларига ихтисослашганлиги 
ҳисобланади. 
Ҳудудларда комплекс ривожланишнинг аҳамияти нафақат кўрсатилган 
ҳудудий номутаносибликлар, ишлаб чиқариш самарадорлигининг пасайиши ва 
ноўрин моддий йўқотишлар билан боғлиқ, балки ишлаб чиқариш кучларини 
ҳудуд шаклига қараб ташкил этилиши ва мамлакатда унга мос бўлган адекват 
янги ҳудудий – секториал иқтисодий бошқарув тизими билан асосланади.
Иқтисодий адабиётларда «Иқтисодий ривожланиш» [5] тушунчаси ўтган 
асрнинг охирги чорагида мазмунан чуқурлашди. Бунга фан-техника инқилоби 
ва унинг таъсирида ишчи кучи сифатига қўйиладиган талаблар ошиши сабаб 
бўлади. «Инсон капитали» қўйилмалари самарали иқтисодий ўсишни 
таъминловчи объектив зарурат сифатида тан олинди.
Юқоридаги қайд этилган «Иқтисодий ривожланиш» тушунчасида шу 
нарсага эътибор бериш керакки, ҳаёт сифатининг яхшиланиши биринчи 
навбатда барча аҳоли даромадларининг ўсишига – мамлакатда аҳоли жон 
бошига тўғри келадиган ўртача пул даромадларининг ўсишига боғлиқ қилиб 
қўйилади.
«Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини давлат томонидан 
тартибга солиш» тушунчасига таъриф бериб кўрайлик ва унинг ўзи нимани 
англатишини аниқлайлик. Таъриф беришдан олдин ушбу тушунчанинг 
зарурати нимада эканлигини кўриб чиқамиз. Жаҳон тажрибаси кўрсатмоқдаки, 
иқтисодиётни давлат томонидан самарали бошқаришга маҳаллий хусусиятдаги 
ижтимоий-иқтисодий 
муаммолар 
маҳаллий 
ҳокимият 
органлари 
ва 
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан ҳал этилгандагина 
эришилади.
Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишини тартибга солиш зарурати 
ижтимоий-иқтисодий муаммоларни (бандлик, ижтимоий ҳимоя, кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқалар) ўзларига 
бириктирилган даромадлар манбалари ҳисобига ҳал этишда кўпроқ эркинлик ва 
ваколатлар берилганда юзага чиқади. Натижада, ҳудудларнинг иқтисодий 
ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш республика ҳокимият 
органлари томонидан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши 
жараёнларига таъсир этиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Айтиш жоизки, ҳудудий сиёсатни амалга ошириш шаклларидан бири 
давлатнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли 
дастурлари ҳисобланади. Ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа объектларини 
ривожлантиришда давлатнинг тўғридан-тўғри иштироки манзилли тартибга 
солиш йўлларидан бири мамлакатда инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва 
амалга оширишдир. Ҳудудий ривожланишни давлат томонидан тартибга 
солишнинг асосий иқтисодий механизми бюджет тизими ҳисобланади.


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
Бизнингча, ҳудудларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишини давлат 
томонидан тартибга солиш давлат иқтисодий сиёсатининг муҳим таркибий 
қисмидир ва ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиши мамлакат иқтисодий 
ривожланишининг асоси ҳисобланади. 
Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тартибга солиш 
давлатнинг таъсирида аҳоли турмуш даражасини ошириш, барча мулк 
шаклидаги хўжалик субъектларининг эркин фаолиятини тартибга солиш ҳамда 
умумий макроиқтисодий (солиқ-бюджет, молия-кредит), ижтимоий, экологик, 
таркибий-инвестицион, ташқи иқтисодий сиёсат ва институционал таркибий 
ўзгаришларда ўз ифодасини топади. 
Айтиб ўтиш жоизки, мамлакатимизда бозор муносабатларига ўтишнинг 
бутун даври мобайнида ҳар бир босқичнинг вазифаларига қараб, иқтисодий 
ислоҳотларни амалга оширишда республика ва ҳудудий бошқарув органларига 
қўйиладиган талаблар, уларнинг роли ва ўрнини баҳолаш тегишлича ўзгариб 
турди. Агар туб иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки 
йилларида “Давлат – бош ислоҳотчи” тамойилини амалга оширишда асосий 
роль марказий республика органларига тегишли бўлган бўлса, иккинчи 
босқичда ислоҳотларнинг асосий залвори ҳудудий давлат бошқарув органлари 
даражасига ўтди. Амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар республика ва 
ҳудудий органларнинг ҳуқуқ ва вазифаларини анча ўзгартириб юборди.
Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.Каримов айтганларидек, бозор 
иқтисодиёти бошқаруви тушунчасининг ўзгариб бориши асосида иқтисодиётни 
ислоҳ қилишнинг беш тамойилини амалиётга жорий этиш мумкин. Унинг 
таъкидлашича: “...бошқарув органларини қайта ташкил этиш ва уларга янги 
вазифаларнинг юклатилиши бошқарув ислоҳотларининг тугалланганидан 
далолат бермайди. Иқтисодий ўсиш ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг 
замонавий шарт-шароит ва тамойилларига тўла равишда жавоб бериши учун 
бошқарув тизимининг фаолият юритиш услубини тубдан ислоҳ этиш даркор” 
[6]. 
Илм-фанда замонавий анъанавий бошқарув концепцияларини ўрганиш ва 
бу асосда иқтисодий бошқарувнинг янги бозор услубларини яратиш муҳим 
аҳамиятга эга ҳисобланади. Негаки бу ҳозирги ҳолатни танқидий баҳолаш, 
тарихий тажрибалардан келиб чиқиб, бошқарувнинг самарали ҳисобланган 
қолипи(андозаси)ни аниқлаш ва уни ҳозирги замонга мослаштириш, янгилаш 
имконини беради. Бозор иқтисодиёти доирасида бошқарув соҳаси ҳисобида йўл 
қўйилган хатолар, айниқса, бошқарувга эскича ёндашувлар кескин танқидга 
учраган. Бу нуқтаи назардан хатолар ва ҳисобда адашишларни такрорламаслик 
учун уларни ўрганиб чиқиш фойдалидир. 
80-йилларда жаҳон илмий амалиётида “рационал бошқарув” анъанавий 
тушунчасининг камчиликлари пайдо бўла бошлади. У, энг аввало, ташкилотни 
чегаравий тартибга солиш ва регламентлаш, хўжалик юритувчи бирликларнинг 
менежерлар ишончи билан режалаштирилиши ва маъмурий бирликлар ҳамда 
иерархик тузилма бюджетларини қайта ишлашдаги услублари ёрдамида 
самарали ва барқарор ишлаб туришига эришиш билан боғлиқ бўлган. 



Download 308.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling